Саломатлик ва табобат

Организмда тузларнинг тўпланиш сабаблари ва бунинг оқибатлари

Written by usmonov

Инсон тузсиз яшай олмайди, организмда тузнинг ўрни катта. Тузни ҳаддан зиёд истеъмол қилганда ва организмни туздан тозаловчи аъзоларингизнинг иш фаолияти ёмонлашганда, танада туз миқдори ортиб, жуда кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳозир сизлар билан инсон танасида туз миқдорининг кўпайиш сабаблари ва бунинг салбий оқибатлари ҳақидаги фикрларим билан ўртоқлашаман.

1794715_498704856902619_1556386439_nТассавур қилинг, ишхонага бир камаз тўла ғишт келди, шуни киритишингиз керак. Сизнинг кучингиз ғиштларни 10 соатда киритиб, териб қўйишга етади. Бундан ортиғини бажаролмайсиз. Биринчи куни ҳамма ғиштларни киритдингиз ва чиройли қилиб тердингиз, ишни тугатай деганингизда, яна бир камаз ғишт келди. Бошлиғингиз сизга бу ғиштларни ҳам ҳозир киритасан, деди. Сиз ухламасдан, чарчаб шу ғиштларни киритдингиз. Эрталаб икки соатгина ётдингиз, бироқ яна бир камаз ғишт келди, буниям киритдингиз, кечга яқин эса яна бир камаз келди. Бунисига кучингиз қолмади, шу тариқа ҳар куни икки камаздан келаверди ва ғиштлар ташқарида қолиб кетаверди. Энди бир камаз ғиштни киритишгаям кучингиз қолмади. Натижада ғиштларнинг синиб, ишингизнинг сифати жуда пасайиб кетди. Сизга бирон киши ёрдам ҳам бермади, овқатнинг ҳам калорияси камроғидан еб ишладингиз. Энди сизнинг кучингиз бир камаз енгилгина пахтани киритишга қодир холос, ундан ортиғи имконсиз бўлади ва бу ҳолат сизни ниҳоятда чарчатади. Бошлиғингиз эса сизга ҳафтасига бир кун дам беришга ақли етмади-да. Дам олиш кунлари ходимларнинг куч-қувват тўплаши учун нақадар муҳим.

Кўриниб турибдики, бошлиқнинг бизнесдаги билим ва қарашлари жуда паст экан. Яроқлилик мудатингиз 100 йил бўлса,  у сизни 50 йил ҳам хизмат қилолмайдиган одамга айлантириб қўйди. Аслида 100 йил ишлатиб ишининг самарадорлиги ва сифатини ошириб, катта фойда кўриши керак эмасмиди? Келинг, бир кун ишлатган тақдирдаям, ходимининг хурсандлиги ва ишининг сифатини кўриб, мазза қилмайдими? Майли, бир кун ўзи жудаям пушаймон бўлади, ўшанда катта пул тикиб ҳам сиздек ишчини топа олмайди. Бошлиқ ҳар бир ишчисини меъёрида ишлатиб, катта фойда кўриши керак. Албатта, ялқов қилиб, ишлатмасдан ҳам ходимини “яроқсиз” қилиб қўйиши мумкин. Биласизми, ҳозирда бунақа бошлиқлар жуда кўп, ходимларини ортиқча қийнаб, “яроқсиз” қилиб, кейин бизнесимиз банкрот бўлди, омадимиз чопмади, деб нолишади.

Бошлиқ — ўзингиз, ходимингиз буйрагингиз, жигарингиз, ошқозон ва ичакларингиздир. Ғиштлар эса устма-уст танаввул қилган овқатларингиз. Қолиб кетаверган ва синган ғиштлар — мушакларингизда тўпланган тузлар, қонингиз таркибида холестерин ва шунга ўхшаш зарарли моддалар миқдорининг ортиши. Бошлиқнинг банкротлиги ва омадсизлиги эса сизнинг “мен қарияпман, шамолладим, сиқилганимдан юрагим оғрияпти”, дейишингиздир. Кечаси икки соат ухлаганингиз — тўқ қоринда ухлаб, тонггача организмингизни қийнаб, уйқуга тўймасдан уйғонганингиз. Қолиб кетганларини ўзингиз солиштириб олаверасиз.

Тўйиб ва очликни сезмасдан туриб овқатланиш инсон танасидаги мушакларда тузнинг тўпланиб қолиши сабабларидан бири ҳисобланади. Чунки ҳали ҳазм бўлмаган овқатлар ичакларингизда бўла туриб, яна устига овқат ейиш, бу органларингизни қийнаш билан бирга, “ахлат”ларни танангизга сўрилишига олиб келади. Шу каби хатолар такрорланганда, қайсидир аъзойингизнинг ишлаш қуввати сезиларли даражада пасаяди ва секин-аста “чарчаб” қолади.

Тузсиз бирор таомни истеъмол қилиб бўлмайди, лекин қанча шўр овқат есангиз, тузга бўлган талаб шунчалик ошаверади. Сизга меъёрида туз солинган таомлар ҳам тузи пастдек туюлаверади. Бунинг тескариси ҳам бўлиши мумкин, қанча тузсиз таом ейишингиз билан меъёрида тузланган таом сизга шўр туюлаверади. Инсоннинг таъм сезиш хусусияти шундай шаклланган. Бунда тузсиз ёки тузи паст таомни ейиш учун иштаҳа очувчи зираворлар, саримсоқ, қалампир, саримсоқ ёки пиёздан фойдаланиш мумкин. Лекин унутмаслик керакки, аччиқ маҳсулотларнинг ҳам меъёридан ортиғи инсон организмига зарар келтиради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсон танаси учун суткасига 1,5 грамм туз миқдори норма ҳисобланади. Энди ўйланг, биз ейдиган уч маҳал овқат, сут, колбаса ва бошқа маҳсулотларнинг таркибида неча грамм туз бор? Меъёрида туз истеъмол қилган билан ҳам, тузлар тўпланиб қолиши мумкин. Бунга кофе ва шоколадларнинг меъёридан ортиқ ва ётиш олдидан истеъмол қилиниши ҳам сабаб бўлади. Крахмалга бой нон маҳсулотлари ва ёғли таомларни ортиқча истеъмол қилиш туз тўпланишига олиб келади. Бу маҳсулотларни истеъмол қилганингизда, буйрак ва жигарингиз зўриқиб ишлайди ва тузларни чиқаришга кучи етмай қолади.

Ҳаво иссиқ пайтларида кўпчилик одамлар ичган ичимлигини терлаш орқали чиқариб юборади. Шу сабаб ҳожатхонага чиқиш ёз пайтларида жуда кам кузатилади. Кўпи билан эрталаб бир, кечаси бир ҳожатхонага чиқасиз. Бунинг оқибатида ичган сувимиз таркибида бўлган тузлар танамизда қолиб кетаверади ва куз фаслига келиб танадаги туз миқдори ошади. Иссиқ ҳаво бўлганида, терламасликка, салқин жойларда ўтиришга ҳаракат қилиш керак. Шунда суюқлик сийдик орқали чиқиб кетади. Ёз пайтида шунга мослаштириб неъматлар берилган, албатта бу неъматларнинг ҳаммасидан вақтида еб туриш керак. Қишда эса, ичган суюқлигингиз фақат сийдик йўли орқали чиқиб кетади, шу шароитдаям камроқ ҳожатхонага чиқай, деб кам сув ичиб, тузларни тўпланишига сабабчи бўладиганлар ҳам йўқ эмас.

Ҳарорат совуқ бўлган сайин, тузлар катталашиб, бир жойга тўпланаа бошлайди. Бир стакан илиқ сувда эритган тузни, маълум вақт салқин хонага қўйсангиз, стаканга эриб кетган тузлар қайтиб кристал ҳолатига келади. Бу оддий сувда эриган тузнинг кристаллашуви. Инсон танасига истеъмол қиладиган маҳсулотлари орқали ҳар хил туз ва элементлар киради. Буларнинг ҳаммаси бирлашиб, қаттиқ кристалларга айланади. Кристаллар, асосан умуртқа поғонаси дисклари, оёқ ва қўлларнинг мушаклари орасида йиғилиб қолади.

Қўлингиз кафтида музни олиб, устидан ярим қошиқ тузни сепинг ва қўлингиз билан ғижимлаб кўринг, жудаям қаттиқ оғриқни сезасиз. Энди инсон танасига эндигина кичкина кристалча бўлиб шаклланган туз, танангизни қаерида бўлса, шу ерингиз сал совуқ қотса, ўша ерингизнинг мушак ва асаб толаларини туз куйдира бошлайди. Шу тариқа, тузлар бир жойга катталашиб бораверади, ўша ерга массаж олсангиз, эриб бошқа жойга бориб тиқилади ва танангизнинг айрим жойларига ўзларига “уяча” ясаб олишади.

Туз кристаллари кўпаядиган жойларнинг энг хафлиси умуртқа поғонаси дисклари орасида кузатилади. Умуртқа поғонасида энг кўп учрайдиган касалликлар — острехондроз ва умуртқа чурраси ҳисобланади. Бу касалликларнинг келиб чиқиши ҳам, кўп ҳолларда, тузларнинг тўпланиши билан боғлиқ. Тузлар юрак, буйрак, ўпка, бош мия, жигар ва ҳоказо инсоннинг ҳар бир аъзосини бир-бири билан улаб турадиган асаб толалари орасига ўрнашиб олиб, шу аъзонинг ишлашига тўсқинлик қила бошлайди. Бунинг оқибатида инсон ҳар қандай касалликка дучор бўлиши мумкин. Тузлар асосан энг кам ҳаракат қиладиган аъзоларингизга кристал шаклида жойлашиб олади. Ҳамма аъзолари ҳаракатчан инсонларнинг эса, буйраклари ёки зарадонида тош пайдо бўлиши мумкин.

Видеолавҳа

About the author

usmonov

23 комментария

  • Ассалому алайкум грипп булиб тинмай йуталиб йутал кучайгандан жигарим огриб колди. Хозирда кальций глюконат билан метрогил оляпман. Нима тавсия киласиз. Олдиндан рахмат.

    • Ваалайкум ассалом, бесмертник ва расторопша дамламасидан дамлаб ичинг, овқатдан олдин. (Шифокор билан маслаҳатлашиб)

  • Мен орка Яне куракча кисмим хамда кафас кисмимогрийди кукрак кисмим хам огрийди куп духтирларга куриндим улар туз касалиги деб айтишди Шунча даволандим лекин давоси булмади сиз нима маслахат берасиз

    • Ҳа, мени бошимдан ўткан бу касаллик, айнан шундай ҳолатда. Шифокор даволай олмайди! Бу ерда тўлиқ тушунтиришим қийин, аввал ютуб каналимга кириб барча видеоларни кўриб бажариб кўринг яна саволлар бўлса сўрайверасиз. Ҳозир асосий фаолият ютубда.

  • Ассалому алакум духтуржон мени соволим бор эди мани 20 еил булди икала тиззам кечаси кундизи огриеди еошлик вактида огрик унча блинмасиди еош кетгандан кеин жуда огрик кучаепти хар еили бир маротиба беморхонага еотиб доволанаман поедаси булмаяпти маслахатингиз керак бир кун бусахам тиззамни огриги кетса нима килае? еошим 54 га

    • Ваалайкум ассалом, духтир эмасман лекин худо хоҳласа ёрдам беришга ҳаракат қиламан, бўлади даволаб. Телеграмдан, имкон бўлса ёзинг, никим @rashidusmonov

  • Ассалому алекум йошим 56 да булалигимдан танамда майда безлар бор Эди хозирга келиб тизамдаги безлар огрик бериб томир тортишиб коляпти укол ва суртма мазлани фойдаси булмади сиз кандай маслахат берасиз олдиндан рахмад

    • Сайтдаги барча маслаҳатларга амал қилинг асосан тўғри овқатланиш ва сув ичиш ҳақидаги постларга. Балким фойда қилиб қолар.

    • Ака илтимос шунгаям озгина изланиб куринг хора бирор шфоси топилиб колса

  • ассалому алеким менда 5 йил олдин каттик шамоллаб мушакларда огрик холсизлик йутал пайдо булди шфокорга учаб септракцион эрталаб ва кекурун 5 кун личеня олдим хамма огриклар колди кабзамдан ташкари кейин россиягакетди огримай куйди 1 йилдан Кейн келдим Яна бошлади олд нгидан каттигрок неврпаталогларга учашиб укол олишни бошладим стекловидное дексаметазон артаксан пародик гел …вал арен мидокалм латрен огрик колмади элканиг орка тарафибан белгача тушган Томи котиб чишиб катталашарди шоу томирдан блакада килдирдим фойдаси булмади холсизланиб сал харакаткилсам каттик терлардим киймим сув булиб коларди тер тухташи Билан танкам музлаб коларди оёгларим хам кейин москвага кетдим май ойида ишлаб даволаеиш махсадида боришим Билан огриклар колди 1йил ишлаб кайтдим уйга келиб 1ой утиб Яна огриклар кучая бошлади футбол уйнй бошладим огриклар колар деб кундан кунг огриклар кучайиб бугимларга ута бошлади тирсак буйин ёлка бог огриги тизза букилса музанатни йукотиб тутолмай утирибколадиган булдим охир туманимзлаги болнисада Яна укол олб бошладим квикавит грамел валемен лаксидол натрия десамитазон толак кбпен блокум В12 септракцион артаксан селемен физатерапия булгар хам фойда бермади Урганч реаболитация марказида йотмб Яна укол пола бошладим натри тринтол эфелин витамин с дмидрол ревмаксикам аиртал бакласон вазинит L ezin фезотерапия бел чузиш массаж хечкандай натижа сезмадим аксинча огриклар кучая бошлади белда оёкларда айникса Кейн белни тамаграФя килдирдим L1L2L2L3L3L4 02смL4L5 05см L5S1 03см грижа бор экран бир Табиб топиб даволандим бел оёглар огриги колди тирсак ёлка бармогларда колди буйин тарафни MRT килдирдим остехондероз пратрузии диск 2. мм С3С4С4С5С5С6С6С7 деб диагноз куйишди кейин самаркандга санаторяга боришни маслахат килишди бардим радонли сув парафин массаж фезатерапиякилишди 10 кун келиб диксускампазитум укол олдим 10 кун узимни яхши хис килдим 10 кундан кейин Яна шоу ахвол ёлка бармоклар тирсак тизза огриги бармок куллар уйшади тавонда кучли оглик бугимлар умирткалар кисилаб овоз чикаради кукрак кавиргалардаям огрик бор иемапрвага анализ топширдим 15 кун один ревматизм йук минус чикариб берди шфокорлар туз бор бугимларда деб деклафенак битсилин3 йозиб беришди уколни олдим огрикларни пасайтирди бу вактинча булса керак нима клишни билмаябман СИЗ кандай маслахат берасиз бу огриклар туз йигилишдани мени уйчан холатга солибкуйди

    • Ваалейкум ассалом. Жудаям кўп овора бўлибсиз бундай овора бўлиб юрганлар кўп. Биласизми бир нима дейишим учун сиз билан суҳбатлашим керак, дори уколлар яна самарасиз кетаверади овқатланиш ва яшаш тарзида камчиликларингиз бор, ошқозон ва зарадон ишлаши бузилган. Жигар ҳам яхши ишламаслиги мумкин. Почтангизга тел рақамимни жўнатаман.

  • ассаломуалеким одамларга фодали маслахат бераё тганигиз учун сизга рахмат эштишимча хоразимниг Хива туманида прафессир бор экран бир ой хечнарса едирмасдан факат сув ичираркан бир ойданкейн тузлар танадан чикибкетаркан шундай бул иши мумкинми?

    • Эшитмаган ман у киши ҳақида, бир кун ичиб юрсаям тузлар чиқиб кетаверади. Фақат қандай ичиш, қандай овқатланиш ва қанча ичишни ўзизга мос келадиган вариантини аниқлаб олишингиз керак. Бир ой сув ичиш зарарли деб биламан ва шу ҳолатдаям туздан қутилсангиз тузлар яна қайтиб шаклланишиям мумкин.

  • Assalomu aleykum. Men shu yilgacha biror marta ham siment qorishmasi bilan ishlamagan edim. Yaqinda ishlagandim 4 soat ishlay oldim, kuchim yetarlicha lekin enkayganda qaddimmi qayta rostlay olmayapman. Maqolani o’qib chiqib bel sohamda tuz yigilganmi degan fikrga bordim. Nima deb o’ylaysiz davolansam joyiga tushadimi? Oldindan raxmat.

  • Ассалому алайкум. Укиб куп нарсаарни тушундим. Факат узимни тиззам каттик огрийди. Огрик колдирувчи уколлар олдим, кремлар суртим лекин хеч кандай фойдасини билмаяпман.
    Сиз канака маслахат берасиз? 10йил олдин шунчаки кирсилаган овоз чикарарди утириб турганимда,хозир гижирлайди куп оегимни букиб утиролмиман каттик огрийди.

    • Укол ҳам, кремлар ҳам фойда бермайди бу касалликка.
      Сиз уч маҳал овқатдан 1 соат олдин 400 мл сув ичинг ва овқат пайти умуман (чой, газли сув, кола) ичимликлардан ичманг. Овқатдан сўнг икки соат ичимликсиз чидаб туринг. Икки соатдан сўнг яна 400 мл сув ичинг. Овқат билан ширинлик ва меваларниям аралаштириб истеъмол қилманг. Бўлди, шуни ўзи етарли соғайиб кетишингизга. 10 кунда оғриги қолиши керак, жавобини шу ерга ёзиб туринг.

      • Ассалому алейкум имени ярим йилдан бери тавоним огрийди роса свет укол дорилар олдим фойдаси йук. Канча куп тик турсам шунча ёмон огриди туз бор дейишди шифоси борми

        • Ҳар куни меъёрида сув ичасиз ва тўғри овқатланасиз.
          БАТАФСИЛ ЎҚИНГ:
          http://usmonov.uz/?p=508
          http://usmonov.uz/?p=97 (Шу тартибда овқатланинг)
          Нок, гилос меваларининг барглари ёки дарахт учидаги шохчаларидан. Лавра барги ва наматак мевасидан ҳам. Дамламалар тайёрлаб ичиб юринг, лекин 3 кундан кўп кетмакетликда ичманг, яна ўн кун дам олиб уч кун ичинг. 3-4 марта такрорласа етарли.

  • Ассалому алекум!!! Туз йигилиши хакидаги хикр ва мулохазаларни укиб чикдиму лекин йелка да туз йигилиши хакда хеч суз кетмапти.. саволим шундаки туз йигилганда ундан бутунлай халос булишни бирон йули борми? массаж оркали бошка жойга кучириб юборарканмиз унда нима маслахат берасиз?

      • Assalomu Aleykum yelkada tuz to’plan gan xar kuni og»ridi nima maslahat berasiz??? Nima qilsak buladi?????

        • Тузлардан тозалаш деган пост қолдирганман, шу ўқинг ва ҳар куни икки литр сув ичишни тавсия қиламан.

Leave a Comment