Умуртқа касалликлари

Умуртқа касалликларининг келиб чиқиш сабаблари

Written by Rashid Usmonov

Умуртқа касалликларини турлари жуда кўп. Улардан энг кўп учрайдиганлари остеохондроз ва умуртқа чуррасидир. Умуман олганда, умуртқа поғонасидаги ҳар бир касалликнинг келиб чиқиши асосан нотўғри овқатланиш ва кам ҳаракатлиликка бориб тақалади. Бу каби омилларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор бериш ғоятда муҳим.

Нотўғри овқатланиш

Ҳар хил турдаги маҳсулотларни бир-бирига аралаштириб истеъмол қилиш, жуда тўйиб ёки очликни ҳис қилмасдан овқатланиш. Нотабиий маҳсулотлар, кофе ва шоколадни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш. Гармон ва бошқа кимёвий йўллар билан етиштирилган парранда маҳсулотлари ва бошқа шу кабиларни ейиш. Нотўғри овқатлангандан умуртқа дискларини “мойлаб” турувчи ва юмшоқ ҳаракат қилишни таъминлайдиган суюқликнинг етказилиши камайиб, сифати пасаяди. Натижада жиддий касалликлар келиб чиқади.

Камҳаракатлилик

Ҳаракатсизлик натижасида инсон танасининг ҳар бир аъзоси заифлашиб боради. Бу тана фаолиятида энг муҳим рол ўйнайдиган умуртқа поғонасига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ҳаракатсизлик натижасида умуртқа дискларини ҳар хил зарарли тузлар қоплаб олади, қон айланиш ёмонлашади.

Заиф мушаклар

Агар инсоннинг бўйин, кўкрак ва белини ўраб турган мушаклари жуда заиф бўлса, юк кўтарганда, ҳатто ўз танасини кўтариб юрганда ҳам бор оғирлик тўғридан-туғри умуртқа дискларига тушади. Бу эса умуртқа дисларининг шикастланишига олиб келиши мумкин. Шу сабабдан доимий жисмоний машғулотлар ёрдамида мушаклар саломатлигини сақлаб туриш, қўшимча равишда соғлом овқатланишга жиддий эътибор қаратиш лозим.

Оғир иш ва юк кўтариш

Ҳар қайси инсоннинг тана қурилиши ўзига хос. Унинг имкониятига мос оғирликда юк кўтариш ва оғир ишларни қилиш керак. Акс ҳолда аввало умуртқа қисилиб, шикастланади кейин эса бошқа аъзоларга зиён етади.

Ҳайдовчилик ва ўтириб ишлаш

Ҳайдовчилар ва ўтириб ишлайдиганлар керакли вақтда махсус бадантарбия машқларини қилиб туришлари шарт. Йўқса умуртқа бир хил ҳолатда кўп турганидан касалликлар келиб чиқади. Ҳайдовчиларнинг умуртқаси шикасланишига асосий сабаблардан яна бири, бу йўлларнинг нотекислигидир. Ўйдим-чуқур йўллардаги тебранишлар умуртқани деформацияга учратади ва шикастлайди.
Компютер ва телевизор экранининг юқорига жойлаштирилиши, бошни эгиб ишлаш ёки бир томонга кўпроқ бурилиб, иккинчи томонга кам қайрилиб қараш, бир қўлда оғир юк кўтариб иккинчи қўлни бўш қўйиш ва нотўғри ҳолатда ухлаш ҳам умуртқанинг аста-секинлик билан шикастланишига олиб келади.

Юқорида санаб ўтган сабаблар умуртқанинг соғломлигида бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Шу сабабдан касалликни келтириб чиқарувчи ҳар бир сабабни бартараф этиб, соғлом турмуш тарзи қоидаларига тўлиқ риоя қилиш даркор. Шундагина энг соғлом умуртқага эга бўласиз.

Видеолавҳа

About the author

Rashid Usmonov

11 комментариев

  • Assalomu alaykum. Grijjani umurtqadagini qaysi yo’l bn davolagan yaxshi? Ogriqlariga qaysi davo yaxshi? Ogriqlari oyoqqa bervoti yurishga ham bermayapti nima qisa boladi? Javobizi kutaman

    • Ҳар куни меъёрида сув ичасиз ва тўғри овқатланасиз.
      БАТАФСИЛ ШУ МАНЗИЛЛАРДА ЎҚИНГ:
      http://usmonov.uz/?p=508
      http://usmonov.uz/?p=97 (Шу тартибда овқатланинг)
      Нок, гилос меваларининг барглари ёки дарахт учидаги шохчаларидан. Лавра барги ва наматак мевасидан ҳам. Дамламалар тайёрлаб ичиб юринг, лекин 3 кундан кўп кетмакетликда ичманг, яна ўн кун дам олиб уч кун ичинг. 3-4 марта такрорласа етарли.

  • salom beldagi grijani tuzalishi qeyin bovatdi sal kam bir yildan beri lichena olaman umuman 2-3 kg narsalani kotarishga qeynalaman qolda kotarganda og’riq boladi nima qisam boladi ?

    • Бу жудаям нозик масала, бу ерда тушунтириб бўлмайди. Камида телда гаплашишимиз керак.

      • Salom Rashid aka tinchmisiz maslaxatiz kerak no’meringizni bersangiz telfon qilardim yozolmasez man xozir dubayda man no’merim +99894 5555 979.telegramdan yozvorin raxmat kutamana.

  • Umurtqamni dumg’aza qismida sal og’riq bor, uzimcha gemaroY, degandim, silar aytyotgan chaqa yiring degan narsalar borekan yaxshiyamki adawibman. Shu yil harbiy ko’rikda gemaroyni bowlaniwi yoki 2 deb baholagandi. Shunga qanday maslahat berasiz.

  • Hurmatli maqola muallifi!

    Iltimos, bu maqolangizda keltirilgan faktlarni tasdiqlovchi u-bu izlanishlarga havola qoldirib o’tsangiz.

    Aks holda, bunday ma’lumotlarni nimaga asoslanib yozganingiz bilinmay qolibti.

    • Изланишларга ҳаволам йўқ. Ўзим билганимча тажрибамдан келиб чиқиб ёзганман, бирон жойда хато қилган бўлсам ёки нотўғри маълумот ёзган бўлсам айтсангиз хурсанд бўламан.

      • Ассалом Алейкум. Шу касаликни кандай йуналишда даволаса булади? Физотерапия бн даволангандим. Самараси йук екан.

        • Самараси жуда кам, медицина йўли билан даволаш жудаям қийин. Қандай шифо топиш ҳақида ёзмоқчиман, лекин қўлим етмаяпти. Яқин кунларда ёзишга ҳаракат қиламан.

Leave a Comment