Саломатлик ва табобат

Жинсий фаолликни оширамиз

Written by Rashid Usmonov

photo11754170599188581Жинсий ҳаётнинг меъёрида бўлиши — оилавий бахтнинг асосий устунларидан. Мутахассисларнинг фикрича, бир марталик жинсий яқинлик йигирма дақиқа спорт билан шуғулланганлик каби инсон танасига фойдали ҳисобланади. Ундан ташқари, жинсий яқинликнинг овқат ҳазм қилиш ва юрак-қонтомир тизимининг соғлом ишлашига фойдаси жуда катта. Аммо ҳозирги вақтда жинсий заифликдан азият чекаётганлар тобора кўпаймоқда. Бу кўпинча бефарзандлик, ёш келин-куёвларнинг ажралишларига сабаб бўлмоқда.

Агар сиз «ёшим ўтиб қолди, жинсий қувватимни аввалгидек тиклашнинг иложи йўқ», деб ўйласангиз — адашасиз. Ҳатто бутунлай заифлашган тақдирдаям, буни ёшликдагидек қайта тикласа бўлади. Бунга аввало ишонч, кейин эса ирода билан эришиш керак.

Агарда ёш бўла туриб, жинсий заифликка элтувчи йўлда бўлсангиз, муаммони вақт борида бартараф этган яхши. Чунки нафақат сиз, балки турмуш ўртоғингизнинг соғлиги ҳам мазкур муносабатларга чамбарчас боғлиқ. Шуларни инобатга олган ҳолда, ушбу блогпост халқимизнинг ҳозирги яшаш тарзидан келиб чиқиб, жинсий фаолликни ошириш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида.

Спорт

Спортнинг ҳар бир тури инсон саломатлиги учун жуда фойдали ҳисобланади. Жинсий фаолликни ошириш учун спортнинг шундай тури билан шуғулланиш керакки, бунда инсоннинг нафас олиш органлари яхши ишлаши билан бирга, жинсий аъзолар ва бел қисмидаги мушакларнинг ҳаракатланиб, қувват олиши таъминланиши лозим. Булардан спортнинг дзюдо, самбо, миллий ва эркин кураш турлари жуда фойдалидир. Чунки инсон кураш тушганда босим танасининг ҳар бир қисмига тенг тушади, яъни жинсий аъзолар «машқ» қилиб, ундаги ортиқча зарарли моддалар чиқиб кетади. Ўрнини эса фойдали элементлар қоплайди, жинсий аъзоларнинг мушаклари қувват олиб, имкониятлари ошади.

Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, худди ҳар куни турникка тортилганда қўллар кундан-кунга кучга тўлиб, тортилишлар сони ошиб боргани каби, жинсий мушаклар ҳам шундай қувват олади. Курашга қатнашиб бефарзандлик дардидан холос бўлганимиз ҳақида ёзиб ўтгандим.

Ҳар куни эрталаб югуришни одат қилиб, югуриб баданни иситиб олгандан сўнг, тананинг бел қисмиларига ва жинсий аъзоларга қувват берадиган машқларни қилиш ҳам жуда фойдали ҳисобланади.

Жинсий фаолликка тўсиқ бўлувчи одатлар:

  • шакарли, тузли ва ёғли маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш;
  • ачиқ ва тузлама маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш;
  • совуқ қотиш ва нам тортиш натижасида простата безларини шамолатиш;
  • асабийлашиш ва кучли стрессларга учраш;
  • ортиқча вазн ва ҳаракатсизлик;
  • меъёридан ортиқ ёки нотўғри парҳезда юриш;
  • спиртли ичимликлар ва гиёҳвандликка берилиш;
  • кофеинга бой маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш;
  • кимёвий йўллар билан етиштирилган ёки ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш;
  • ҳаддан зиёд ортиқча ва ҳар хил турдаги махсулотларни аралаштириб истеъмол қилиш.

Юқорида санаб ўтган одатлар сабаб жинсий заифликдан азият чекиб юрганлар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Булардан воз кечмасдан туриб тиббиёт ва табобат йўллари билан жинсий фаолликни ошириш учун ҳар қанча ҳаракат қилинмасин, келиб чиқиш сабаби бартараф қилинмас экан, уринишлар самарасиз кетаверади.

Тўғри овқатланиш

Кўпчилик жинсий фаол бўлиш учун кўп ейиш керак деб ўйлайди. Аслида, фойдали маҳсулотларни тўғри ва меъёрида истеъмол қилишнинг ўзи кифоя. Кўпчилик гўшт маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилиб, ўсимлик дунёсидан олинган фойдали махсулотларни унутиб қўйиб адашади. Жинсий фаол бўлиш учун жонлиқлардан таёрланган таомлардан кўра, кўпроқ ўсимлик дунёсидан олинган маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, гўшт ва сут маҳсулотлари овқатланиш рационимизнинг 3/1 қисмини ташкил этмоғи лозим.

Овқатдан кейин кофе, ширинликлар ва аччиқ чойни истеъмол қилиш — еган маҳсулотларимиздаги фойдали витаминларнинг танамизга сўрилмаслиги, натижада жинсий қувватнинг заифлашишига ҳам олиб келиши мумкин. Аксинча, тартибли овқатланиш билан жинсий фаолликни сезиларли даражада ошиши кузатишлар давомида аниқланган.

Эрталаб уйғонганда, инсон танаси витамин ва углеводларга «ташна» бўлади. Нонуштага гуручли овқат истеъмол қилиш, айниқса, гуручни қайнатиб ейиш жуда фойдалидир. Гуручнинг фойдаси ва тайёрланиши ҳақида ёзиб ўтгандим.

Жинсий фаоллик учун фойдали маҳсулотлар:

  • ошқовоқ уруғи;скачанные файлы
  • асал;
  • ёнғоқ;
  • араб хурмоси;
  • седена;
  • писта;
  • занжабил;
  • сули бўтқаси (Овсяное каша);
  • зиғир;
  • кунжут.

Ушбу маҳсулотларни имкон қадар кўпроқ ва асосийси, ҳар куни истеъмол қилиб туриш лозим.

Юқоридаги маслаҳатлар бажарилганда, жинсий фаоллик ошиш билан бирга, простата бези шамоллашлари ҳам секин-асталик билан йўқолиб боради. Шунингдек эркак уруғининг сифати ошиб, соғлом фарзанднинг дунёга келишига сабаб бўлади. Фарзандсизлик дардида юрган ёш йигитларни эса бу муаммодан халос қилиши мумкин.

Хулоса

Жинсий фаоллик учун спорт ва тўғри овқатланиш бир маромда олиб бориш лозим. Инсон яхши овқатланиб туриб камҳаракат бўлса, ортиқча вазн, қувватсиз мушаклар ва бошқа касалликлар билан бирга, жинсий заифлик ҳам ривожланади. Аксинча, яхши овқатланмасдан туриб, спорт билан шуғулланиш ҳам инсон саломатлиги ва жинсий ҳаёти учун зарарлидир. Иккаласини бир меъёрида, танингиз имкониятига мослаштириб бажариш — энг тўғри йўл. Меъёрни эса, ҳар ким ўзи учун белгилаб олгани маъқул.

Гарчи ушбу блогпост йигитлар учун битилгандек кўринса-да, юқоридаги маслаҳатлардан аёллар ҳам бемалол фойдаланишлари мумкин.

About the author

Rashid Usmonov

25 комментариев

  • Жинсий алока пайтида яни уртасида олатим бушашиб таранглик хусусиятини йукотмокда шунга даво борми

  • Rawidxon bilmasen nime aql urgatasan xammaga bilmiman digandan savilga jovob topiwga xarakat qimisanmi xammani savoliga bilmiman bilmimanmuw unda yopib tawa web saytini bilmasen biledigan odamga ber

  • Ассалому-алайкум! Дустим, Воскулит касаллиги тугрисида ва уни давоси буйича биласми?

      • Жинсий заифликни кандай килиб бартараф етиш мумкун ва жинсий фаоликни ошириш учун нима килиш керак болади хар -хил гелар чикан булардан фойдаланса боладми?

        • Юқорида ёзиб қўйганман ҳар эрталаб қайнатилган гуруч, икки маҳал 50 донада ошқовоқ уруғи, бир маҳал қовун уруғи янчиб есангиз бўлади ва спорт. Бошқа гел-пелларни рекламасига алданиб қолманг зарарли улар.

  • Отангизга рахмат Рашиджон. Инсонларнинг соғлом бўлиши йўлида эзгу ишга қўл урибсиз. Илоҳим Ибн Сино бобобомизнинг руҳлари сизга мададкор бўлсин.

  • Assalomu aleykum doktor. Savolim: Men og’ir yuk mashinasini xaydayman. Bir kuni jinsiy azomga temir tegib ketdi 2 soatcha vaqt o’tib og’riq qolmadi. Lekin og’ir yuk ko’tarsam bezota qilyapti. Nima maslaxat berasiz. Javob uchun oldindan raxmat.

  • Assalomu aleykum Rashid aka. Sizdan iltimos sochim juda xam siyraklashib ketyapti shunga foydali maslaxatlarizdan aytib otsangiz.

    • Сочни тукилишини олдини олиш учун кофедан бошизга никоб тайорлаб суртинг ва сочлариз мустазкам тукилган жойлари тикланади

  • assalomu aleykum. doktr siz bn telfon orqali boglansa böladimi ? agar bolsa telfon raqamingizne bersangiz sizda alohida savollarim bor edi .

  • Ака илтимос сурункали простатитг а уй шароитида даво борими шуни езворин

    • Шу кўрсатмаларни ҳаммасини бажаринг аниқ фойда қилади. Ҳар кечқурун қуритилган, лекин иссиқ оловда куйдирилмаган ошқовоқ уруғидан 50 дона еб туринг, 3 ой!

  • Мақола учун катта рахмат. Ўзим учун фойдали маьлумотларни билиб олдим. Лекин бир савол пайдо бўлди. Мақолангизда жинсий фаоллик учун фойдали маҳсулотлар рўйхатини келтириб ўтгансиз. Лекин кун давомида қанча миқдорда истеьмол қилиш хақида хам аниқроқ маьлумот берсангиз.

    • Ошқовоқ уруғи ҳар куни узлуксиз 50 дона, фақат уни бир ўзини алоҳида ейсиз, икки ой. Асал, ёнғоқ ва бошқа махсулотлардан камида ҳар ҳафта бир-икки марта истеъмол қилиб туриш керак.

Leave a Comment