Мулоҳаза

Кабоб тайёрлаш сирлари

Written by usmonov

Кабобни кола, газланган сув ва шунга ўхшаш суюқликлар билан мариновка қилманг гўштнинг бор таъми суюқликка чиқиб кетади. Гўштнинг таъми сақланиб қолиб янада мазали бўлиши учун тажрибаларим давомида энг мазали бўлган кабоб пишириш услубим билан ўртоқлашаман. Биронта чойхонада бу услубда мариновка қилинмайди, кўпинча бошқача осон йўлини танлашади. Ишонинг, бу кабобнинг таъми нафақат Бухорода, балки бутун республикада машҳур Ғиждивон ва Чорбакр шашликларидан ҳам мазалироқ чиқади.

Гўшт танлаш ва кесиш

Кабоб учун ёш қўй ёки ғунажин гўштининг камҳаракатланадиган қисмидан олиш керак. Гўштни юмшоғини танлай олмасангиз ҳар қанча уринманг сизнинг кабобингиз юмшоқ чиқмайди. Гўштни чиройли кесиш мақсадида сал қаттиқроқ бўлгунча тузламаган ҳолда музлатгичга яхламаслиги учун оз муддат қўясиз. Кейин музлаткичдан олиб, фақат лаҳм жойларини ажратиб олиб, чиройли қилиб 2.5-3 см қалинликда кубик шаклида кесиб чиқасиз. Кабобни янада маззали чиқиши учун ҳар бир гўштнинг орасига ёғ қўйиб сихлаш керак. Ёғ танлашда қорамолнинг ошқозони атрофидаги пардасимон ёғларнинг 0.5-1 см қалинликдаги қисмидан сотиб олиш керак бўлади.

Мариновка (2 кг, гўшт учун)

Гўштнинг таъми ўзида сақланиб қолиши учун аввало қуруқ мариновка қилишимиз керак, бу учун албата гўштимиз юмшоқ бўлиши шарт. Аввал идишга гўштни солиб тузлаймиз, кейин қуйидаги махсулотлар ёрдамида мариновка қиламиз.

  1. Гўштнинг таъми чиқмаслиги ва ўзига янада мазали там олиши учун мариновкамизга  80 мл қаймоқ соламиз.

Қаймоқнинг  таркибидаги ёғ мариновка вақтида гўштнинг атрофини ўраб олиб унга ўзгача там беради ва кабобни пишириш пайтида гўштнинг юза қисми қора бўлиб куйиб қолмаслигини олдини олади.

  1. Қуйидаги меваларнинг бирини сиркасидан ишлатамиз:
  • узум сиркаси 6 ош қошиқ;
  • анор сиркаси 6 ош қошиқ.

Сирка танлашда унинг қуюқроғини, узоқ йиллилигини ва ўткир ҳидлигини харид қилинг.

  1. Ярим килограмм пиёзни сихлаш пайти гўштдан ажратишга қийналмаслик учун йирикроқ қилиб ҳалқа шаклида тўғрилаб соламиз.
  2. Дориворлар таъбга қараб:
  • кинза бир чой қошиқ;
  • зира икки чой қошиқ.
  • занжабил (имбир) бир қошиқ
  1. Аччиқ қалампир, бу махсулотни ўзини мариновкага ишлатиб бўлмайди, лекин кабобни тишлаганда салгина қалампирнинг тами тилингизга сезилса кабоб янада ажойиб чиқади. Қалампир таъмини гўштга бериш учун сиркага қалампирни майдалаб камида бир ой олдин аралаштириб қўясиз. Иккинчи усули эса қалампирни майин тўғрилаб олиб сиркага қўшиб эзиш мосламаси (блендер) ёрдамида яхшилаб эзиб, сирка суюқлигини докадан ўтказиб алоҳида қилиб оласиз. Қалампир таъмли сирка билан гўштни мариновка қилсангиз кабоб жуда мазали бўлади.

Мариновка қилинган гўштни устини оғирроқ нарса билан қаттиқ ёпамиз-да, 4 соатдан 24 соатгача вақт мобайнида музлатгичда ёки салқин хонада қўямиз. Агар олган гўштингиз юмшоқ бўлмаса икки-уч суткагача мариновка қилиб қўйишингиз мумкин.

 Кабобни пишириш

1931341_791196020986833_6664921356017743684_n

Олов таёрлашда кўмир, кўмир бўлмаса саксовул ёки ўрик дарахтлари яхши ёнади. Шашликни баланд оловда пиширсангиз гўштнинг мағзи пишмасдан қолади. Жуда паст оловда пиширсангиз, гўштингиз қаттиқроқ бўлиб сели чиқиб кетади. Шу сабаб оловни меъёрида иссиқлик берадиган даражада таёрлаш керак. Оловни меъёрини билмасангиз, имкон қадар гўштни йирикроқ кесмасликка ҳаракат қилинг. Гўшт ингичкароқ кесилган бўлса жуда тез пишади ва мағзи пишмасдан қолмайди. Пиширишда тажрибага эга бўлмаганларга аввалиги кабобнинг бир дона сихини пишириб кўришни тавсия қиламан.

About the author

usmonov

23 комментария

  • Ассалому алекум. саволим 1-кг кима шашликга канча е»г керак булади жавоб учун рахмат.

    • Бир кг қийма шашликка 100-150 грам керак бўлади, бу молнинг ёғи ва қиймалагичдан ўтадигани. Шашликни сихлаш пайтида гуручдай майдаланган 100-150 грам думба ёғини бир кг қўшиб кейин пиширса супер чиқади.

  • Ассалому алайкум! Рахмат рецепт учун! Гиждувон яъни кийма шашлик тайерлаш усулини билсангиз ёзиб юборинг илтимос. Хар жоим тайёрлаганимда сихдан ярми тушиб кетади. Буни сири нимада?

    • Ваалайкум ассалом, шу ҳақида ёзаман деб қўйл тегмайди. Буни сири гўштни бўйин қисмидан оласиз, доривор ва пиёз билан аралаштириб қиймалагичдан ўтказасиз, музлаткичда қўйиб яхлатганингиздан сўнг, музини эритмасдан шу ҳолатида яна қиймалагичдан ўтказасиз, кейин тушиб кетмайди:)

  • Сиркада аччик калампир тез таъмланиши учун аралашмага озрок ош тузи кушилса таъм жараёни тезлашади — бир неча соатдан кейин бемалол кулласа булаверади.

  • Ассалому алекум, (ярим килограмм пиёзни сихлаш пайти гўштдан ажратишга қийналмаслик учун йирикроқ қилиб ҳалқа шаклида тўғрилаб соламиз). Шу жойига аниқлик киритсез пиёз қайси пайт қўшилади.

    • Сизни рецептиз бўйича мариновка қилинган шашликни мазаси жуда зўр чиқди.Сизга коттакон рахмат. Мангалга ҳам у-бу идеялариз бўлса ўртоқлашсез.Айтганча битта савол бор эди, сиркага дориворлар қўшилганда яни (қалампир зира кашнич ) бу сиркани айнишига олиб келмайдими?

        • Ассалому Алейкум сизни яна бир бор безовта қилаётганим учун узр, менга сизни рецептиз жуда ёқди шунга тушунмуган нарсаларимга аниқлик киритиб олмоқчи эдим. Сиркага зираворлар қўшиш ҳақида юқорида ёзгандингиз (Лекин дориворлар гўштга ёқимли там бериш билан бирга инсон организми учун жуда фойдалидир. Шу сабабдан мен дориворларни сиркага қўшиб қўяман, у тайёр бўлиши учун камида бир ой туриши керак ва қанча узоқ вақт турса дориворларнинг таъми сирканинг таркибига яхши ўтади кейин сиркани докадан ўтказиб олиб мариновкага ишлатсангиз гўштга дориворларнинг таъми чиройли усул билан ўтади. ) зираворлар қўшса сирка айниб қоладими, ёки фақат қалампирни ўзини қўшиш керакми. сиркага илгари ишим тушмаганди шунинг учун иложи бўлса аниқлик киритсез, олдиндан сизга катта раҳмат, ишларизга ривож тилаб қоламан.

      • Receipt uchun raxmat kottakon.
        Bitta savolim bor,
        Mol goshtini somsaga ishlatishdan oldin yumshoq bolib tamini yoqotmaslik uchun nima qilsa boladi?
        Rahmat

            • Ўткирмас, бир-икки қошиқ қўшилади холос. Бу дўконга сотиладиган сиркамас ундан қўшиш мумкинмас, бу табиий узум сиркорси.

  • Рахмат коттакон,биз газли сувга тайёрлар эдик.

  • Рахмат хатойимизи тугриладийз бизам газли сувга мариновка киласидик.магнитагорскийда яшеймиз..буни хаммага айтаман.??

  • Ajoyib retsept! Oilamizda yillar davomida uy sharoitida shashlik tayyorlanadi,lekin bunday usulni birinchi bor o’qidim!Rahmat!

  • Ассалому алекум, аввало керакли малумотлар учун рахмат! Кавобни рицепни курдиму хайрон колдим, биринчи маротаба куришим бундай усулни, янги йил куни шу айтканиздака тайёрлаб кураман )))

Leave a Comment