Перейти к верхней панели

Энг оммабоп спорт машғулотлари.

💑 Бир марта жинсий яқинлик 15 дақиқа спорт билан шуғулланган каби инсон организмини чиниқтирар экан.

Агар сизда жинсий яқинлик қилишга никоҳингиздаги умр йўлдошингиз бўлмаса, интернетдан жинсий яқинлик қилмасдан юриш зарар, деган маълумотларни ўқиб хавотир олмасдан, ҳар куни камида 30 дақиқа спорт билан шуғулланиб юриш орқали бу муаамони ҳал этиб, касалликлардан ўзингизни суғурталаб олишингиз мумкин.

🏃‍♂️ Энди инсон организми учун энг фойдали спорт тури бўлган югуришни велосипед ҳайдаш ва сузиш спорт турларига солиштирамиз. Инсон 10 км югургандек жисмонан чиниқиши ёки куч сарфлаши учун спортнинг бу турлари билан қанча шуғулланиши керак?

🏊‍♂️ Эркин услубда 2 километр сузиш, 10 километр югуриш билан тенг экан.

🚴‍♀️ Велосипедда 25 км йўл босиш, 10 километр югуриш билан тенг экан.

Албатта бу тахимний ҳисоб китоблар, яъни югуриш, сузиш ва велосипед ҳайдашнинг ҳар хил техникалари бор. Соғлик учун бўладиган бўлса уччаласининг ҳам ўртанча, оҳиста ҳаракатлар билан қилган яхши.

🏃‍♀️ Меъёр ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳар эрталаб 4-5 километр югуриш.
🏊‍♀️ Сузиш эса 1 километр.
🚴‍♂️ Велосипед эса 12 километр.

Шунча миқдорда шуғулланиш соғлом яшаб, тетик ҳолатда юриш учун етарли. Бу масофаларни босиб ўтиш учун учала спорт туригаям тахминан 30 дақиқа вақт сарфланади.

Бу спорт турлари ичида энг осон, энг оммабоп ва энг фойдалиси ҳисобланади, доимий спорт билан шуғулланишни одат қилиб олинг.

Ҳурмат билан, мураббий Рашид Усмонов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *