Перейти к верхней панели

Табобат, иммунитет ва коронавирус

Коронавирус туфайли карантин бошланганидан бери кўпчилигимиз табобат, иммунитет ва вирус ҳақида жуда кўплаб хабарларни ўқидик. Жумладан, Андижонлик табибларнинг коронавирусга қарши дори кашф қилганлиги ва унга берилган раддиялар.

ЖССТнинг иммунитети юқори одамларда коронавирусни енгил кечиши ёки шунчаки вирус тарқатувчи бўлиб белгилари кўринмасдан ўтиб кетиши ва касалланган тақдирдаям тез соғайиб кетиши ҳақида ҳам хабарлари чиқди.

Иммунитетни коронавирусга қарши кучайтирувчи дори воситалари устида олимларни изланиш олиб бораётганлиги тўғрисида ҳам расмий хабарлар берилди.

Уларни ўқиб, шу пайтгача айрим тушунарсиз тортишувлар ва баҳслар бўйича ўз фикримни айтиб ўтишга қарор қилдим.

Коронавирусга чалинган одамни даволаш учун у вирус нималигини билиш керак, уни билмасдан табибларимиз қандай қилиб унга дори топиб олди? — деган саволга жавоб берсам.

Ҳеч қайси дори аслида бевосита вирусни ўлдирмайди, у дорилар ёрдамида инсон танасидаги вирусларга қарши иммун тизимини «жангчи»лардек тайёрлаш мумкин ёки вакцина ёрдамида кучсиз вирус штаммини киритиб, у хақида бир умрлик хотира сақлаб қолиш мумкин. (Вакцина назарияси ҳам ўзини оқламаяпти, сабаби — вирус ўта тезлик билан янги кўринишларга кириб мутациялашаяпти).

Модомики, организм бақувват, иммунитет кучли бўлмас экан биз бу касаллик устидан мутлақ ғалаба қилишимиз осон эмаслигини ҳаммамиз ҳис қилиб турибмиз.

Аллоҳ ҳар бир организмда ҳар қандай касалликка қарши курашиш қувватини берган, танамиз «душманни кўриши билан» унга қарши тайёргарлик кўришни бошлайди, фақат биз уни ақл билан қўллаб юборишимиз керак.

Иммунитетни кучайтирувчи, шунингдек турли яллиғланишга қарши, самарали, муҳими — инсон учун кам зарарли табобат рецептлар эса табобатда кўп бўлиб, табиблар бу ишнинг етук мутахасислари ҳисобланишади, шифокор ва биологлар эса ўз ишининг мутахассиси.

Энди Ибн Сино даврида бунақа пандемия касалликлари бўлмаган ва бунга даво тиб қонунларида йўқ, деган фикрларни илгари сурганларга мени фикрим, ЖССТ қайта-қайта иммунитет коронавирусга жуда муҳим эканлигини айтиб турган пайтда, қадимий китобларда ёзилган рецептлар бўйича иммун тизимни қувватлаш, ўпкани озиқлантириш, парҳез, турли доривор гиёғлар ва ҳайвон экстракти орқали бу касалликни нима учун енгиб бўлмас экан, деган савол туғилади?

Қолаверса, иммунитетни кўтарувчи фойдали озиқ-овқатлар, гиёҳлар ва мураккаб дориларни синаб кўришни табибларимиз акс таъсирга эга эмас, деб турган бўлса, нима учун синаб кўрмаслик керак?

Ўзимдан мисол: менда гепатит B чиқди, шифокор «бу билан ўйнашма, дори укол ол», деди. Мен ундай қилмадим ва гиёҳлар билан жигаримга қувват бердим, жигаримни ўзи қонимни тозалади ва ПЗР (ПЦР) таҳлил манфий чиқди, яъни вирус қонда аниқланмади. Қондаги B вирус нима эканлигини мен ҳам билмайман.

Айрим касалликларга шифокор ўз соҳасидан даво топмасдан табобат ва ноанъанавий даволаш усулларини излаб, ўзини ўзи даволаганлигини кўп кўрганмиз.

Яна, бу гиёҳларни беморда синаб кўришга ким рухсат беради, бу қанчалик тўғри дейиш мумкин. Тўғри. Биринчидан, бу дорилар акс таъсирга эга бўлмаслиги керак, иккинчидан, ўша беморнинг розилигини олиб, табиблар кўриги остида қўллаш керак. Шифокор бераётган дорисининг қанчалик таъсир қилишини билса, табиблар ҳам шунчалик билади.

Табибнинг илмий даражаси, унвони, 12 йил ўқиб олган дипломи ҳам бўлмаслиги мумкин, лекин улар Ибн Синодек бобомизнинг «Тиб қонунлари» ва шу асосдаги бошқа таълимотларни ўрганган бўлиши мумкин. Шу китоблар асосида неча йиллик тажриба бўлиши мумкин. Қолаверса юртимизда малакали шифокор врач сифатида табобат билан шуғулланадиган олимларимиз етарлича бор.

Биз шунақа раддиялар билан тортишиб турган пайтда, Туркия ёки Ҳиндистон олимлари ҳар томонлама, ҳам тиббиёт, ҳам халқ табобати йўллари билан касалликка қарши дори топиш илинжида изланишмоқда. Биз ҳам бунга қараб ўтирмасдан, замонавий тиббиёт билан бирга Ибн Сино бобомиздан қолган меросдан фойдаланишимиз лозим.

Иммун тизимини мустахкамлашга оддийгина «ихтиёрий очлик»нинг таъсирини яқин воқеъликдан кўришимиз ҳам мумкин-ку.

Хитойда кескин карантин ва озиқ-овқат етишмовчилиги оқибатида ихтиёрий мажбурий очлик сабаб соғайиб кетиш ҳолатлари ҳам кузатилгани сир эмас. (Япон олими, биолог Ёсинори Осуми 2016 йил ўзини Аутофагия, яъни очлик механизмини илмий асослаши сабабли Нобель мукофотига сазовор бўлди).

Аутофагия ўзи нима?

Бу — юнон тилидаги ауто (ўзим) ва фагия (ейман) яъни, «ўзимни ўзим ейман» сўзидан келиб чиққан.

Бу жараёнда очлик сабаб ҳужайралар ўзини таркибини (қари, кераксиз, ёт ахборат сақловчи) парчалайди ва бартараф этади.

Парчаланган хужайралардан хосил бўлган моддалар (оқсил, ёғ, углерод) янги ҳужайра ҳосил қилиш учун қувват манбайи ва қурувчи материал сифатида сафарбар этилади.

Организмга инфекция тушгандан кейин аутофаглар ёрдамида бактерия ва вируслар бартараф қилиниши мумкин.

Иммунитет кимдадир очликдан, кимдадир колорияга бой овқат ейишдан уйғониши мумкин: ҳар тананинг қувватини оширувчи гиёҳ ҳар хил қўлланилиши мумкин, буни мутахассисларимиз билишади. 

Қолаверса шифокорлар тезроқ ечим топиш учун зарарсиз ҳар хил синовларниям касаллар билан ўтказмоқда, бу хабарлар расмий манбаларда берилган.

Замонавий медицина исбот, асос талаб қилганидек (доказательная медицина), Хилт (Ибн Сино) таълимоти ҳам аниқ ва математик хисобларга асосланган ҳолда касаллик ва уни даволашни ўрганади.

Ҳиндистон халқ табобатига катта маблағлар ажратади, шу учун ҳам фармацевтикаси дунёда етакчилик қилмоқда. Биз Ибн Сино бобомизни тилга олиб, фахрланиб гапирамиз. Лекин у қолдирган меросдан фойдаланиб нима кашф қилдик ёки унинг издошларига қандай имкониятлар беряпмиз?

Таклифим шуки, табиб ва шифокор олимларимиз бир бирини тинглаши ва бирлашиш вақти келди, деб ўйлайман. Ҳурматсизлик қилиб раддиялар беришдан олдин, қилинган ёки айтиб ўтилган фикрларга асос сўралиши маданиятдан, деб биламан. Чунки, керак бўлса гинеколог ишини кардиолог, реаниматолог ишини психиатр тушунмаганидек (ҳолбуки 7 йил бир хил йўналишда ўқишган), табобат илмини шу йўналишдаги мутахасислар англаши аниқ факт. Фақат бу ҳақиқатни англаш учун озроқ ўзаро ҳурмат керак, деб ҳисоблайман.

Мен оддий, спорт ва саломатлик тарғиботи билан шуғулланадиган одам. Табиб ҳам эмас, шифокор ҳам эмасман. Ожизона фикрим билан ўртоқлашдим. Саломат бўлинглар!

Ҳурмат билан, Рашид Усмонов.

Табобат, иммунитет ва коронавирус: 3 комментария

  • 11 апреля, 2020 в 8:54 дп
    Permalink

    Муаллифнинг фикрига 100% кушиламан. Замонавий тиббиёт халк табобати билан уйгунликда фаолият юритиши керак, деб хисоблайман. Ихтиёрий очликнинг фойдасини узимда ва фарзандларимда курдим — шифокорлар бедаво, деган касалликни очлик билан енгдик.

    Ответ
    • 12 апреля, 2020 в 11:28 дп
      Permalink

      Ассалому алайкум!

      Муаллифнинг фикрига қўшиламан.
      Ҳар қандай касалликларнинг ўткир даврида, албатта замонавий медицинага мурожаат қилинади.
      7-14 кунлик кимёвий даволаш, беморни қийнаб турган касаллик белгиларидан халос қилади. Бу жуда ҳам зарур.
      Бу дегани, бемор мутлоқ соғлом бўлди дегани эмас.
      Мутлоқ соғлом бўлиш учун, кунлик табиий овқатланиш, табиий суюқлик ичиш, ҳаракат ва руҳий ҳолатга боғлиқ бўлади.
      Буни ҳаммасини бир сўз билан «соғлом турмуш тарзи» дейилади.

      Хулоса шуки:
      Замонавий медицина, ўткир касалликларни 7-14 кун давомида ҳолатдан чиқариб беради. (Шифокорларни иши мана шу жойда)

      Инсонларни, ўткир касалланишдан кейин мутлоқ соғликка қайтиши ёки соғлом одамни касал бўлмаслиги учун замонавий медицинани аҳамияти йўқ.
      (Табобат, натуропатия, диетолог, нутрициолог, соғлик тарғиботчиларини иши мана шу жойда)

      Ҳозирги муаммо шундаки, кимни ишини чегараси қаергача?
      Шуни тушунмаслигимизда…!
      (Шахсий фикрларим)

      Ответ
      • 12 апреля, 2020 в 1:08 пп
        Permalink

        Ваалайкум ассалом, фикрларингиз учун раҳмат Шерзод ака.

        Ответ

Добавить комментарий для Дилфуза Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *