Умуртқа касалликлари

Умуртқанинг вазифалари

Written by Rashid Usmonov
Умуртқа поғонаси инсон танасининг бошдан то белнинг пастки қисмигача давом этувчи 33-34та суяк ва уларнини бириктириб турувчи диск (гўшт мушаклар)лардан ташкил топган. Умуртқа поғонасининг жуда кўп муҳим вазифалари мавжуд. Энг аввало у танани тик ҳолатда ушлаб туради, қовурғалар орасидаги ички аъзоларни ҳимоялайди, шунингдек, ички томонида орқа мия ва юзлаб асаб толалари жойлашган.
Умрутқа поғонаси беш қисмга бўлинади:photo11754170599188583
• бўйин қисми (7та умуртқа суяги, C1—C7);
• кўкрак қисми (12та умуртқа суяги, Th1—Th12);
• бел қисми (5та умуртқа суяги, L1—L5);
• думғаза қисми (5та умуртқа суяги, S1—S5);
• қуйи думғаза қисми (3–5та умуртқа суяги, Co1—Co5).
Умуртқанинг бўйин қисмидан елкалар, қўллар, бош, кўзлар ва қулоқларни яхши ишлаб туриши учун асаб толалари ўтган. Кўкрак қисмидан юрак, нафас олиш йўллари, зарадон, ошқозон ва ичакларнинг, бел қисмидан эса буйрак, жигар, оёқлар ва жинсий аъзоларнинг яхши ишлашини таъминлайдиган асаб толалари ўтган.
Белдан пастки томон эса умуртқанинг қуйи қисми ҳисобланиб, уларнинг ҳам алоҳида ўз ўрни бор.
Инсон қўлсиз ва оёқсиз яшаши мумкин, лекин носоғлом умуртқасиз яшаш жуда мушкул.

About the author

Rashid Usmonov

2 комментария

  • Ассаламу алайкум Рашид ака! Менда бўйин қисми (7та умуртқа суяги, C1—C7); деб ёзганингиздан 4 та ишик пайдо бўлди. Буни даволаш йўли борми? Телефон рақамингизни берсангиз борсам. Ўзим Қозоғистондан бўламан

    • Ваалайкум ассалом, аввал буни шифокорга учрашиб, МРТ қилиб аниқлаб олинг, нима касалликлигини билиш керак.

Leave a Comment