Безарар озиш Саломатлик ва табобат

Сув билан даволаниш тартиби

Written by Rashid Usmonov

Охирги пайтларда интернет тармоқларида сув барча касалликларнинг давоси, сув билан барча касалликларни даволаш мумкин деган хабарлар кўп учраб турди. Ҳақиқатдан сув билан барча касалликларни даволаш мумкин, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак сув ичмаслик оқибатида келиб чиққан касалликларни барчасини даволаса бўлади. Сув ичмаслик ёки сувни ўрнини бошқа ичимликларга алмаштириш оқибатида касал бўлиб шифохоналарда овора бўлиб юрганлар кўп учраб турибди. Ўтмишимизга назар солсиб ўзимизга қуйидаги саволларни берайлик: Ҳар куни сув ичардимми? Қишда сув ичишни тарк этмасдимми? Фақат чанқоқни қадоқланган ичимликлар билан босиб юрардимми? шу тариқа агарда шунақа камчиликларга йўл қўйган бўлсангиз-у, ҳозирда бош оғриғи, қон босими, семириб кетиш, тузлар ва тошларни келиб чиқиш ҳолатлари, бўғинлардаги касалликлар, ошқозон муамолари ва ҳоказо бошқа касалликлар бизни қийнаб турган бўлса, буни энг тўғри даволаш йўли сув ичиш ҳисобланади. Сув ичиш билан биз ҳеч нарса йўқотмаймиз ва бизга буни акс таъсири йўқ.

Сув танлаш

Сув билан даволанишда асосан булоқ ёки тоғ-ён бағридан олиб қадоқланган, газланмаган, филтрланган минерал сувларни танлаб олишимиз лозим. Имкон қадар суриштириб кимгадир фойда қилганини эшитиб танласак янада яхшироқ. Айрим сой ва ариқларнинг ҳам суви қадоқланган сувлардан-да шифобахш бўлиши мумкин, оқиб турган сув эса ҳамиша ҳалол ҳисобланади. Ариқ сувини олиб бир сутка давомида тиндириб кейин олиб ичиш тавсия қилинади.

Кунлик сув ичиш тартиби

Аввало сувни танамиз ҳароратига яқин, яъни 30-35 градус илиқлиқда ёки уй ҳароратида ичиш тавсия қилинади.
Эрталаб уйғонганда камида 200 мл. Бир соатдан сўнг нонушта. (Бир соат спорт ёки тоза ҳаво тавсия қилинади). Нонуштадан камида бир соат ўтказиб, кейин тушликка бир соат қолганга қадар камида 800 мл. сув ичиб юрилади шу жумладан тушликдан бир соат олдин сув ичилади ва камида 2 соат ўтказиб кейин кечки овқатга қадар бир соат қолган пайтга қадар камида 800 мл сув ичилади. Кечки овқатни қилиб бўлгандан сўнг (имкон қадар енгилроқ) 1,5 соатдан сўнг яна 400 мл сув ичилади. Ётишдан олдин мева ейиш ёки қатиқ ичишни тавсия қиламан. Имкон қадар уч маҳал суюқлик ичмасдан ва ширинлик емасдан овқатланиш лозим.
Озишни ва тузу-тошлардан тозаланишни ният қилганлар тузли ва ёғли овқатларни камроқ истеъмол қилсин, қанча камроқ бўлса шунча фойдаси каттароқ бўлади. Бошқа ҳар қандай касалликка чалинганлар шифокор билан маслаҳатлашиб бошқа егуликларни қайси бири мумкин-у қайси бири мумкинмаслиги ҳақида билиб олиб шунга амал қилиб сув ичиб юришади. Агарда сизга бунданда кўпроқ сув ичиш хоҳиши бўлса хоҳлаганингизча ичаверасиз.

Касалликлар

Бу тартибда сув ичишни одатланиб олсак буни ҳеч қандай акс таъсири йўқ, аксинча танангизга ва юз кўринишингизга мўъжизавий ўзгаришлар юз беради. Юқоридаги маслаҳатларга риоя қилиб қуйидаги касалликлардан холос бўлиш мумкин:

  • Бўғинлардаги тузлардан қутулиш
  • Остеохондроз ва артроз
  • Умуртқадаги муамолар
  • Буйракдаги тошлар
  • Бош оғриғи
  • Қон босими
  • Семизликдан холос бўлиш мумкин
  • Ошқозонда учрайдиган гастрит ва панкреатит касалликлари

Ва бошқа барча касалликлар десак ҳам адашмаган бўламиз, сув ҳамма дардларга даво бўлгувчи энг тоза ва энг маззали ичимлик ҳисобланади. Фақат буни маззалилигини ва шифобахшлигини билиш учун уни яхшисини танлаб олиб қоидалари билан ичиш керак.

Видеолавҳа

 

About the author

Rashid Usmonov

12 комментариев

  • салом рашитака ман сиз билан богланмокчидим кандэ сиз билан тэлфон оркли гаплашсам булади иложи буса тэл клин916925932

  • Assalomu alaykum 8yoshli qizimda og’zidan yomon hid keladi doktorlar ichi qotganidan deyishdi tugri ichi xar kuni kelmiydi lekin unaqa qotib kelmiydi. Nima tavsiya qilasiz. Yana qiltiq osti ham hidlanib terliydigan bulgan endikirinolikga kursatsam qurqmang uzgarish buladi bu yoshdagi qizlarda utib ketadi deyishdi

    • Ваалайкум ассалом. Тўғри ўтиб кетади лекин спортга қатнашиб турса муамо ечилади. Сузиш ёки гимнастика.

  • Ассалому алейкум сиз айтгандек сув ичаман лекин куп хожатга бораман танамдаги витамин ва сув микдори камайиб кетмейдими.

    • Ваалайкум ассалом. Сув дистирланган бўлмаса ва вақтида овқатланиб оч юрмасангиз ҳеч нарса бўлмайди. Аксинча меъёрида сув ичиш фойдали. Витаминга бой махсулотларни ҳар доим еб туринг.

      • Рахмат жавобингиз учун битта саволим бор эди. 3 -4 кундан буйон терим кичишиб эшшак емига ухшаб нарса тошивотти. Ман правильный питанияга бораман уларга айтсам организм хил усулда тозаланади дейишди. Кимгадир нарса тошаркан кимдир терларкан кимдир кусиб ичи кетармиш манда хам тозаланиш буляптими лекин ичим котарди секин яхшиланяпти. Нега нарса тошивотти сизни хам фикрингизни билмокчи эдим олдиндан рахмат.

  • Salom Men suv bilan davolanganim yaxshimi yoki guruch yeb dovolanganimmi Menda ihaklarni va oshqozonda buzilish bo’lgan va yuzimda xusunbuzalar bor

Leave a Comment