Перейти к верхней панели

Сизда мавжуд касалликнинг сабабига қараб шифо топамиз.

Ҳаракат қилмасдан мазза қилиб ётсангиз, сизни машаққатли ҳаракат ва спорт даволайди.

Маззали таомларни меъёридан ортиқ тановул қилиб юрган бўлсангиз, сизни таъмсиз таомлардан истеъмол қилиш ва очлик даволайди.

Уч маҳал оқ ун билан пиширилган нондан истеъмол қилиб тўйиб ётган бўлсангиз, шу нарсалардан буткул истеъмол қилмаслик сизни даволайди.

Сув ичмаслик ёки сув ўрнида бошқа ичимликларни ичиб юриш доимий одатингиз бўлса, сизни сув ичиш даволайди.

Тоза ҳаводан нафас олмасдан яшаб юрган бўлсангиз, сизни тоза ҳаво даволайди. (Шаҳарларда саҳар тонгни ҳавоси тоза)

Умуман пиёда юрмасдан яшасангиз, сизни пиёда юриш даволайди.

Доим салқин ҳавода яшаб, умуман терламасангиз, сизни иссиқ ҳаммомда терлаш даволайди.

Сабзавот ва кўкатларни умуман ёқтирмасдан, емасдан юрсангиз, шу маҳсулотларни ейишни доимий овқатланиш рационига киритиш сизни даволайди.

Доим ёғли гўшт билан қорин тўйғизишни одатлаб олиб муаммога дуч келган бўлсангиз, энди сиз гўшт емасдан фақат дуккакли маҳсулотлар ва товуқ шўрва ичиб ўзингизни даволай оласиз.

Умрингиз давомида бирон ҳил турдаги доривор, зиравор, гиёҳларни истеъмол қилмасдан яшаб юрган бўлсангиз, сизни айнан шу турдаги маҳсулотлар даволайди.

Сизга тил гапириш учун, оғиз бўшлиғи бақириш учун берилган, гоҳида камгап ва оҳиста яшашга одатланган одамларни бақириш ва гапириш ҳам даволайди.

Кўзингизни ён атрофга қайириб қарашга эринсангиз, кўзингиз нури паст бўлса, сизни кўзингизни кўз машқлари даволайди.

Умуман кулмасдан, фақат ғам қайғу билан яшаб юрган бўлсангиз, сизни кулгу ва яхши кайфият даволайди.

Барчангизни яхши кайфият ҳеч қачон тарк этмасин, касал бўлманг, касаллик бошингизга келса аввал сабабини аниқлаб шунга қарши курашиб шифо топишга ҳаракат қилинг.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *