Саломатлик ва табобат

Қандай овқатланиш керак?

Written by Rashid Usmonov

Овқатланиш орқали инсон танаси куч олсада тахминан шу кучнинг учдан бир қисмини еган овқатини ҳазм қилишга сарфлайди. Кам овқатланишни ҳам, кўп овқатланишни ҳам инсон организми учун зарари бор. Шу жумладан ҳар бир одам қандай овқатланиш кераклиги ҳақида билиб, бунга амал қилиши шарт ҳисобланади.

Оч қоринда овқатланиш

Мисол учун овқат ҳазм қилиш системасини аскарлар қўшини деб тасаввур қилсак, одам оч қолган пайтда аскарлар тўлиқ куч билан жангга тайёр бўлишади, яъни еган овқатимизни яхшилаб парчалаб ундаги энг фойдали элементларни танамизга сўрилишига ва зарарлисини чиқиш йўллари орқали чиқариб юборишга эришади. Сизларга касалликларга даво бўлувчи ҳамда уни олдини олувчи бир одатни айтсам, овқатдан олдин оч қолган пайтда бир стакан тоза сув ичиб, имкон бўлса 30-40 дақиқа кутиб, кейин овқатланишни одатласак шу пайтда ички аъзоларимиз ўзини-ўзи тиклаб олади ва бундан олдин қолиб кетганган зарарли ёғлар ва тузлардан танамизни тозалайди шу тариқа биз ҳар куни танамиз учун тозалик ишларини амалга оширган ҳисобланамиз ва соғлигимизни максимал ҳолатда сақлаб семириб кетишдек ёмон ҳолатлардан узоқда бўламиз.

Овқатни ўнг қўл билан ейиш

Аввало ота-боболаримиз ўнг қўл билан овқат ейишни одатланишга бизни ундаб келишган. Ўнг қўл билан овқатланиш нафақат диний тарафдан балки илмий тарафдан ҳам жуда фойдали ҳисобланади, чунки икки қўллаб овқатланган пайтда инсон еган овқатини тез ютишга ва чала чайнашга ўзига шароит яратади ва бунинг оқибатида кейинчалик ҳар хил касалликлар келиб чиқиши мумкин.

Яхшилаб чайнаб ейиш

Овқатни яхшилаб чайнаб ейиш нафақат уни парчаланишига ёрдам беради балки ҳар бир чайнашимиз ошқозон ости безига сигнал вазифасини бажариб уни шунга яраша кислота ишлаб чиқарилишига буйруқ беради. Балки бизни таъм сезишимиз овқатимизни ДНКсини ички органларга жўнатиб шунга қараб витаминлар танамизда тақсимланар.

Овқатланиш меъёри

Шундай овқатланишимиз керакки, еган овқатимиз бизни ўтириб туришимизга, нафас олишимизга ва руҳиятимизга ҳеч қандай таъсир ўтказмасин. Чунки бўкиб овқатланишни одат қилган одамнинг танасига зарарли тузлар ва ёғлар сўрилади, ҳамда ўпканинг ишлаш фаолияти бузилиб кейинчалик нотўғри нафас олишга сабаб бўлиши мумкин бу одатлар оқибатида албатта бир касаллик келиб чиқади. Овқатдан кейин газланган ичимликлар, ширинликлар ҳамда ширин бўлган меваларни ейиш мумкин эмас, буям касалликларга элтувчи бир одат ҳисобланади. Ҳозирда энг кўп касалликлар нотўғри овқатланиш натижасида келиб чиқмоқда, албатта бу касалликларни энг тўғри даволаш йўли бу тўғри овқатланишдир.

Видеолавҳа

About the author

Rashid Usmonov

3 комментария

  • Assalomu alaykum.saytingizni diqqat bilan oqib chiqdim,undan ozimga kerakli malumotlarni oldim,sizdan bir maslahat kerak chevarman,ishim kop otirishni talab qiladi.oyogimda varikoz bor,sportchi sifatida qaysi sport bilan shugullanishni maslahat berasiz,oldindan javob uchun rahmat.

    • Ваалейкум ассалом. Агар касаллик енгил бўлса сузиш ва ҳар қандай спорт билан шуғулланиш мумкин. Лекин оғирроқ ҳолатда бўлса менимча ётган ҳолатда аёқларни кўроқ машқ қилдириш керак бўлади, фақат ҳашиллаб терлагунча енгил бажарасиз. Масалан тепага қараб ётган ҳолатда велосипед ҳайдагандек аёқларни машқ қилдириш, умуман ютубда бунақа машқларни ҳар хили бор кўришингиз керак бўлади.

Leave a Comment