Саломатлик ва табобат

Гуруч ёрдамида организмни тозалаймиз

Written by Rashid Usmonov

Инсоннинг бутун танаси фаолияти асосан ошқозон ва ичакларнинг қандай ишлаши билан чамбарчас боғлиқ. Ошқозон ва ичакларнинг деворлари зарарли қотишмалар билан қопланиб қолса овқат ҳазм қилишга қийналиб қолиб бошқа касалликларга чалинишига сабаб бўлади.

Маълум вақт мобайнида ошқозон ичакларнинг деворини турли қотишмалар (шлак) қоплаб турса, бу ҳолат ошқозон касалликлари, жинсий заифлик, бўғинларга оғриқлар пайдо бўлиши, зарарли тузларнинг тўпланиши, буйрак ва жигар фаолиятининг бузилиши ва бошқа кўплаб муаммоларларнинг ривожланишига олиб келади.

Мазкур муаммо ҳал қилинса овқат ҳазм қилиш фаолияти қайтадан тикланиб, организмдаги зарарли моддалар, масалан, холестерин, тош ва тузларни аста-секинлик билан чиқариб юбориш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, бўғинлардаги оғриқлар, ортиқча вазн, жигар ва буйракдаги нуқсонлар ҳамда жинсий заифлик каби хасталикларнинг йўқолишига сабаб бўлади.

Биз гуруч ёрдамида ошқозон ва ичаклардаги шлакларни йўқотиш орқали бутун организмимизни тозалашга эришишимиз мумкин.

Гуручни таёрлаш

Агар топа олсангиз тозаланмаган гуруч, тополмасангиз яхши пишган гуручдан оласиз.
Икки қошиқ гуручни кечаси бир пиёла сувда ивитиб қўясиз (камида эрталабгача туриши керак).
Эрталаб ивитилган гуручни чайиб ташлаб, 200 мл сув билан оловга қўясиз ва беш дақиқа мобайнида қайнатасиз. Сўнгра сувини тўкиб, 200 мл тоза сув билан яна беш дақиқа қайнатасиз. Шу тариқа уч марта қайнатиб, сувини тўкасиз, тўртинчи марта озгина сув билан пишганича қайнатиб оласиз.

Қайнатилган гуручнинг сувини тўкишдан мақсад унинг таркибидаги крахмал чиқиб кетиши керак. Шундагина гуруч ошқозон ва ичаклардаги ортиқча моддаларни шёткадек тозалаб ўтиб кетади. Бу гуручга туз, шакар, ёғ ва бошқа нарсалардан қўшмаслик лозим.

Тайёр бўлган гуручнинг томоқдан ўтиши жудаям қийин ва таъмсиз бўлади. Бироқ ҳаётда ҳар қандай қийинчиликнинг самараси юқори бўлишини биласиз-ку. Шу сабаб яхши натижа берсин десангиз, гуручни ейиш учун ўзингизни мажбурлашингиз керак. Томоғингиздан ўтиши нақадар қийин бўлса, ичаклардан ҳам ўтиши қийин бўлади ва шу орқали ичакларни яхшилаб тозалайди.

Эрталаб уйғонганда ҳеч нима танаввул қилмасдан аввал гуручнинг ўзини оч қоринга ейсиз, сўнгра камида уч соат ичимлик ва бошқа егуликлар истеъмол қилиш мумкин эмас, шундагина энг юқори натижага эришса бўлади. Оч қолган тақдирдаям сабр қилиб, ҳеч нима ейилмайди.

Янада фойдалироқ бўлиши учун, муолажа давомида ёғли таомлар, ширинликлар ва бошқа шилимшиқсимон маҳсулотларни тановвул қилмаслик лозим. Чунки ошқозон ва ичак деворларига ёпишиб олган шлакларнинг қотиб қолишига кўпроқ шу маҳсулотлар сабаб бўлади. Буни юмшатиш учун эса улардан вақтинча воз кечиш талаб этилади.

Мазкур муолажанинг ҳеч қандай акс таъсири йўқ.
Муолажа камида йигирма кун давом этирилиши керак, янада кўпроқ фойда қилсин десангиз — 30 кун.

Ушбу тозалаш бехато амалга оширилса, тозалашдан сўнг олти ой мобайнида организм ўзини-ўзи тозалашни давом эттираверади.

About the author

Rashid Usmonov

60 комментариев

  • Ассалому алайкум.Мен 6 ойдан бери нон ун махсулотлари емайман.5 дан кейин овкат.Эрталаб купрок гуруч кайнатиб ейман.купрок озгина гушт тургаб юбораман.Шу тугрими.

      • Ассалому алайкум.Мен сиз айтгандай бир ой гуручни кайнатиб истемол кмлдим.худди сиз айтгандай.8 ойдан бери нон ун махсулотлари емаганимга карамай жуда кам кг ташадим.8 ойда 6 кг.Кандай маслахат берасиз нммалар килсам булади.

      • Ассалому алайкум! Менга бир масҳалатингиз керакб илтимос! Мен кўп йиллардан бери бўлар бўлмасга қайд қилавераман! Тошкентга, Бухорога Самарқандга бордим шифокорлар билан маслаҳатлашдим. Айтган муолажаларини олдим аммо бефойда ҳаммаси! «Кўксарой» МДС Сервисга бордим, ТашМИга бордим, эндоскопия қилди, томаграфия қилди, умеренная рефлюкс деб ташҳис қўйди. Аммо, бунақа рефлюкс ҳаммада бор деб ҳам фикр билдиришаяпди. Шунга маслаҳат берсангиз!

        • Ваалайкум ассалом, бу борада маслаҳат бера олмайман. Балким суҳбатлашиб кўрсам бирон сабабини аниқлай оларман, балким… (Мен шифокор эмасман, лекин даволаб бўлмайдиган касалликни ўзи йўқ.)

  • Assalomu aleykum Rashid aka mani vesim kam .Trinirovka qilayapman va Foydali oziq ovqatlar bn ves yig’moqchiman. Guruchni qay xolatda istimol qisam buladi? Va yana nimalarni istemol qilishimni maslahat berolisiz? Oldindan kotta raxmat

    • Гуруч, кречка, банан, творог, ошқовоқ уруғи ва товуқ+балиқ+қўй гўштлари. Ширинликлардан фақат ширин мевалар ва асал.

  • Assalamu alaykum aka Meni o’tim aynib qoladi tezda tezda. Ertalab tursam ko’nglim aynib ichim yonyatgan buladi. Meditsiniyada davo topmadim. Tabobatda qande davotopsa boladi. Raxmat kotta

    • Ваалайкум ассалом, ўт пуфагими? Агар шундай бўлса шу гуруч ёрдамида ёки бошқа парҳезларни қилиб кўриш керак. Ортиқча вазн бўлса озиш кера ва сув ичиш ҳақидаги постларимни ўқиб амал қилинг.

  • гурунч бн памидор бодиринг кушиб еса болармикин ….гурунчнихам гречкага охшатиб корин очганда еса болаверадими???

  • Salom Rashid.U Oka siz aytgan guruchni bir kunda nechi malax istemol qilishim kerak va yog’li va shunliklarni yemasligim kerakmi yoki oz miqdorda ovqat yesam bo’ladmi

  • Siz aytgan guruchni istemol qilsam ichaklarimdagi o’sha yopishib qolgan narsalarnni chiqaradimi yoki buni boshqacha davolash kerakmi Javobiz uchun oldindan raxmat

    • Ассалому алайкум, албатта тозаланади қўшимчасига бир вақтнинг ўзида ширинликлар, шакар, ёғли, шилимшиқ ва хамирли (сухарики мумкин) махсулотлардан ҳам 15 кун парҳез қилинг.

  • Salom R.Usmonov meni yoshim 18da Menda yuzimda xusunbuzarlar bor edi juda ko’p keyin men dieta qildim va qon almashtrdim ular keskin yo’qolib faqat qizarishlari qolgan Bir do’ktr aytishicha sizda oshqozon va jigar bir gap bilan aytganda ichi organizmlarni buzilishi bo’lgan deyabdi Men juda notogri ovqatlanardim Ertalabki nonushtani abedga abedagi ovqatni esa kechqurun kechqurungi ovqatlarni kechi 2 3 larda yerdim keyin yog’li va shirinlikli narsalar yema deyishdi ichaklarimda kandada nomli shlimshiqni bor ekan bu shilimshiq shirnliklar yeb ortidan yog’li narsalar yegandan paydo bo’lar ekan

  • Rashid Usmonov,uzr yana bir savol papaya maxsuloti xam ozdiradimi,agar bilsangiz aytvorin,javob uchun oldindan raxmat,

  • Assalomu alekum Rashid Usmonov.mani vesim 62kg,man ozmoqchiman wunga 1oy mobaynida faqat qaynatilgan guruchni 2maxal ertalab va tuwlikda yesam,kechki tanovuldan kechmoqchiman.natijasi bormi o’zi.ayrimlar guruch ozdiradi deyiwvotti,ayrimlar semirtiradi kaloriyasi yuqori deyiwvotti.iltimos maslahat bering.javob uchun oldindan raxmat!

    • Фақат калорияли махсулотлар семиришга сабаб дейиш нотўғри, нотабиий махсулотлар истеъмол қилиш ёки овқат ҳазм қилиш органларини яхши ишламаслигиям семиртириши мумкин. Кузатишларимдан келиб чиқиб айтадиган бўлса албатта озасиз ва соғлик, юз кўринишларда ижобий натижалар кузатилади. Шакарли махсулотларни асал ва ширин меваларга алмаштиринг химик йўллар билан тайёрланган ичимлик ва егуликларни умуман истеъмол қилманг. (Кола, пепси, кофе, редбул, ширинликлар) Гуручни ейишдан 40 минут олдин сув ичасиз ва гуруч егандан сўнг бир соат сув ичмайсиз, озиш учун фақат сизга бу тавсия қолганлар юқорига айтилганидек бажаради.

  • Ассалому алайкум Р.Усмонов. жигар,буйрак,ут пуфагида чувалчангсимон ва тиканли куртлар балади деб эшитганман. гуручни сиз айтгандек тартибда еса куртлар хам тушадими ёки факат ичакни шлаклардан тозалайдими?

    • Ваалейкум ассалом. Сиз айтган аъзоларга қуртлар борлиги ҳақида ҳеч нима дея олмайман лекин гуруч билан бу тарзда даволаниш орқали барча ички аъзоларни иш фаолиятида яхши томонга ўзгариш кузатилиши аниқ.

  • Салом Рашиджон.Нонушта урнига шу 2ош кошик гуруч утарканда?12бармок ичак ярасидан тузалганман.Бирок ошкозонга ботадиган хар кандай нарсани куркиб исте’мол киламан.Мана шундай пишган гуруч ошкозонга ботмайдими?

  • ассалому алайкум сизда гуруч билан даволашни ёшга масалан 48даман 48қошиқ хар куни бир қошиқдан ичиб бориш рецепти борми ?шу рецепт манга қулай эди халқ табобатида ўқиган дим тополмадим .олдиндан рахмат .

    • Ваалейкум ассалом. Шу постни ўзи барча касалликларга шифо бўла олади, хоҳласангиз 48 кун бажаришингиз мумкин.

  • Гуруч ёрдамида ошкозонни тозалаш Даврида кандай таомларни истемол килишни тавсия киласиз

  • Ассалому алейкум Рашид ака яхшимисиз ўт шамоллашини кандай даволаса бўлади

  • Ассаломалекум Ака биз мана уже 17-ти кун гуруч едик ертадан 10 кунга иложи йук бупколяпти икки кунлика бир данига пиширвосам буладим ,? или как ,?

  • Ассалому алайкум Р.Усмонов Седана .кунжут. асал жинсий фаолликни оширувчи уларни кандай истемол килиш керак канча микдорда. кайси пайтда илтимос шулар хакида малумот берсангиз олдиндан рахмат

    • Ваалейкум ассалом. Уччаласини асалга қўшиб ейилса қулай ва фойдали. Седана бир чой қошиқ, кунжут ҳам шу миқдорда ҳар куни бир маҳал. Асал бир ош қошиқда, ҳар куни. Буларни асло чой билан еманг, сув билан еса бўлади. Яхши фойда бериши учун оч қоринда, алоҳида бошқа турдади овқатлар билан аралаштирмасдан истеъмол қиласиз. Қўшимчасига яна бир маслаҳатим ҳар куни 50 дона ошқовоқ уруғидан еб ётасиз, (қовурилмаган, тузланмаган ҳолатда) 2-3 ой.

  • assalomalekum Aka qanday guruch istimol qilish kereg имею в виду qanday guruch istimol qisa boladi ???

    • Ўзимизни гуручлар бўлаверади, ошга қайси бири яхши кетса шунисини танланг. Асосийси мен айтгандай бехато бажаришингизга боғлиқ.

  • Рахмат Рашиджон. Ошқозонни даволашнинг осон йўли бор экан-ку, билмас эканмиз.

  • Ассаламу алайкум! Сиздан илтимос инсон организимларини сустлаши,хотира пасайиши кувватсизлик хакида бирон бир маслахат берсангиз илтимос

  • Рашид ака бу муолажа даври мобайнида бу нарса фойда килаётганлигини каердан билсак булади шуларга мисол келтиринг.

  • Ассалому алайкум. Гуруч ейишдан 1 соатлар олдин сув ичса буладими? Сув ичиш хам фойдали дейишади.

    • Ҳа, бир соатлар олдин ичса бўлади. Албатта фойдали, лекин таъом билан қўшмасдан ичилса.

      • Ассалом сизга каттакон рахмат,оилангиз тинчлик билан ишларингизга омад тилайман. Жуда хурсанд булиб колдим. Ешитардим гуручни қайнатиб тукиб ташлаб ейди деб бирақ аниқ билмасдим. Сиз аниқ тушинтириб ёзган екансиз. Худонинг узи қулдасин сизни

Leave a Comment