Спорт

Орқага йўл йўқ (Спортчилар учун)

Written by Rashid Usmonov

Ушбу блогпост спортчилар учун тайёрланди лекин бундан бизнес юритувчилар ҳам хулоса чиқариб олишлари мумкин. Мавзуимизни бир ҳикоя билан бошлаймиз.

Бир қабила кичкина оролчани босиб олиш ниятида кема билан оролга қўшин тортиб борибди, жангда оролдагиларнинг қўли баланд келганидан улар орқага чекинишибди. Шу аснода бир-икки уринишлар мағлубиятлар билан якунланибди. Шундан сўнг навбатдаги юришда қабила бошлиғи кемани ёндириб ташлаб, «Орқага йўл йўқ», деб жангчиларни ғалаба сари руҳлантирибди. Бу ҳолатдан хулоса чиқарган жангчилар тирик қолишлари учун фақат ғалаба қозониш кераклигини ҳис қилиб, ҳар сафаргидан-да фарқли ўлароқ жангга пухта тайёргарлик кўрибдилар ва бор кучларини ишга солиб ниҳоят ғалаба қозонибдилар.

Ҳақиқатда ҳар бир ишда худди шундай “Орқага йўл йўқ”, деб ўзимизни рухлантириб иш бошласак, бу руҳиятимиз бизни тўлиқ куч билан ҳаракат қилишимизга ва ишимизга маъсулият билан ёндошишимизга замин яратади. Шу жумладан спортдаям.

Спортчи чемпион бўлишни мақсад қилиб машғулотларга қатнай бошладими уннинг хаёлида “Б” режа бўлмаслиги керак. Яъни спорт ўхшамай қолса бошқа соҳага ўтиб кетаман деган хаёллар бўлмаслиги лозим, бу спортчини фикрини чалғитиб мақсад сари маъсулиятсизлик билан яъни машғулотларда жиддий қарамасдан ишлашига сабаб бўлиши мумкин.

Аввало болангизни қайсидир спортга бердингизми уни фақат юқори мақсадлар сари руҳлантиринг ҳеч қачон унга ва мураббийларга «Буни чемпионлиги менга керак эмас, шунчаки ўзи учун шуғулланса бас» деган гапларни айтманг, чунки бу гапни эшитган бола мураббийни гапини қилмаслиги мумкин. Яна бу болани курашувчанлик хусусиятини пасайишига олиб келиб шу руҳият унга сингиб қолиб бошқа соҳада ишлаб кетгандаям салбий таъсир қилиши мумкин.

Кўп ҳолатларда кучли ва истеъдодли ёшларимиз атайлаб ёки хатолар туфайли ҳакамларни нотўғри қарор чиқаришларидан хафа бўлиб спортдан кўнгилари қолиб орқага қайтишади, яъне спортни тарк этишади. Афсуски шундай ҳолатларда тарк этканларнинг кўписи ҳақиқатда истеъдодли бўлади.

Айрим болаларимизга эса спорт кийимлари, бориб келишдаги харажатларга каби моддий етишмовчиликлар туфайли орқага қайтиш ҳолатлари кузатилади.

Янам шундай болаларимиз борки тенқурларидан анча паст даражада, яъни фақат мағлуб бўлиб юришлари туфайли бошқаларга кулги бўлиб хижолат чеккади. Агар бола ўз тенқурлари орасида энг пастки ўринда бўлсаям, орқага қайтмасдан мақсад сари ҳаракатланиш натижасида ундаги яшириниб турган хислатлар очилиб қачондир у ўз ўрнига эга бўлади ва бу ҳолатлар кўпинча айримларда вояга еткандан сўнг кузатилади.

Спортчи ноҳақликлар ва моддий етишмовчиликлар каби қийинчиликларга жавобан фақат юқори марраларни эгаллаб ўзини кўрсатиши керак. Спортда кўпинча оғир синовлардан ўта олганларгина энг юқори марраларни забд этади. Аксинча айрим ноҳақликларга қасдма-қаст жавоб қайтараман деб ҳар қандай спортчи ютқазади, шу сабабдан айнан шу ноҳақликларни қурол қилиб олиб бани қасдига чемпион бўлиб жавоб беришни режалаштириш керак.

Айрим спортчилар жаҳон чемпиони ёки олимпиада совриндори бўлмаслиги мумкин, лекин улар ҳатто шаҳар чемпионлигигача бора олсаям вақти келиб бошқа соҳада ишлаганида шу курашувчанлик ва спорт туфайли шаклланган мустаҳкам иродаси туфайли юқори марраларни забд эта олади. Спорт билан шуғулланиб ҳеч ким зарар кўрмаган, спортни тарк этманг.

Видеолавҳа

 

About the author

Rashid Usmonov

Leave a Comment