Перейти к верхней панели

Болажонларимизнинг иммунитетини оширадиган маҳсулотлар.

Энг фойдалисидан бошлаб санаб ўтамиз:

🔹 Асал
🔹 Ошқовоқ уруғи
🔹 Сули бўтқаси
🔹 Ёнғоқ ва майиз
🔹 Творог
🔹 Сарёғ (табиийси)
🔹 Бедана тухуми
🔹 Намъатак дамламаси
🔹 Писта
🔹 Зайтун меваси
🔹 Седана ёғи
🔹 Зайтун ёғи
🔹 Мол ва қўй тили ёки калла-пойчаси
🔹 Балиқ
🔹 Барча мева ва сабзавотлар

Бу маҳсулотлар билан биргаликда спорт билан шуғулланиш ва тоза ҳаводан тўйиб нафас олишга шароит яратиб бериш ота-оналарнинг бурчидир!

Юқорида санаб ўтилган маҳсулотларни болаларингизнинг доимий овқатланиш рационига киритиб қўйинг: болангиз ейишдан бош тортса маркетингни ишга солиб шулар ёрдамида ҳар хил чиройли салатлар ва пишириқлар пишириб беринг.

Фарзандингизнинг соғлигига беэътибор бўлманг, бу маҳсулотларни доимий истеъмол қилган боланинг иммунитети жуда ҳам мустаҳкамланади ва мудом касал бўлмайди.

Агар сиз сифатли ва фойдали маҳсулотлар харид қилишда хасислик қиладиган бўлсангиз, тежаб қолган 10 сўм пулингиз вақти келиб дори-дармонга 100 сўм бўлиб чиқиб кетиши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *