Саломатлик ва табобат

Қишлоғимизга табиб келди

Written by Rashid Usmonov

Ишхонамнинг дерезасидан маҳалла гузаридан ўтадиган одамлар кўриниб туради. Ўтган йили баҳорда онахонлар қўлларига беш литрлик идишларда қадоқланган тоза сув ва бошқа совғалар билан йўлдан ўтишни одат қилиб олишди. Бир куни қарасам ўзимизнинг қариндошлар ҳам ўтаётган экан “Қаерга бориябсизлар”, деб сўрадим. Манга жавобан: “Табиб келган, шу ерга, даволанишга”, дейишди. Одамларнинг кучли иштиёқини кўриб табибга қизиқиб қолдим ва яхшилаб суриштиришга киришдим.

Табибнинг қабулига совға билан беш литрлик қадоқланган сув олиб бориш керак экан. Табиб сувни ўқиб, суфлаб, бир қултумини оғзига олиб чайқаб, оғзидаги сувни қолган идишдаги сувга аралаштириб берар экан. Бемор шу сувни уч суткага ичиб яна сув кўтариб у кишининг қабулларига келиши керак экан.

Содда одамлар табибга лаққа тушиб қатнай бошлади, табиб эса даромад олиш мақсадида ўзини мақтар, ўзи ёзган «китоб»ларни қишлоқдагиларга тарқатар эди. Тарқатмаларига табибнинг тушига пайғамбар кириб, унга сан одамларни даволашинг керак дегани ва кўп кишиларни оғир касалликлардан даволагани ҳақида ёзилган. Табиб барча касалликларни даволашини ва бахтсизларни бахтини очиб беришини айтиб ўтган.

Қизиғи айрим одамларга бу табибнинг руҳий таъсири ва оғзида чайқаб берган суви шифо келтирарди. Бунга сабаб қилиб қуйидагиларни санаб ўтаман:

Соғайишни жудаям истаган содда одамларимиз табибни оғзида чайқалган сувни жирканмасдан ичади ва табибнинг таъсирчан гапларидан руҳан соғайишга таёр бўлади. Шу тариқа айримларнинг организмидаги касалликлар ва руҳиятидаги салбий нуқсонлар яхшилана бошлайди. Айрим касалликлардан соғайишга ишониш орқали ҳам соғайиб кетса бўлади.

Кўпчилик одамларимиз инсон танаси яхши ишлаши учун ҳар куни ичилиши лозим бўлган 1.5-2 литр тоза сувни ичишмайди. Ундан ташқари Бухоронинг суви шўр, қадоқланган сувни таркиби эса фойдали микроэлементлар билан тўлдирилган. Беш литр сув уч кунга ичилади ва одамларнинг организми тоза сув билан яхши ишлай бошлайди, шу тариқа айрим одамлар ўзларини яхши ҳис қилиб, табибни пуфлаган суви фойда берар экан деган гап тарқатишади.

Икки ойдан кўпроқ вақт мобайнида табибга қатновлар бўлиб турди, табибга ишониб ўз уйидан жой қилиб берган қишлоқдошимиз ҳам, бир тузалиб қайтиб касал бўлганидан ва ташвишлар жонига тегиб кетганидан уни уйидан ҳайдаб юборди.

Ҳар ким ўзиги-ўзи табиб бўлиб, ишонч ва ақл билан шифо топишнинг йўлини излашга ҳаракат қилиши лозим. Ҳар ким учун энг яхши табиб – бу унинг ўзи!

Видеолавҳа:

About the author

Rashid Usmonov

2 комментария

  • Салом ишингизга омад хакикатдан хам тоги аввало ишонч кере оз озини даволашга киради ишонч хам илтииос зизлардан климакс хакида хам малумот берсангиз

Leave a Comment