Перейти к верхней панели

Одамнинг ҳар бир аъзоси максимум имкониятини бажариб турса — у ҳеч қачон касал бўлмайди.

Мисол учун:

✅ Тишлар чайнаса — чайнаганда яхшилаб ва қаттиқ озуқаларни яхшилаб майдаласа;

✅ Томоқ бақирса — баланд овозда, товуш пайлари кўпроқ қимирлаб гапириб турса;

✅ Оёқ югурса — пиёда юрса, юмшоқ кроссовкани кўрмасдан ердан уқаланиб турса;

✅ Кўз тикилиб қараб турса — тез-тез қараса, ён-атрофга боқса, кўз соққалари қимирлаб машқ қилса, узоққа тикилса;

✅ Ўпка чуқур нафас олса — югурганда ёки тоза ҳавода кислороддан тўйса;

✅ Жинсий аъзо ишлаб турса — ҳар бир ишлагани унга куч беради, ишламаса юрмаган одамдек «йиқилиб қолади»;

✅ Мия чархланиб турса — ўқиш, ўрганиш, эсда сақлаш, кайфият, дам олиш, ҳаммаси керак мияга.

Шу аъзолар юқорида санаб ўтилган вазифаларини рисоладагидек бажарса, ўша аъзо ҳеч қачон касал бўлмайди.

Булар бир катта тизим, бир бирига боғлиқ система. Ҳаммаси «бир ёқа»дан бош чиқариб ишлайди, буларни яхши ишлатиш учун миянгизни яхшилаб ишлатиб, тафаккур қилишнинг ўзи кифоя.

Аллоҳ бизга бу аъзоларни ишлатиш учун берган. Биз эса юқори қаватга лифт билан чиқиб, юмшоқ гўштларни еб, пичирлаб гапириб, машинада юриб, қуёш ва иссиқдан қочиб дорига пул бериб, шифокорларга ялиниб юрибмиз-да…

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *