Перейти к верхней панели

Қиш фаслида совқотмаслик ва соғлиқни юқори ҳолатда тутиш учун нималар қилиш керак?

🍯 Кўпроқ наъматак мевасини дамлаб ичинг. Дамлаганда асал қўшиб ичинг ва унга қўшиб 4 дона араб хурмосиям еб олинг.

🍋 Занжабил (имбир) дамлаб ичинг асал ва лимон шарбатидан қўшиб тайёрланг.

🐔 Қайноқ суюқ овқатларни қора мурч билан бирга истеъмол қилинг.

🥾 Оёқни иссиқ тутинг, имконият бўлса, кўпроқ сандалда ўтиринг.

☀️ Қиш фаслида организм терлашга муҳтож бўлади. Ҳар ҳафта икки уч марта иссиқ ҳамом қабул қилиб яхшилаб терлаб олинг. Бу билан бўғимларингиздаги тузлар эриб, шамоллашлар кетади.

🐟 Доим балиқ шўрва, товуқ шўрва ичиб туринг. Имкон борича балиқ кўлники, товуқ уй шароитида боқилган бўлсин. (Масалан, мен овчи дўстларимдан оламан)

🌲 Хоналарни кўп иссиқ тутманг, бу ҳол одамни шундай ҳароратга мослаштириб, кўниктириб қўяди: салгина салқинга чидай олмайдиган даражада совқотадиган бўлиб қоласиз. Иссиқ хонанинг ҳавоси қуруқ бўлади, ҳаво намлиги етарлича бўлмаса одам кислородга тўймай қолади.

🏊‍♀️ Кўпчиликда қиш фаслида бўш вақт кўпроқ бўлади, бундан унумли фойдаланиб, ёпиқ биноларда спорт билан шуғулланиб туринг. Уйда чўзилиб ётишни одат қилманг: кўп ётган одам шифокорларнинг кетидан кўп югуради.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *