Мулоҳаза

Блинчик сотувчи қизча

Written by Rashid Usmonov

Бугун бир иш билан шаҳар архитектурасига борувдим, танишимни кутиб бир ўриндиққа ўтирганимда, тахминан 2 синфларда ўқийдиган, икки қўлида иккита саватча кўтарган бир қизалоқ ёнимга келиб, «Акажон, блинчик олмайсизми?» деди. Кўринишидан беғубор ва истарали қизча экан. Қараб турсам қайта-қайта «Акажон, илтимос блинчик олинг», деб менга қараб турди, мен ҳам унга қараб ўйлаб қолдим. «Қорним тўқ, блинчик емайман», дедим. Ҳақиқатда қорним тўқ эди.

Бу қизчага шундай икки минг сўм пул бераман деб ўйладим. «Ука, блинчик неча пул?», деб сўрадим, «Донаси 1500 сўм», деди. Уни хижолат қилгим келмади ва унга қараб: «Ука, ман сенга 3000 сўм бераман, ҳозир қорним тўқ, қачон сени кўриб қолсам кейин блинчикни берасан» дедим. Қизча «Йўқ, блинчик оласиз», деди. Хуллас анча суҳбатдан кейин, «Майли пулни беринг», деди-да, пулни олиб, «Энди блинчик бераман» деб, табассум қилиб иккита блинчикни столни устида қўйиб, «Мерси» деб, чиқиб кетди.
«Қизчани онаси ташқарида кутиб турипти, шундай бировдан пул олса онаси уришади, қизча инглиз ва француз тилларида гапиришниям билади.», дейишди ёнимда турган аёллар.

Боласини шунақа тарбиялаётган ота-оналарга каттакон раҳматлар айтгим келади. Ҳалол йўл билан ризқ топиш учун меҳнат қилиб юрганлар ҳалиям оз эмас.

PS: Бошидан видеога олганимда ажойиб лавҳа бўлар экан, лекин расмга туширишгаям қўлим бормади.

About the author

Rashid Usmonov

1 та фикр

  • U qizchani man ko’rganman. Lekin uni xafa qilgandim o’shanda. Universitet oldidagi fantan oldida ko’rgandim. Juda ham shirin qizcha.

Leave a Comment