Перейти к верхней панели

Бир пиёла овқат ва 3 соатлик вақт қоидаси.

Бундай овқатланиш қоидаси кимлар учун зарур?

✅ Соғлом ва чиройли озиш учун.
✅ Панкреатит, гастрит, холециcтит, ошқозон-ичак ялиғланишлари ва жигарни ёғ босиши касалликларидан қутилиш учун.
✅ Тетик ва енгил бўлиш учун.
✅ Нафас олиш ва юракни қувватлаш учун.
✅ Иммунитетни мустаҳкамлаш учун.

🍛 Овқатланишимизнинг биринчи қоидаси — нима есангиз ҳам битта таомни ейсиз, қўшимча суюқликсиз ва ширинликсиз, ва албатта, гўдак ейдиган бўтқа шаклига келгунича овқатингизни яхшилаб чайнаб ютасиз.

🍵 Иккинчи қоидаси — ейдиган овқатингизни доим битта пиёлада сузасиз, сиққанича ва дастурхонга бошқа ҳеч нима қўйилмайди. (Овқат билан қўшиб ейишга битта дона бодринг ва кўкат мумкин, холос)

⏰ Учинчи қоидаси — аввалги овқатланиш вақти билан кейингисининг ораси, ва сўнгги овқатланишдан уйқугача 3 соатлик вақтни ташкил қилсин. (Чўзилса майли, масалан, рўза тутиш)

♨️ Тўртинчидан, доим ейдиган ва ичадиган нарсангизни ҳарорати тана ҳароратига яқин бўлсин.

🍽 Бир кунлик меню:

06:00 да уйғондик.
07:00 да бир пиёла ширчой, озгина (сарёғли) қотган нон билан. (Сутнинг ўзи суюқлик ўрнида, сув ва чой ичилмайди)
10:00 Бир пиёла майиз ва ёнғоқ, озгина нон, сув ёки чой билан. (Ёнғоқ ва майизлар нон билан бирга бир пиёла бўлиши керак)
13:00 Бир пиёла мастава (бир дона бодринг билан)
16:00 Бир пиёла мева, хоҳлаган туридан. (Сал кўпроқ мумкин)
19:00 Бир пиёла мастава, гречка ёки мошхўрда — шу овқатлардан бири. (Ёнида бир дона бодринг ва кўкатлар)
22:00 Бир дона олма, бир стакан қаттиқ ёки бир пиёла асалли сув, учаласидан бирини танлаб, уйқуга кетасиз.

🥣 Суюқ овқат ичидаги масаллиқлари ёки у билан ейдиган қотган нонимиз бир пиёла ҳажмида бўлсин, суюқлиги кўпроқ бўлса зарар қилмайди.
🥐 Имкон қадар оқ ундан қилинган юмшоқ нон емаслик керак, шунда бу тартиб тўлиқ фойда қилади.
🍀 Турли таомларни танлаш ўз ихтиёрингизга ҳавола, «100 йил ортга қайтамиз» мақоласини ўқиб, шу қоидага амал қилиш тавсия қилинади.
🌔 Уйқу вақтини шу тарзда олиб бориш жуда ҳам фойдалилигини эслатган ҳолда, вақтингиз бошқача бўлса албатта буни ўзгартириб, ўзингизга мослаб олишингиз мумкин.
Бу минг дардга эмас, миллион дардга даво. Агар таомларни касаллигингизга мос тарзда танлашга адашмасангиз сиздаги бор касалликлар, қанақа бўлишидан қатъи назар, чекинади. Бу мўъжизани бир ойдаёқ кўрасиз ва соғлом озиб, кучли иммунитетга эга бўласиз.
Маълумот учун мен рамазон ойи кечаларида шу тартибда овқатланмоқчиман, ифторлик ва саҳарликда кўп еб қўймасдан. (Бу мавзуга яна қайтамиз)



Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *