Перейти к верхней панели

Кўзингизни очинг, соғлигингиз ўзингизга керак

Аввало, бўлиб ўтаётган воқеаларга назар солинг: Коронавирусдан энг кўп қони қуюқ, қандли диабети бор, жигар хасталикларига чалинган, семиз ва бошқа ёндош касалликлари мавжуд одамлар азият чекмоқда. Шундай аҳволга тушишимизга ҳам ўзимиз сабабчимиз. Тартибсиз овқатланиш, ҳаракатсизлик, носоғлом руҳият, нафсимизга қулоқ солиб иродасизлик қилганимиз натижасида юқоридаги касалликларни орттириб олганмиз. Шунинг учун, агар сиз соғлом бўлишни истасангиз, касалликка чалинмасданоқ ақлни ишлатинг ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилинг.

Биз ҳаёт қонунларини бузиб қўйдик, бунга биргина мисол: буғдойнинг кепагини ташлаб (асосий витаминлари эса шунда), унинг оқ унини истеъмол қила бошладик. Бунинг эвазига, албатта, жавоб бериб келмоқдамиз. Оқ ундан қилинган ҳар қандай маҳсулотдан воз кечиш вақти келди. Бўлди, қора ундан, табиий ёғлардан пиширилган нонларни истеъмол қилишни бошлайлик.

Бизнинг таъм сезиш органларимиз ўзгарди. Кучли кимёгар ва маркетологларнинг алдовига чув тушдик. Ҳақиқий, асл таъмни “бемаза”, сунъий маҳсулотларни эса “мазали”, дейдиган авлод вояга етди. Ушбу авлоднинг касал бўлмаслигига эса ҳеч ким кафолат бера олмайди. Ҳар қандай табиий бўлмаган ичимлик ва ширинликлардан воз кечиш вақти келмадими? Сунъий маҳсулотларга муккасидан кетиб қолганларнинг азият чекаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Наҳотки, шунча нарсани кўриб ҳам баъзиларнинг кўзи очилмаса?

Кундалик бажарадиган ишларимизни ҳам автомат машиналарга топшириб, ўзимиз фақат қорин тўйдиришга ва ухлашга мойил бўлиб қолдик. Аммо, тановул қилинаётган ҳар бир маҳсулот учун меҳнат қилиб, энергия сарфлашимиз лозимлигини унутиб қўйдик. Аслида, қўл-оёқларимиз ҳаракатланиш учун берилганини, еган таомимизнинг сарфини қилишимиз лозимлигини унутдик. Ҳатто, янги автомобиль ҳам бир йил ишлатилмаса, ғилдираклари тешилиб, мотори ишдан чиқади, аккумулятори эса чарчаб қолади. Бизчи? Биз фақат лифт, телевизор пулти, автомат кир ювиш машинаси ва смартфоннинг тугмасини босишгагина яраб қолдик, холосми? Аслида, бундай бўлмаслиги керак, бу хато йўл, бу йўл бизларни “ҳалок қилади”.

Дорихоналар сони, дори-дармонга ёпишиб олишлар ҳаддан зиёд кўпайиб кетди. Шу қадар ақлсизмиз-ки, агар ҳозир тўйиб есак, қийналишимизни олдиндан билиб турамиз, шу боис аввал дорисини сотиб оламиз-да, кейин овқатларни паққос туширамиз. Йиллар давомида тўйиб еб ётганимизни пул бериб, қандайдир дори-уколлар билан даволашга уринамиз. Афсуски, камчиликларимизни бартараф этмай туриб, фақатгина дори-уколларни нажот фариштаси сифатида қабул қиламиз. Ахир, парҳез ва жисмоний тарбия билан касалликнинг сабабларини бартараф қилган ҳолда шифо топишимиз керак эмасми? Кўзингизни очинг, пулингизни дорихонадан ҳам, ортиқча овқат ейишдан ҳам тежаб, мана шу пулларга уйингизга кутубхона ташкил қилинг.

Дорихонанинг қулига айландик, табиий доривор гиёҳларга эса ихлос қилмаймиз. Ота-боболаримиз қандай яшашган, улар нималар билан овқатланишган, улар қандай йўллар билан шифо топишган, ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Шу қадар дориларни кўп ва ўзбошимчалик билан қабул қиладиганлар борки, дор(и)хона дориси билан ўзини ДОРга осиб қўймоқда. Қачонгача соғлом турмуш тарзига оид маслаҳатларга риоя қилмай, фақат дорга осилиб яшаймиз?

Шифохоналарнинг тўлиб кетганини кўрдингизми? Аслида, пандемиясиз ҳам бўш жой йўқ эди. Ҳамма жой навбат, ҳамма жой беморлар билан тўлиб бўлганлигини кўриб турибмиз. Бундай касал ота-оналардан қандай қилиб соғлом авлод қолиши мумкин? Миллатнинг келажаги нима бўлади? Ота-бобомизни қўйиб турайлик, уларга яқинлаша олмаймиз ҳам. Шунчаки 20 йил олдинги одамлардек ҳам бўла олмаяпмиз-ку. Аслида, одам умуман касал бўлмасдан яшаши керак. Касалликларни, минг афсуски, барчамиз ўзимиз меҳнат қилиб топган пулларимизга сотиб олмоқдамиз. Маблағларимиз ўзимизнинг яхши кунимизга ярамаяпти. Аксинча, шифохонама-шифохона кезиб, шифо излаяпмиз.

Мисол тариқасида 20 йил олдинги тўйларнинг видеотасмасини олиб кўринг. Сўнгра бир дастурхонда йиғилган одамларга синчковлик билан қараб чиқинг, қани, уларнинг неча фоизи ортиқча вазнга эга? Ўнта одамдан битта, айрим ҳолларда иккита семиз чиқади. Ҳозирги тўйларимизда бир дастурхон атрофидаги одамларни кузатиб кўринг, камида 80-90 фоизи ортиқча вазндан азият чекади. Шуларнинг ҳар бирида бир касаллик чиқади, текшириб кўрилса. Бу нима аҳвол? Бу бутун миллат касал деганими? Семиз одамларнинг 90 фоизини инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа касалликлар кутиб турибди. Нима, биз Ўзбекистонни “Касалистон”га айлантириб қўйдикми? Қачон кўзни очамиз, эй халқ, қачон?

Ижтимоий тармоқлардаги беморларга ташкил қилинаётган хайрия акцияларини кўриб, одамни қалби эзилади: 13 ёшли бола қандли диабедга чалинган, 30 ёшли келиннинг буйраги ишдан чиққан, 38 га эндигина кирган одамнинг жигари қуриб қолган, гўдаклар оққон касаллигига чалинган ва ҳоказо, бу рўйхатни давом эттириш мумкин. Бунинг сабаблари ҳақида ўйлаб, шуни бартараф қилиш ҳақида ким бош қотириши керак? Афсуски, халқнинг ўзи ўйламаса, бошқаси бекордек кўринмоқда. Биз ўзгаришимиз керак, ўзимизни ўзгартиришимиз керак, дўстлар.

Аллоҳ берган табиий нарсалардан қочиб, сунъий маҳсулотларга талпиниб яшашни бошладик, салқинлик бахш этувчи дарахтларни кесдик-да, сунъий кондиционерлардан фойдаланишни одат қилдик. Табиий меваларни емай, ўрнига нотабиий, қадоқланган маҳсулотларга муккамиздан кетдик. Ҳатто шу қадар нодонмизки ёки нафсимизга қулмизки, кимёвий таъм берувчи моддалар қўшилган овқатларга катта навбатлар ташкил қилдик. Билиб туриб, атрофимиздаги оғир касал бўлган яқинларимизни кузатиб ҳам, яна носоғлом тарзда овқатланиб келмоқдамиз. Кўзимиз шунчалик кўр бўлганми? Шифохонада ўзимиз ҳаракатлана олмай, ўзгаларнинг ёрдамига кўз тикадиган ҳолатга тушиб қолган пайтда ақлимиз ишлаб кетадими?

Қанчадан-қанча оила ажралмоқда, уларнинг нечтаси фарзандсизликдан ёки эрининг жинсий заифлигидан шундай ҳолга тушмоқда? Ёки неча фоиз келинчакларнинг ҳомиласи нобуд бўлмоқда? Бунга ким сабабчи? Об-ҳавоми? Йўқ, сабаб ота-онанинг носоғлом овқатлантириши ва бадантарбия қилдирмаслигида. Ҳа, сизни қизингиз ва ўғлингиз турмуш қурганда юқоридаги муаммога дуч келса, бунга сиз жавобгар бўласиз. Ота ёки она сифатида ҳаммаси учун сиз жавобгар бўласиз!

Чойхоналар, чилимхоналар, кўнгилочар клублар, ғийбат учун йиғиладиган кўча-гузар ўриндиқлари доим тўла. Лекин спорт заллари, стадионлар, хиёбонлар ва умуман югуриш учун қулай жойлар бўм-бўш. Ёки қандолат ва бошқа ширинликлар сотадиган расталарга роса навбат-у, аммо мева ва сабзавотларнинг ёки асал ва мағизларнинг қадри йўқлигини кўриб турибмиз, нотабиий маҳсулотларга эса ҳамма ёпишиб олган. Шундан ҳам халқ соғлик учун қандай эътибор қаратаётганини билишимиз мумкин. Биз пешонамиз деворга урилгачгина соғлигимиз ҳақида қайғура бошлаймиз, аммо кейин кеч бўлади. Шунда бизда югуриш учун куч қолмайди ёки ортиқча ҳаракатланиш мумкин бўлмаган ташҳис қўйилади. Эҳтимол, айрим фойдали меваларни ҳам ейишдан маҳрум бўлармиз. Ҳозир эса, буни ўқиб ҳам ўрнимиздан туриб югурмай, чўзилиб ётаверамиз.

Кеч бўлмасдан, танангизнинг ҳар кунлик ҳақини ўз вақтида адо этинг, шундагина бақувват тана сиз учун бир умр хизмат қилиб бера олади. Эртага у дунёда ҳам сизга берилган соғлом жасадингизни қийнаб қўйганингиз учун жавоб беришдан омонда бўласиз.

Ҳурмат билан, Рашид Усмонов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *