Умуртқа касалликлари

Умуртқа касалликларининг белгилари

Written by Rashid Usmonov
Умуртқа касалликларининг турлари жуда кўп бўлса-да, кўп ҳолатларда уларнинг белгилари бир хил кўринишда келади. Сабаби умуртқанинг қайсидир қисми шикастланган бўлса ўша жойнинг ўзи оғрийди ёки у орқали ўтган қайсидир аъзонинг асаб толалари қисилгани сабабли бошқа органларда ҳам кучли оғриқ кузатилади. Баъзи ҳоллада бирор тана аъзоимизнинг ишламай қолишига айнан умуртқа поғонасидаги муаммо ҳам сабаб бўлади. Қуйида сизларга намоён бўлган белгилар орқали умуртқанинг қайси қисми касалланганлиги тўғрисида тушунтириб ўтаман.
photo11754170599188585
Бўйин қисми
Умуртқанинг бўйин қисми касалланганда асосан бош орқаси, елкалар, қўллар, кўзлар ва юзнинг айрим қисмларида оғриқ кузатилади. Икки ёнга, паст ёки юқорига кўпроқ қараб турганда бўйинда оғриқ, қаттиқ чарчоқ сезилади. Ушбу қисм марказий асаб тизими ва бош мияга яқин жойлашгани боис одам жуда тез асабийлашадиган бўлиб қолади.
Кўкрак қисми
Бу қисмда касаллик сезилганда юрак ва кўкракнинг ўртаси олд томонлари билан оғриши кузатилади. Ўпка, ошқозон ва ошқозон ости безларининг фаолияти бузилади. Одатда бундай пайтда аксарият беморлар шифокор ҳузурига юрагидан шикоят қилиб боради. Таҳлиллар юракнинг соғлом эканини кўрсатгани сабабли оғриқ сабаби номаълумлигича қолаверади. Фақатгина тажрибали кардиологгина юрак оғриқларининг манбаини бошқа жойлардан излаш кераклигини билади. Агар кўкрак қафасидаги оғриқлар сабаби ўз вақтида бартараф этилмаса, бу ҳол кейинчалик юрак хасталикларига ҳам олиб келиши мумкин.
Бел қисми
Белдаги муаммолар билан ўн икки бармоқли ичак, жигар, буйрак ва жинсий аъзоларнинг яхши ишламаслиги чамбарчас боғлиқ. Оёқларнинг сон қисми билан оғриб туриши, ўтириб туришда ноқулайлик ва безовталик пайдо бўлади. Белнинг қотиб қолиши учраб туради.
Думғаза қисми
Умуртқанинг пастида яна иккита қисм мавжуд. Улар жуда камдан-кам ҳолларда касалланади. Лекин бу қисмларнинг жинсий аъзолар, сийдик йўллари ва бошқа органлар билан боғлиқлик жойи жуда катта. Жинсий заифлик ҳам умуртқа касаллигининг бир белгиси бўлиши мумкин.
Хулоса
Умуртқа поғонасининг мустаҳкамлиги инсон ички аъзоларининг яхши ишлаши билан боғлиқ бўлса, ички аъзоларнинг саломатлиги умуртқа поғонасининг соғлиги билан боғлиқдир. Ошқозон, жигар ва буйрак нотўғри овқатланиш ёки бошқа сабаблар билан ишдан чиқса, тананинг бошқа мушаклари бўшаб қолиши билан бирга, умуртқа поғонасининг ҳам касалланишига олиб келади. Натижада умуртқадан ўтган ошқозон, жигар ва буйрак асаб толаларини қисиб, уларнинг яхши ишлашига янада жиддийроқ тўсиқ бўлиши мумкин.
Ўтириш, туриш, ухлаш ва ҳаракатларингизда ноқулайлик борми, бунинг сабабини умуртқа поғонасидан ҳам излаб кўринг. Агар камҳаракатлилик ва нотўғри овқатланишдан умуртқангизнинг бир қисми касалланган бўлса, билингки, умуртқангизни энг заиф нуқтаси касалланган. Кейинчалик хасталик қолган қисмларгаям ўтиши ёки бирваракайига икки-уч қисми касалланиб қолиши мумкин.

About the author

Rashid Usmonov

3 комментария

  • Ассаламу алайкум сизни блогларингизни укиб хаётимда куллаб курмокчиман. Сабаби ёшим 23 булишига карамай узимни анча кариган хис киламан ва яна доимий чарчок ва холсизлик бор. Узимни качон тетик хис килганимни билмайман. Яна умирта погонамни боши ва охирги кисми доимий огрийдиган булиб колган. Сиздан илтимос маслахатингизни аямасангиз.

    • Meni yoshim 19 da turmushga chiqmaganman.Menga skolioz kasalligini s simon 4-darajasi deb tashxis qo’yishdi 56 50 gradus ekan.Operatsiya qilamiz deyishgandi endi esa operatsiyadan keyin harakatlarim cheklanib qolmasin deb operatsiya qilmaslikka qaror qilishdi.Men nima qilishga hayronman qildirmasam bu kasallikni oxri nogiron bo’lib qoladi deb eshitdim.Nima qilay maslahat bering.

Leave a Comment