Перейти к верхней панели

Зуллук олиш тартиби. Қон босими ошишидан қутилинг.

2016 йили қовун, ош, думба, қази ва қўй гўшти каби махсулотлардан озгина истеъмол қилсам ҳам қон босимим кўтарилиб бошим оғриб гангиб қолар эдим.

Шу пайтда зуллук олиб ҳозиргача нима есам ҳам қон босимим кӯтарилмасдан юрибман, ҳозирда озгина бошлангандек туюлди ва яна зуллук олишга қарор қилдим, шу билан камида 1 йил бош оғриқ ва қон босими кўтарилиши кафолатланади.

Хўш, зуллукни қандай тартибда олиш керак? Қандай олса фойда қилади-ю, қандайга фойдаси кам? Келинг ўзимни тажрибаларимни сизлар билан ўртоқлашсам.

2015 йили 4 та зуллук олувдим, шундан сўнг 10-15 кун яхши, яъне қон босимим кўтарилмасдан юрганман. Лекин кейинчалик яна аввалги ҳолатлар такрорланиб турган.

2016 йили интернетдан маълумотларни қидириб, ўқиб ўрганиб кейин зуллук олдим.

Зуллук олиш тартибим ва бу борада қарашларим қуйидагича: Сизни вазнингиз, қонингиз, ёшингизга қараб шифокор (табиб) кўригида нечта олишни аниқлаб оласиз. Камида 10 та кўпи 30 тагача олиш мумкин.
Жами оладиган зуллукларингизни 50% ни биринчи кунга олинг ва қолган қисмини икки ёки уч мартага оласиз.
Мисол учун 20 та олмоқчи бўлсангиз шуни 10 тасини биринчи кун оласиз, икки суткадан сўнг 4 та, яна икки суткадан сӯнг 3 та, яна икки сутка ӯтказиб охирги 3 тани оласиз. Жами 20 та.
Биринчи кун олганингизда зуллуклар ўзидан махсус суюқликни сизни организмингизга ўтказади, бу мӯжизавий модда сизни томирларингиз, юрак ва жигарингиз хуллас бутун органзмингиздаги қонингизни юришига тўсқинлик қилиб турадиган «шлаклар»ни эритиб юборади. (Худди қувурни ичини мусор тўсиб турганидек бўлади бу) Эригандан сӯнг зуллуклар айнан шу зарарли эритмани, зарарли қотган қонларни эритмасини сўриб олади. Лекин биринчи мартага барчасини сўриб олишга улгуришмайди ва буларни барчаси эриб бўлмаган бўладиям. Икки кундан кейин яна қайтиб келганингизгача қолган томирлардаги қотишма қонлар эриб тана тозаланади, лекик улар қонни таркибида бўлади, шу пайтда тайёр эриган заҳар қонларни зуллуклар сӯриб олади. Учинчи ва тўртинчи мартада янада эриб, янада тозаланиб ҳеч нарса қолмагунча сӯриб олишади ва шу тариқа бу сиз учун минг дардга даво даволаниш бўлади.
Зуллукни олиб бўлгандан сўнг у чаққиб қон сўрган жойидан махсус қон тортадиган ускуна билан қолган қонларниям тортиб олиш керак, бу хиджома вазифасини бажаради ва жудаям фойдалидир.
Мана шундай тартибда олсангизгина тӯлиқ даволанасиз, афсуски кўпчиликни кўраман 2 та, 4 та олиб кетишади ва фойдаси жуда кам бўлади. Бир донаси 12000 сўм, 10 таси 120’000 сӯм. Лекин шу билан соғайиш ҳам мумкин, одамларимизга врачлар 1 миллионга дори ёзиб берса олишади, лекин зуллук ёки ҳиджомага ишонишмайди ёки пул сарфлашга қаттиқлик қилишади.
Бу минг дардга даво даволаниш ҳисобланади, қонингизни тозаламасдан туриб қанча дори ичманг бу билан вақтинча фойда қилиб яна такрор касалланаверасиз.
Аввало шифохоналарда зуллук олишни унутманг, уларда ишончли бӯлади.
Зуллук олишдан олдин қорнингиз оч ҳам бўлмасин, тӯқ ҳам. Ёнингизда ҳар эҳтимолга қарши асалчой ёки битта сникерс олиб боринг, сал сустлашиб қолсангиз истеъмол қилиб оласиз.
Зуллуклар чақиб турган пайтда ёздим, хатолари бӯлса кейин тўғрилатамиз ва тўлдирамиз.

Рашид Усмонов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *