Перейти к верхней панели

ЖИНСИЙ ФАОЛЛИКНИ ОШИРАМИЗ

Жинсий ҳаётнинг меъёрида бўлиши — оилавий бахтнинг асосий устунларидан. Мутахассисларнинг фикрича, бир марталик жинсий яқинлик йигирма дақиқа спорт билан шуғулланганлик каби инсон танасига фойдали ҳисобланади. Ундан ташқари, жинсий яқинликнинг овқат ҳазм қилиш ва юрак-қонтомир тизимининг соғлом ишлашига фойдаси жуда катта. Аммо ҳозирги вақтда жинсий заифликдан азият чекаётганлар тобора кўпаймоқда. Бу кўпинча бефарзандлик, ёш келин-куёвларнинг ажралишларига сабаб бўлмоқда.

Агар сиз «ёшим ўтиб қолди, жинсий қувватимни аввалгидек тиклашнинг иложи йўқ», деб ўйласангиз — адашасиз. Ҳатто бутунлай заифлашган тақдирдаям, буни ёшликдагидек қайта тикласа бўлади. Бунга аввало ишонч, кейин эса ирода билан эришиш керак.

Агарда ёш бўла туриб, жинсий заифликка элтувчи йўлда бўлсангиз, муаммони вақт борида бартараф этган яхши. Чунки нафақат сиз, балки турмуш ўртоғингизнинг соғлиги ҳам мазкур муносабатларга чамбарчас боғлиқ. Шуларни инобатга олган ҳолда, ушбу блогпост халқимизнинг ҳозирги яшаш тарзидан келиб чиқиб, жинсий фаолликни ошириш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида.

Спорт

Спортнинг ҳар бир тури инсон саломатлиги учун жуда фойдали ҳисобланади. Жинсий фаолликни ошириш учун спортнинг шундай тури билан шуғулланиш керакки, бунда инсоннинг нафас олиш органлари яхши ишлаши билан бирга, жинсий аъзолар ва бел қисмидаги мушакларнинг ҳаракатланиб, қувват олиши таъминланиши лозим. Булардан спортнинг дзюдо, самбо, миллий ва эркин кураш турлари жуда фойдалидир. Чунки инсон кураш тушганда босим танасининг ҳар бир қисмига тенг тушади, яъни жинсий аъзолар «машқ» қилиб, ундаги ортиқча зарарли моддалар чиқиб кетади. Ўрнини эса фойдали элементлар қоплайди, жинсий аъзоларнинг мушаклари қувват олиб, имкониятлари ошади.

Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, худди ҳар куни турникка тортилганда қўллар кундан-кунга кучга тўлиб, тортилишлар сони ошиб боргани каби, жинсий мушаклар ҳам шундай қувват олади. Курашга қатнашиб бефарзандлик дардидан холос бўлганимиз ҳақида ёзиб ўтгандим.

Ҳар куни эрталаб югуришни одат қилиб, югуриб баданни иситиб олгандан сўнг, тананинг бел қисмиларига ва жинсий аъзоларга қувват берадиган машқларни қилиш ҳам жуда фойдали ҳисобланади.

Жинсий фаолликка тўсиқ бўлувчи одатлар:

  • шакарли, тузли ва ёғли маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш;
  • ачиқ ва тузлама маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш;
  • совуқ қотиш ва нам тортиш натижасида простата безларини шамолатиш;
  • асабийлашиш ва кучли стрессларга учраш;
  • ортиқча вазн ва ҳаракатсизлик;
  • меъёридан ортиқ ёки нотўғри парҳезда юриш;
  • спиртли ичимликлар ва гиёҳвандликка берилиш;
  • кофеинга бой маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш;
  • кимёвий йўллар билан етиштирилган ёки ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш;
  • ҳаддан зиёд ортиқча ва ҳар хил турдаги махсулотларни аралаштириб истеъмол қилиш.
    Юқорида санаб ўтган одатлар сабаб жинсий заифликдан азият чекиб юрганлар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Булардан воз кечмасдан туриб тиббиёт ва табобат йўллари билан жинсий фаолликни ошириш учун ҳар қанча ҳаракат қилинмасин, келиб чиқиш сабаби бартараф қилинмас экан, уринишлар самарасиз кетаверади.

Тўғри овқатланиш

Кўпчилик жинсий фаол бўлиш учун кўп ейиш керак деб ўйлайди. Аслида, фойдали маҳсулотларни тўғри ва меъёрида истеъмол қилишнинг ўзи кифоя. Кўпчилик гўшт маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилиб, ўсимлик дунёсидан олинган фойдали махсулотларни унутиб қўйиб адашади. Жинсий фаол бўлиш учун жонлиқлардан таёрланган таомлардан кўра, кўпроқ ўсимлик дунёсидан олинган маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, гўшт ва сут маҳсулотлари овқатланиш рационимизнинг 3/1 қисмини ташкил этмоғи лозим.

Овқатдан кейин кофе, ширинликлар ва аччиқ чойни истеъмол қилиш — еган маҳсулотларимиздаги фойдали витаминларнинг танамизга сўрилмаслиги, натижада жинсий қувватнинг заифлашишига ҳам олиб келиши мумкин. Аксинча, тартибли овқатланиш билан жинсий фаолликни сезиларли даражада ошиши кузатишлар давомида аниқланган.

Эрталаб уйғонганда, инсон танаси витамин ва углеводларга «ташна» бўлади. Нонуштага гуручли овқат истеъмол қилиш, айниқса, гуручни қайнатиб ейиш жуда фойдалидир. Гуручнинг фойдаси ва тайёрланиши ҳақида ёзиб ўтгандим.

Жинсий фаоллик учун фойдали маҳсулотлар:

ошқовоқ уруғи;скачанные файлы
асал;
ёнғоқ;
араб хурмоси;
седена;
писта;
занжабил;
сули бўтқаси (Овсяное каша);
зиғир;
кунжут.
Ушбу маҳсулотларни имкон қадар кўпроқ ва асосийси, ҳар куни истеъмол қилиб туриш лозим.

Юқоридаги маслаҳатлар бажарилганда, жинсий фаоллик ошиш билан бирга, простата бези шамоллашлари ҳам секин-асталик билан йўқолиб боради. Шунингдек эркак уруғининг сифати ошиб, соғлом фарзанднинг дунёга келишига сабаб бўлади. Фарзандсизлик дардида юрган ёш йигитларни эса бу муаммодан халос қилиши мумкин.

Хулоса

Жинсий фаоллик учун спорт ва тўғри овқатланиш бир маромда олиб бориш лозим. Инсон яхши овқатланиб туриб камҳаракат бўлса, ортиқча вазн, қувватсиз мушаклар ва бошқа касалликлар билан бирга, жинсий заифлик ҳам ривожланади. Аксинча, яхши овқатланмасдан туриб, спорт билан шуғулланиш ҳам инсон саломатлиги ва жинсий ҳаёти учун зарарлидир. Иккаласини бир меъёрида, танингиз имкониятига мослаштириб бажариш — энг тўғри йўл. Меъёрни эса, ҳар ким ўзи учун белгилаб олгани маъқул.

Гарчи ушбу блогпост йигитлар учун битилгандек кўринса-да, юқоридаги маслаҳатлардан аёллар ҳам бемалол фойдаланишлари мумкин.

Муаллиф: Рашид Усмонов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *