Перейти к верхней панели

Карантин ва рамазон ойидан сўнг спортга қайтиш қоидалари.

Рамазондан олдин карантин сабаб анча вақт кўпчилигимиз уйда ҳаракатсиз ҳаёт кечирдик, ундан сўнг рўза тутиб яна шу тарзда ҳаётимизни давом эттирдик.

Энди эса кўп шаҳарлар сариқ ва яшил ҳудудга айланиб спорт билан шуғулланиш учун бизда имконият пайдо бўлмоқда.

Бундай вазиятда спорт билан шуғулланувчиларнинг айрим хатолари уларга қимматга тушиши мумкин. Бугун шулар ҳақида гаплашамиз.

Инсон организми ҳар бир шароитга мослашиб унга кўникиб қолади. Биз қанчалик кам ҳаракат қилсак юрагимиз ҳам оҳиста ишлаб, кундан-кунга нозиклашиб қолади ва у биздан доим оҳиста, секин ва босимларсиз ҳаракатни «истаб» қолади. Сабаби — юқори босимга бардош бера олмаслиги мумкин.

Аксинча, доим спорт билан шуғулланиб юрган одам, тез югуриб келиб бирдан ўтириб дам олса ҳам, юрак зўриқади. Бу ҳолат худди ариқда тезликда келаётган сувнинг йўлини тўсиш оқибатила дамба ёрилиб сув чиқиб кетишига ўхшайди. (Юрак қон томирлари ҳам ёрилиши мумкин ҳар икки ҳолатда)

Шу сабабли нафақат спортдан, жисмоний меҳнатдан ҳам узоқда бўлган, дам олган одам, камида 15 кун ўзини организмини спорт билан шуғулланишга мослаб олиб, сўнгра ҳаракатни бошлаши керак. Шундагина унинг юраги ва бошқа тана аъзолари зўриқмасдан ҳаракатчанликка кўникиб боради.

Мисол учун: Сиз карантингача югуриш спорт тури билан шуғулланиб келгансиз, энди яна югурмоқчисиз. Уч ойлик дам олишдан сўнг, буни аввал 5 кун 3 километрдан жудаям оҳиста югуришдан бошлайсиз. Кейинги 5 кун 5 км югуриб, охирги икки километрини тезроқ югурасиз. Шу тариқа кейинчалик бемалол югуриш қоидаларига амал қилиб ўзингиз организмингизга мос масофани босиб ўтишингиз мумкин. (Қариялар ва беморлар буни юриш мисолида кўриши мумкин)

Бирдан спортни бошлаб югуриб, футбол ўйнаб ёки оғир меҳнат қилиб юрак хуружи билан оғир аҳволга тушиб қолганларни кўп эшитганмиз, ўзингизни асранг ва қоидаларга риоя қилинг.

Пиёда юриш ва югуришни бошланг ва бу одатни канда қилманг, акс ҳолда шифокорни кетидан юриб югуришга маҳкумсиз.

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *