Безарар озиш Саломатлик ва табобат

Озиш учун тартиб соғайишга ҳам сабаб бўлди

Written by Rashid Usmonov

Ёдингизда бўлса, яқинда «Истаганча еб, истаганча ичиб озамиз” сарлавҳали блогпостда овқатланиш тартибига риоя қилиб, ортиқча вазндан қутулганим ҳақида ёзган эдим. Мана, 3 ойдан ошдики, ушбу овқатланиш тартибига риоя қилиб келаяпман. Шу давр ичида ўзим ва шу тартибга риоя қилган танишларимда кузатилган ижобий натижалар, янги очилган сирлар ва унинг бошқа фойдалари ҳақида қисқача тўхталмоқчиман.

Эътибор берган бўлсангиз, биз санаб ўтган тартибда бирор турдаги маҳсулот бир‑бирига аралаштириб ейилмайди. Ҳатто суюқликларни ичиш вақти ҳам камида 2 соат оралиқ вақтни талаб қилади. Айримлар учун кассалиги ва организмининг қувватига қараб бу вақт ўзгариб туради. Эслатиб ўтаман, тартибга риоя қилган биринчи кундан бошлабоқ ўзингизни яхши ҳис қила бошлайсиз, ҳар бир аъзонгизнинг ишлаши кундан кунга фаоллашиб бораверади. Маҳсулотлар бир‑бирига аралашмаслиги сабаб тановвул қилган овқатингиз тезда ҳазм бўлади ва овқат ҳазм қилиш тизими қийналмасдан ишлайди. Вужудингиздаги барча ортиқча ва заррарли моддалар чиқиб, керакли микроэлемент ва витаминлар билан таъминлана бошлайди. Бу тартибга қанча тўғри ва узоқ муддат риоя қилсангиз шунча фойдали. Мен бу тартибни соғайиш учун синаб кўрмоқчи бўлдим ва аҳволим буткул яхшиланди ҳам.

Қуйида ўндан зиёд овқатланиш тартибига риоя қилаётган танишларим ва ўзимда ортиқча вазндан халос бўлишдан ташқари яна қайси касалликлардан сезиларли даражада соғайгани ва бошқа ижобий ўзгаришлар сезилганига гувоҳи бўлганим ҳақида қисқача айтиб ўтсам. Демак, тартибга риоя қила бошлаганимиздан сўнг:

— юз кўринишининг ёшариши, қориннинг кетиши (шишмаслиги) ва жинсий фаолликнинг яхшиланиши кузатилди;

— бош оғриғи, қон босимининг меъёрдан ошиши ва пасайиши, жиғилдон қайнаши, ошқозон ва ичаклардаги оғриқ сезиларли даражада камайди;

— организмдан ортиқча тузларнинг чиқиб кетиши, остеохондроз ва умуртқа чурраси кассаликларининг барҳам топиши маълум бўлди;

— спорт билан шуғуланадиган кишиларда жисмоний қувватнинг ошгани, нафас олиш (дихание)нинг енгиллашгани аниқланди;

— эркаклик уруғининг сифати ошиши натижасида бир танишимиз фарзандли бўлди;

— энг асосийси, организмнинг ҳар қандай касалликка қарши курашиш қобилияти, яъни имунитетнинг ошиб боргани кузатилди.

Юқоридаги ёзилган кассаликлардан ташқари, бошқа хасталикларга чалинган беморлар жуда кўп. Уларга ҳам тартибли овқатланишни тавсия қиламан. Чунки унинг ҳеч қандай хавфли таъсири йўқ, балки фақатгина фойдангиз учун хизмат қилади. Бунинг учун ишонч билан, тўғри ва ирода кўтарганича ҳаракат қилиш, қўшимча равишда спортнинг қайсидир тури билан мунтазам шуғулланиб туриш керак холос.

About the author

Rashid Usmonov

8 комментариев

  • Салом Рашиджон! Мени анчанд буен хрон. простата безовта килмокда. Хиджама усулида бир курс даволандим, пархез буюрди килдим, роса фойдали булди. Лекин икки ойдан кейин яна аввалги холга кайтди. Простатани давоси йукми? Боз устига жинсий ожизлик бошланди.
    Олдиндан миннатдорлик билан
    Абдурашид 62 ёш,

  • Salom! Man Buxorodan vaznim 90kg ozishni judayam xoxlayman xozi ozdiruvchi kapsula ichyapman lekin jigarim gepatit b va d ligi uchun juda xam qurqib ichyapman. Iloii bulsa maslaxat berasizmi?

  • Tug’ishdan keyin juda xam vaznim köp miqdorda oshib ketgandi va keserva sabab qornimda shish qolgandi. Ozish uchun dieta yoki dorilar qabul qilishga yosh bola bilan qörqasan. Bolani sog’lig’iga salbiy ta’sir körsatadi. Lekin sizning «ISTAGANCHA YEB,ISTAGANCHA ICHIB OZAMIZ» saxifangiz orqali közlagan maqsadimdanda yuqori natijaga erishdim. Yon-atrofimdagilar xam lol qolishdi. Sizga chin qalbimdan va boshim yerga tekkunga qadar tazim ila Tashakkur bildiraman

    • Сизгаям фикр билдирганингиз ва иродалилик билан ушбу кўрсатмалардан фойдаланганингиз учун каттакон раҳмат!

Leave a Comment