Саломатлик ва табобат

Наматак меваси ёрдамида иммунитетни оширамиз

Written by Rashid Usmonov

Қиш яқинлашмоқда, қиш бу — совуқ ва нам билан инсоннинг организми курашадиган фасл. Қиш киришидан аввал инсоннинг имунитети юқори бўлиши лозим. Бу сафар сизларга, инсоннинг  иммунитетини ошириш учун энг фойдали нарсалардан бири бўлган наматак мевасининг фойдалари ва ундан дамлама таёрлаб ичиш ҳақида маълумот бераман.

Таркибида Витамин-С бор махсулотлар ичида тенгсиз ҳисобланадиган мева бу — наматак ҳисобланади. Инсон танаси, тахминан ҳисоблаганда 10 кг. лимон ёки 40 кг. олма истеъмол қилганида олинадиган витамин-С ни миқдорини, атиги 1 кг. наматак мевасидан олиши мумкин.

Наматак меваси иммунитети пасайганидан тез шамоллаб қоладиган ва салқин ҳавода чидай олмайдиган одамларга жуда фойдалидир.

Ёш болаларнинг қишда шамоламаслиги ва ҳар хил юқумли касалликларга чалинмаслигини олдини олиш мақсадида наматак мевасидан дамлама таёрлаб ичириш тавсия қилинади.

Наматак мевасининг илдизи, гуллари ва шохлариям табобатда фойдаланиб келинади. Мен эса фақат наматак мевасини ўзидан дамлама таёрлаб ичиб, синаб кўрганман.

Салқин ҳавода совуқ қотардим, оила аъзоларим “Сизга нима бўлган, биз совуқ қотмаяпмизку”,- дейишарди. Шунда ўн кун наматак мевасидан дамлама таёрлаб ичдим, ўн кундан сўнг совуқ нималигини билмай оилам билан ўтирганман. Ундан ташқари организмимда балғам ҳайдалиши, зарарли нарсаларнинг чиқиб кетиши, ошқозон ичакларнинг ҳазм қилиш фаолияти яхшилангани кузатилган. Аминманки, наматак меваси бундан ташқари яна қанча дардларга даво бўлиши мумкин.

 

Наматак дамламасини таёрлаш

Наматак мевасини ювиб, 10-15 донасини 500 мл. сувга ўн минут қайнатиб, ёпиқ идишда беш дақиқа дамлаб қўйгандан сўнг дамлама ичишга таёр бўлади. Хоҳишга қараб дамламага бир қошиқ асал қўшиб ичсангиз ҳам бўлади.

Унутманг, ҳар қандай витаминли махсулотларни алоҳида истеъмол қилинсагина тўлиқ танангизга юқади. Шу сабабдан дамламани овқатланишдан икки соат вақт ўтганидан сўнг бошқа махсулотларни аралаштирмасдан ичиш тавсия қилинади.

Ҳар қандай дамламанинг ортиқча истеъмол қилиниши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Наматак дамламасини ҳафтасига бир марта дамлаб ичиш ёки даволаниш мақсадида ўн кун ичиш тавсия қилинади.

About the author

Rashid Usmonov

17 комментариев

  • Ассалому алекум Рашид ака мени буйрагим огрияпти наматакни фойдаси борми уй шароитида даволаса болами

    • Шифокорга учрашинг, наматакни фойдаси бўлади албатта лекин оғриқ бўлса самаличения қилиш хавфли!

  • Assalom aleykum Rashid aka yaxshimisiz aka men osteoxondroz kasalligi bilan kasallanganman shuncha duxturlarga bordim ammo foydasi bulmayapti nima qilishga boshm qotip qoldi tugrisi akajon bu kasallikning davosi bormi agar davosi busa aytivoring iltimos ???

    • Ваалейкум ассалом. Бор давоси, тўғри овқатланиш ва гимнастика (сузиш бўлса ҳаммасидан фойдали). Бошқача осон йўли йўқ, врачлар кўп ҳоллатларда даволай олишмайди.

  • Avvalambor assalomu aleykum. Sizga bir kasallik bilan murojat qilyapmiz. Ukamning yowi 20 da unda gepatit s aniqlandi. Pochka,jigar,taloq ,zaradon atlichni chiqd uziydan faqat qonidan aniqlandi hamma analuzlarini topwirdik ifo, alt ,ast billuribin, va yana wu kasallikning ham 123 lari ham bor ekan wuni natijasini kutyapmiz. Wifokor aytieicha dorilari dollarda ekan 3oy licheniya qilsalariz chiqib ketadi. Siz wu haqida nima deya olasiz agar iloji bulsa analiz natijalarini uzatardim.

    • Ваалейкум ассалом. Мен шифокор эмасман, айтган касаллигингиз ва дориларингиз ҳақида менга билим ва тажриба йўқ. Укангизга шифо тилаган ҳолда бир нарсани айтишим мумкин, дориларни кўписини зарари бор, бошқа илож бўлмаса на чора. Қўшимчасига тўғри овқатланиш, спорт билан енгилроқ шуғулланиб турсалар янада фойдали бўлади.

  • Ассалому алейкум Рашид ака ёшим 32да Ошқозон, юрак, қон босими билан боғлик касалликларим йуқ қулокда шингиллаш бор,буйракда шамоллаш бор маслахатлар учун рахмат

      • Салом узр хозирги гапларим учун лн сизга бир савол бермокчиман хафа булмайсиз деган умитдаман. Каментария ва саволларни укиб чикяпман бир кизнинг саволига жавобан мен врач эмасман дебсиз. Унда сиз кимсиз??? Врач булмасез бераётган маслахатлариз кимгадир ножуя тасир килишидан куркмисизми??? Биласиз хаста одам хасга хам ёпишади даво топаманмикан деб сиз врач булган такдиризда хам кандай куркмай касални курмасдан маслахатлар беряпсиз??? Минг бор узр лекин гапларим ун.

        • Салом, бемалол шунақа танқидий саволлардан хурсанд бўламан. Раҳмат.
          Саволингизга келсак мен билмаган нарсамни билмайман дейман лекин айрим касалликларни бошимдан ўтказганим сабаб шунга ўхшаш саволлар бўлса фақат тўғри овқатланиш ва спорт йўлларини тавсия қиламан. Кўрмасдан туриб бировга берган маслаҳатларим 100% ҳеч қандай акс таъсирга эга эмас, зиён қилиши эъҳтимоли бор одамларга билмайман деб жавоб бераман.
          Даволанишни тиббиёт, табобат, тўғри овқатланиш ва бошқа йўллари бор, врачлар эса фақат тиббиётдан маслаҳат беради, мен врачларга ўхшаб бировга дори ёки укол ёзиб бермайманку.

        • Худога шукрки ҳалигача бирон киши «Сизнинг тавсиянгиздан зиён кўрдим» деб айтмаган. Мен бир неча касалликларни бошимдан ўтказиб врачлардан фақат азият чекканман, улар ёзган дорилар мени касалимни баттар қилган. Кейинчалик ўзим-ўзимни даволаб олганман. Ҳар ҳолда бировдан пул сўрамайман ёки қайсидир зарарли оздирувчи дори ёки чойларни тавсия (реклама) қилмайман. Ҳозирда интернетдан кўпчилик маркетинг ҳийлаларига алданиб катта харажат қилиб ўзига жиддий касалликларни сотиб олмоқда. Энди ҳаммаям хато қилиши мумкин, борин хатойимни биров кўрса тортинмасдан айтишини илтимос қилиб қоламан.

  • Ассалому алейкум Рашид ака сизди маслахатезга зорман, мани 10йилларча булди бир хасталик кейнейди. Шифохонадаям даволаниб чикдим шифо топмадим,куп вакт утириб колсам ( рулда ёки кампюторда) чап йелка буйен аралаш огреди,кимладур туз бор дейди кимладур шамоллоган дейди нега факат утирганимда огрейди илтимос маслахатез керак олдиндан рахмат

    • Ваалейкум ассалом! Умуртқа поғонангизни бўйин қисмида остеохондроз касаллигига чалинган. Туз ҳам бор шу сабаб бу касаллик келиб чиқади. Туз бор тана салқинни ёқтирмайди, салқинда туз оғриқ беради. Яна, асабий бўласиз ва кўзларингиз чарчаб қолади. Бани медецина йўли билан даволаб бўлмайди, ўзимнинг бошимдан ўтган. Фақат тўғри овқатланиш, дамламалар ва машқлар билан даволаш керак.

      Ошқозон, юрак, қон босими билан боғлик касалликларингиз йўқми? Ёшингиз нечида? Шу бўйича тўлиқроқ маълумот беринг мен сизга даволанишни йўлларини ёзиб жўнатаман.

Leave a Comment