Саломатлик ва табобат

Организмни тузлардан тозалашнинг ўн кунлик дастури

Written by Rashid Usmonov

Аввалги блогпостларимнинг бирида организмда тузларнинг тўпланиш сабаблари ва бунинг оқибатлари нимага олиб бориши ҳақида қисқача тўхталиб ўтган эдим. Ушбу постимда эса организмда туз алмашинувининг ёмонлашганлиги оқибатида инсон танасида кузатиладиган бошланғич  белгилар ва тузлардан қутулишнинг синалган усули билан ўртоқлашаман.

Тузларнинг эндигина тўпланаётгани ва кристаллашиб бораётгани белгилари

1743635_498704410235997_1621912534_nОдам танасининг умртқаси, қўл, оёқлар ва бошқа аъзоларини оҳиста ҳаракатлантирганда сезиларли ва ёқимсиз оғриқ сезилади. Умуман, ҳаракатланиш учун одамда хоҳиш бўлмай қолади, тананинг ҳамма бандлари қотиб қолгандек туюлади.

Кўрпача устида ўтирганда оёқларингизнинг қотиб қолиши, кўп ўтиролмайдиган бўлиб қолишингиз ҳам туз тўплана бошлаганининг белгилардан бири ҳисобланади. Ҳаво салқинлаша бошлаганда, айниқса куз фасли оҳирларидан бошлаб баҳоргача бош оғриғининг кучайиши ва салқиндан шамоллаб бел оғриғи, бўйиннинг бир тарафда эгилмай қолиши, елканинг қотиб қолишиям кўпчилик ҳолларда организмда тузларнинг тўпланиши бошлангани белгиларидандир.

Бу ўзини соғлом деб ўйлаб юрадиган, оқибати ёмон хасталикларга олиб борадиган касалик остонасида турган одамлар учун сезиладиган белгилардир.

Организмни тузлардан тозалаш

Организмни тузлардан тозалашнинг медицинада бирор хил даволаниш усулларини эшитмаганман, бунинг давоси фақат халқ табобатидир. Бугунги даволаниш дастуримиз учта “устунга” қурилган:  ДАМЛАМА, СПОРТ ВА ОВҚАТЛАНИШ ТАРТИБИ. Уччаласига тўлиқ риоя қилсангиз, албатта шифо топасиз. Учаласи бирлашганда энг максимал натижани беради.

Лавр япроғи дамлама таёрлаб ичиш

Otvar-lavrovogo-listaЛавра баргини кўпчилик хонадонларда азалдан суюқ овқатларга зиравор сифатида қўшилади. Лавр барглари инсон танасида тузларнинг тўпланиб қолишининг олдини олади ва пешоб кетишини фаоллаштиради.

Дамлама тайёрлаш учун 5-6 дона лавр баргини 1 литр сувда 5 дақиқа мобайнида қайнатиб, 20 дақиқадан кўпроқ вақт  ёпиқ идишда дамлаб қўйилади. 

Эрталабдан кечгача бир литр дамламани ичиш тартиби:

Эрталабки нонуштадан 30 дақиқа олдин 200 мл.

Нонуштадан  бир соат кейин 200 мл.

Тушликдан бир бир соат олдин 200 мл.

Тушликдан бир икки соат кейин 200 мл.

Кечги овқатда бир соат қолгангача қолган 200 мл, ичилади.

Ётишдан олдин эса ичиш тавсия қилинмайди. Кун давомида дамлама ичилган вақтларда яна бир литр тоза сув ичиш мақсадга мувофиқ. Шу жараён уч кун такрорланади.

Уч кундан сўнг, тўрт кун 2 литр миқдорида тоза сув ичиб юрилади.

Яна уч кун юқоридаги дамламани айтган тартибда таёрлаб ичилади.

Буйрак фаолияти яхши ишламайдиган одамларга дамламани 2-3 дона лавр барги билан таёрлаб  ва пешингача ичиш тавсия қилинади.

Спорт ва муолажалар

Тузларни тезроқ танани тарк этиши учун спортнинг гимнастика, югуриш ва бошқа енгил турлари билан шуғулланиб туриш тавсия қилинади.

Танингизни қайси қисмида тузлар борлигини сезган бўлсангиз, ўша ерни массаж қилиб туриш ва кўпроқ ҳаракатлантириб туриш зарур.

Уй шароитида гимнастика машқларини қилмоқчи бўлсангиз, оч қоринда, етарлича илиқ сув ичган ҳолда, енгил лекин кучингиз етганича узоқроқ мудатга — терлаб, пишиллаб қолганингизча машқларни давом этиринг.

Шу йўл билан организмингизда қоннинг тезроқ айланиши, натижада ҳамма аъзоларингиз фаоллашиб, тузларнинг тезроқ чиқиб кетишига сабаб бўлади.

Овқатланиш тартиби

Бу усулни қўллашдан уч кун олдин, қуйидаги маҳсулотларни ўзингиз учун чеклашингиз ва овқатланиш тартибига риоя қилишингиз зарур:

Картошка, нон махсулотлари, ширинликлар, кофе, шоколад, ёғли, тузланган (салёний) маҳсулотлардан ўзингизни тиясиз. Иложи борича овқатларни тузсиз истеъмол қилинг. Овқатдан сўнг ширинлик, мева ва шунга ўхшаш бошқа маҳсулотларни 1 соат давомида истеъмол қилмайсиз.

Кўп ва тўйиб овқатланманг. Иложи борича оч қолгандан сўнг озгина мудат сабр қилиб кейин овқатланинг.

Овқатлангандан 1 соат ўтгандан кейингина суюқлик ва дамлама ичиш мумкин.

Кузатилиши мумкин бўлган белгилар (даволаниш пайтида)

Организмингизнинг фаоллиги ва тузларнинг кўплигига қараб, кимгадир учинчи кундан, кимгадир олтинчи ёки еттинчи кунлардан бош оғриғи, бош айланишлари кузатилиши мумкин. Ўзимда бу ҳолатлар жуда кўп кузатилган бўлиб, улар тузлардан қутулишингизни билгиси бўлгани учун хавотир олманг.

Юрак хасталиклари, ошқозон-ичак хасталиклари билан оғриганларга бу даволаниш давомида, аввалига бир кун синовли жараённи ўтиш тавсия қилинади. Синов оғриқларсиз ўтса, кейин давом этираверади.

Юрак оғриганда, ошқозон ёки ичаклар оғриганда ва қон босими сезиларли тушиб-кўтарилганда дамлама ичишни камайтириб, ўрнини тоза сув билан тўлдириб, муолажани давом этираверасиз. Лекин жуда кам ҳолларда бунақа вазиятлар бўлиши мумкин.

Якуний хулоса

Лавр баргидан дамланган дамламани ича олмаганлар, бир ой давомида мен айтган қоидаларга риоя қилиб, ҳар куни 1,5-2 литрдан тоза сув ёки дистилланган сув ичиб юришса, ҳамма тузлардан қутулиб олишади.

Лавр япроқларининг ўрнига нок барглари ва дарахт учидаги шохчалардан таъбингизга мос дамлама таёрлаб ичишингиз ҳам мумкин. Лавр ва нок барглари сийдик ҳайдовчи ролини ўтайди. Шунинг учун ҳам юқорида ёзилган маъёрда ичиб, тез тез кичик ҳожат қилиб турсангиз, тузлар шунча тез чиқади.

Муолажанинг охирги беш кунлигида ҳар куни бир донадан банан еб туриш тавсия қилинади.

Даволанишдан сўнг ҳар куни меъёрида тоза сув ичиш, овқатланиш тартибига риоя қилиш, ётиш олдидан кофе, шоколад емаслик, тузни меъёридан ортиқ емаслик ва спортни канда қилмаслик зарур. Муолажани тўлиқ, санаб ўтганимдек қилган тақдирингизда тўлиқ шифо топасиз.

Шуни унутмангки, туз деганда фақат ейиладиган тузлар тушунилмайди. Инсон овқат ва ичимликлар орқали жуда кўп зарарли элементларни истеъмол қилади. Уларнинг айримлари пешоб йўли орқали чиқиб кетса, баъзилари организмда қолиб, ўзи учун қулай бир жойда тўплана бошлайди.

Тузлардан тозалашнинг усуллари жуда кўп, деярли ҳаммасини синаб кўрганман, синов жараёнида энг самарали йўлини билиб олдим, шуни қўлдан келганча дастур шаклида ёзиб сизга илиндим.

About the author

Rashid Usmonov

22 комментария

  • Ассалому алайкум! Менда низкый давления бор сиз айтган муолажани килсам зарари тегмасмикан . Елка ва оякларимда ва буйракларимда туз бор деб тахмин киламан. Аммо жуда коб сув ичиб юраман олдиндан хам озим . Жавобиз учун олдиндан рахмат!

  • assalomu alaykum Rashidaka o’n kunlik tuzlarni haydash dasturizi qo’llayapman bo’yin aralash yelkamda tuz bor yelka tarafim qiyshayib qolgan toza suv ichyapman damlamani yana qancha ichishim kerak javob uchun raxmat

    • Ваалейкум ассалом. Бир ойдан сўнг яна шу дамламадан ичишингиз мумкин, кетмакет ичиш мумкин эмас. Ҳар куни 2 литр сув ичинг, овқат пайти чой ва бошқа ичимликлардан ичманг.

  • Aytgancha hursand bo’lganimdan savolim yodimdan ko’tarilibdi)))
    Mani buyragimda qattiq pristup buldi. Uralogiya markaziga borsam, tosh va tuz bor dedila. Peshobda infeksiya ham bor ekan. Iltimos maslaxat berin, qanday usulda davolansam qulay buladi? Bitta 6mm tow bor ekan.

    • Ҳар куни меъёрида сув ичасиз ва тўғри овқатланасиз.
      БАТАФСИЛ ЎҚИНГ:
      http://usmonov.uz/?p=508
      http://usmonov.uz/?p=97 (Шу тартибда овқатланинг)
      Нок, гилос меваларининг барглари ёки дарахт учидаги шохчаларидан. Лавра барги ва наматак мевасидан ҳам. Дамламалар тайёрлаб ичиб юринг, лекин 3 кундан кўп кетмакетликда ичманг, яна ўн кун дам олиб уч кун ичинг.

  • Olloh rozi bulsin. Qanchalar savobli iwga qo’l uribsiz. Erinmasdan hammaga beminnat yordam berganingiz uchun rahmat. Olloh iwlarizga omad, oilangizga tinchlik xotirjamlik, topganlarizi barakasini bersin. Hamma uylagan niyatingizga yeting. Ming bira tawakkur, qoyil qoldim lekin.

  • Ассаламу алайкум!! Сизга саволим бор совук тушуши бн ойогимди тиззадан пасти огришти бошлайди шунга нима маслахат берамиз

  • Assalomu alaykum . Wu usulni qulladim 3 kun, 4 kun davlenyam tuwib ketdi wu paytda nima qiliwim kk?

    • Бошқа дамламадан ичманг. Кейинги икки маслаҳатимга риоя қилинг, тўғри овқатланиш ва сув ичиш ҳақидагисига.

      • Assalomu aleykum Rawid aka sizga kottakon raxmat aytmoqchiman,iwlarizga omad.men 3 kun damlamani ichdim,xozir oddiy suvni kuniga 2 litrdan ichib boryabman natijasini xam sezdim yaxwi tomonga bulyapti,aytganizdek qolgan 3 kuniga yaproq damlamasini ichmayinmi? Kursim tuliq bulmaydikuu

  • Bita tizzam utirib turganda sal og’rib qirsillaydiwu damlamadan ichiwni bowladim bugundan tug’ri qilyabmanmi?sizga javob un raxmat. Ollox rozi bulsin

    • Тўғри қилияпсиз, фақат бу дамлама ичишни бир курс бажаринг. Кўп дамлама ичилса тузлар билан бирга организмга керакли витаминларниям чиқариб юборади.

      Қуйидаги постларни ўқиб шунга амал қилиб юрсангиз тузлар зарарсиз эриб кетади.

      http://usmonov.uz/?p=508
      http://usmonov.uz/?p=97
      Омад!

  • Assalomu alaykum javob uchun oldindan raxmat.Oyoqlar qirsillasa xam tuz yig’ilgan buladimi?

    • Ваалейкум ассалом! Йўқ, туз йиғилган бўғинлар асосан совуқ ҳавода ва оғир иш қилганда оғрийди.

  • Ассалому алейкум. Рашид ака мани буйрагимда туз бор экан. Манашу 10 кунлик дастурингизга амал қилсам буйракдаги тузлар кетадими?

    • Бир уринишда кетмаслиги мумкин, лекин ўн кундан ортиқ бажарсангиз зиён қилиши мумкин. Лекин албатта тошнинг эришига фойда қилади.

      Қуйидаги постларни ўқиб шунга амал қилиб юрсангиз тошлар ҳам, тузлар ҳам зарарсиз эриб кетади.

      http://usmonov.uz/?p=508
      http://usmonov.uz/?p=97
      Омад!

Leave a Comment