Перейти к верхней панели

100 йил ортга қайтамиз!

Кўпчилигимиз ўзимизни қийнаб, қайси маҳсулот фойдали, қайси бири зарарли, деган саволларга интернетдан ёки қандайдир соҳа мутахасисларидан жавоб излаймиз ва жавоблардан ҳеч қачон қониқмаймиз. Доим олдингизда бир маҳсулот турганда «бу зарарли эмасми?» деган савол миянгизни кемириши табиий.

Фойдали ва зарарли маҳсулотларни ажратишнинг энг осон ва содда йўли — ўзингизни 100 йил ортга яшаётгандек тасаввур қилинг. Масалан, сиз 1920 йилда яшаяпсиз ва ҳозирда қандай маҳсулот борки ўша вақтда бўлмаган? Мана шундай таққослаб, маҳсулотларнинг фойдалисини ажаратиб олаверасиз. Бунда сизга парҳезшунос ёки шифокор керак бўлмайди.

Масалан, 100 йил олдин шакар бўлмаган, ширинликни одамлар асал ва ширин мевалардан (қуруқ мева) танавул қилиб олган.

Ҳозирги ҳар хил ёғлар ҳам бўлмаган, фақат сарёғ, қаймоқ, думба ёғи каби ёғлар бўлган.

Ҳозирги тез етиладиган бройлер товуқлар ҳам бўлмаган, уй шароитида боқилган ёки овланган товуқлар бўлган.

Ҳозирги оқ ундан қилинган нон маҳсулотлари ва дисертлар бўлмаган, бунинг ўрнида қора тегирмон унидан қилинган жавдар нонлар, дисертлар ўрнида эса мағиз ёнғоқ ва бошқа қуруқ мевалар бўлган.

Ичимликлардан фақат кўк чой, сув ва ўтли дамламалар бўлган, кола, пепси, қадоқланган шарбатлар бўлмаган.

Агар сиз озмоқчи бўлсангиз ёки қанақанги касаллик бўлишидан қатъи назар, соғайишни хоҳласангиз озиқ-овқат маҳсулотларни мана шундай тарзда ажратиб овқатланишга одатланинг ва албатта 100 фоизлик натижага эришасиз! Умуртқа чуррасидан ҳам, ортиқча вазндан ҳам, бўғинлардаги касалликлардан ҳам жудаям осонликча фориғ бўласиз.

Қўшимчасига, олдинлари боболаримиз доим бир хил таом билан қорин тўйғизишган. Сиз ҳам шунга амал қилиб, бир хил турдаги овқат билан иккинчи турдаги овқатни аралаштирмасдан ейишга одатланинг ва марра сизники. Масалан, сут маҳсулоти билан гўштли овқатни ёки меваларни бир вақтда қўшиб емаслик керак.

Эслатиб ўтиш даркорки, 100 йил олдин боболаримиз фақат пиёда юришган, бу одатниям қўшиб олиш эсдан чиқмасин.

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.

100 йил ортга қайтамиз!: 1 комментарий

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *