Безарар озиш

Истаганча еб, истаганча ичиб озамиз

Written by Rashid Usmonov

Тахминан 2008 йилларда анчагина семириб кетдим. Шунда оғирлигим 98 кг.га етди (бўйим 174 см). Ўша вақтлари тахминан 20 кг ортиқча вазнда бўлган эдим. Семириб кетганимдан сўнг, ўзимдан кўнглим тўлмай қолди. Ҳар куни қандай бўлса ҳам озиш ҳақида ўйлардим. Сабаби, менга ҳеч қандай фойда бермайдиган, аксинча, зарар етказадиган 20 кг “чиқиндини” кечаю кундуз кўтариб юришни истамас эдим. Шунинг учун озиш мақсадида жуда кўп парҳез турларини қўллаб кўрдим, имкон қадар спортга қатнаб турдим. 2010 йили катта қийинчиликлар билан вазнимни 87 кг.гача тушириб олдим. Аммо шу ҳолатдаям беўхшов қорин ва ортиқча ёғлардан тўла қутула олмадим. 5-6 кг вазндан халос бўлиш учун спорт ва парҳезга янада қаттиқроқ берилдим. Ҳатто 7 суткагача фақатгина сув билан яшаб ҳам кўрдим. Лекин вазним 2-3 кг.га тушиб, бир ҳафталик одатий таомланишдан сўнг яна ўз ҳолига қайтарди. Хуллас, барча уринишларим зое кетар эди, бу эса мени доимо ўйлантирар эди.
Бир куни твиттер ижтимоий тармоғида @soddagina11 аккаунти фойдаланувчиси томонидан ортиқча вазндан қутулишнинг мен шу вақтгача эшитмаган янгича тартиби ёзилди. Аввалига бу услубнинг фойда беришига шубҳа билан қарадим, аммо барибир, синаб кўришни бошладим.

1358966854_pohudet-06Мана, 60 кундан буён ушбу қоидаларга тўлиқ амал қилиб келаяпман. Ҳозирча 87 кг.дан 82 кг.га, яъни, 5 кг озишга эришдим. Қорним деярли ичкарига кириб кетди. Энг қизиғи, хоҳлаганимча тўйиб овқатлансам ҳам мен кутган ижобий натижага эришдим. Келинг, аввалига бу овқатланиш қоидалари билан танишиб олинг, сўнгра унинг асосида тузиб чиққан кунлик овқатланиш тартибим билан муфассал таништиришга ҳаракат қиламан.

Демак, @soddagina11 ёзган озиш усулининг қоидалари:

ТАРТИБни бошлашдан олдин вазнни ўлчаб олиш керак. Эшитганим: 1ойда 20кг озишган. (нон ҳам емаган эмиш)
Гувоҳ бўлганим: 1ойда 10кг. озган.

Бу овқатланиш ТАРТИБининг ажойиблиги:
«Тонналаб есангиз ҳам, бочкалаб ичсангиз ҳам, барибир, озасиз», дегандек бўлади гўё.
Энг муҳими — ТАРТИБ!!

Бу ТАРТИБнинг қоидаси: Таомларни ва ичимликларни турларга бўлиб чиқиш лозим. Баъзи турларнинг бошқа бири билан аралаштириб ейишни қатъиян ман қилинади.

Масалан: Ичимликни ичиб, (хоҳласангиз бочкалаб) 20-30 дақиқадан кейингина овқатланасиз. Ва овқатланиш орасида ҲЕЧ қандай ичимлик ичилмайди!!!

Овқатланиб бўлгач (миқдори чекланмаган), 2-3 соатдан кейингина ичимликка рухсат берилади. Хуллас, бу ТАРТИБнинг 2та асосий ва муҳим қоидаси:

1-асосий қоида:
Таом ва ичимлик турлари бир-бирига аралаштириб, бир вақтда истеъмол қилинмайди!!!
(Таом турларини кейинроқ айтиб ўтамиз)

2-асосий қоида:
Бир турдаги таом ейилгандан сўнг, бошқа турдаги таомни емоқ учун САБР қилиб кутилади; гоҳида 20-30 дақиқа, гоҳида эса 2-3 соат.

Бу ТАРТИБнинг ЭНГ яхши тарафи: натижани 1-кундаёқ сезасиз. Овқатни еб бўлганиздан кейин, қорин шишиб кетишини ҲЕЧ ҳам сезмайсиз. Ҳазм қилиш енгиллашади.

1-турдаги овқатлар ёхуд қуйидаги таомларни бир вақтни ўзида (устма-уст) ейиш мумкин:
Ош, кабоб, димлама, сомса, манти, хоним, шўрва… (қуюқ-суюқ таомлар)

2-турдаги таомлар ёхуд қуйидаги таомларни бир вақтда (устма-уст) ейиш мумкин:
Шоколадлар, тортлар, ширали пишириқлар ва ҳар хил ширинликлар.

3-турдаги таомлар ёхуд қуйидагиларни бир вақтда (устма-уст) ейиш мумкин:
Ёнғоқ, ерёнғоқ, писта, бодом, семичка, шўрданак ва шу каби мағизлар.

Қуйидагилар ҳам алоҳида турдаги таомлар ҳисобланади:
4-турли таом: сут, творог ва сутли кефир.

5-турли таом: музқаймоқлар.

Зикр қилинган БЕШ турдаги таомларни бир-бирига аралаштириб тановул қилинмайди. Бу таомлар тановулининг орасида 2-3 соат ҳеч нарса ейилмайди.

6-турдагиси: турли мевалар ва барча полиз маҳсулотлари.

7-турдагиси: ҳар хил ичимликлар: сув, чой, сутсиз кофе ва турли шарбат ва ҳоказолар.

6- ва 7-турдаги таомларни ҳам аралаштириб тановул қилинмайди. Бу икки турнинг тановули орасида ҳам 20-30 дақиқалик танаффус бўлиши керак.

Табиий сабзавотлардан тайёрланган турли хил салатларни 1-турдаги таомлар билан ейилаверади, иложи бўлса  кўпроқ.

Қуюқ таомларни чойсиз тановул қилиш қийинчилик туғдирса, салатларни кўпайтиринг. Чунки, биринчи турдаги таомлар билан салат еса бўлади. Таомланишдан ярим соат олдин эса кўпроқ суюқлик ичинг.

Қуйидагилар соғлик учун фойдали ва озишга ёрдам беради:

1. Эрталаб оч қоринга 1-2 стакан сув ичиш (илиқдан иссиқроқ, қайноқдан кўра совуқроқ бўлсин).

2. Уйқудан олдин қатиқ ичишлик ЁКИ бир стакан илиқ сувга бир ош қошиқ асал аралаштириб ичиб ухлаш ҳам озиш учун фойдалидир.

Таомланишда ичимлик ичилмаса, 2-3 соатгача чанқоқ сезилади холос. 2-3 соатдан кейин чанқоқ ўтиб кетса ҳам суюқликни кўпроқ ичавериш керак. Чунки, ичимлик ва суюқликларни кам истеъмол қилиш қабзиятга сабаб бўлиши мумкин. Озимоқчи бўлган инсон қабзиятни олдини олиши ЗАРУР.

Қабзиятни олдини олишнинг йўлларидан бири — бир стакан қатиққа зайтун ёғидан 1 қошиқ солиб аралаштирилиб, ухлашдан олдин ичиш тавсия қилинади…

Тартиб билан танишиб чиқдингиз, янада тушунарлироқ бўлиши учун ўзимни қандай қилиб овқатланганим ҳақида батафсил ёзиб бераман.

Овқатланиш кундалигим:

Эрталаб уйғонганда соат 6:30 да 200 мл илиқ, қайнатилган сув ичдим.

Соат 7:30 да қуйидаги уч хил эрталабки нонуштадан бири:

1. Учта тухум, битта сосиска ва нон.

2. 100 гр қаймоқ ва нон.

3. Мураббо, асал ва нон.

Умуман ичимлик ичмадим.

Ишга бориб, соат 10:00 дан 12:00 ларгача хоҳлаганимча илиқ ва тоза сув ичдим. (Камида 500 мл ичиш шарт)

Шу билан 13:00-14-00 оралиғида тушлик, қуйидаги уч хил таомдан бири:

1. Ош, свежий салат ва нон.

2. 200 гр балиқ, свежий салат ва нон.

3. Гречкали овқат ва нон.

Умуман ичимлик ичмадим!

Соат 16:00 дан то 18:00 гача яна хоҳлаганимча тоза ва илиқ сув ичдим. (Камида 500 мл ичиш шарт) (Шу оралиғда озгина қуруқ мева ёки ширинлик еб олиш мумкин)

Шу билан соат 19:00 ва 20:00 оралиғида уйда енгил таом бўлса овқатландим, бўлмаса овқатланмасдан сут маҳсулотлари ёки мева-чевалардан едим холос.

Ётишдан олдин 100 мл ичимлик ёки қаттиқ.

Юқорида ёзганларимни умуман бузмасдан бажарганман. Имкон қадар тузни кам истеъмол қилдим. Айрим овқатлардан кейин оғзимда нон ушоқлари қолиб кетмаслиги учун бир қултум ичимлик билан оғиз чайқаб ичимликни ичиб юрдим холос.

Натижада озиш билан бирга, қорин шишишининг ҳам олди олинди.

Ушбу тартибни жадвал шаклида ёзиб, бирор жойга илиб қўйишингиз ҳам мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат!

Тартибли овқатланиш яна қайси касалликларга даво бўлади?Озиш учун тартиб соғайишга ҳам сабаб бўлди

 

Видеолавҳа

 

About the author

Rashid Usmonov

123 комментария

  • asalomu alekum Rashid aka menga maslahatiz kerak men juda nim jon man be quvatman vznim 55 yosh 18 da buym 1,71 sm nima qilay yozing iltimos olldindan rahmat

  • Салом! Кеча ушбу блогга кириб анча узим учун керакли маслахатларни олдим, котта рахмат. Аслида доим тугри овкатланишга эътибор берардим бирок билмаган нарсаларим анча куп экан. Мана бугундан сиз тавсия килган тартибда овкатланишга рио килишни бошладим.Умид киламан шу тарзда овкатланиш организмимга ёкимли булса керак.

    • Салом Рашидака шундай яхши маслахат учун рахмат хеч кимни каментариясини охиргача укимас эдим буни укидим эртадан мен хам бошлиман

  • Salom Rashid aka. Men dietadaman.Bilasiz dietani hardoyim tutishni iloji yoq. Agar dietadan son shu tartibda ovqat yesam shuncha ozganim bekorga bomiydimi. Javob ichun oldinnan rahmat

    • Салом, ўзи парҳездан кейин қайтиб семириб кетмаслик учун имунитетни ушлаш учун шу тартибда овқатланиш керак. Агарда нотўғри бажарсангиз сал семиришингиз мумкин лекин кўп ҳолатларда озиш ва бир хил ҳолатда юриш кузатилган. Синаб кўринг, омад.

    • Сигарета чекиш ҳақида бўлса бу тартибда овқатланасизми, бошқачами барибир чекиш зарарлику.

  • Ха узимдан утди шекилли,тушликдан олдинги сув ичиш махали,мен энергия берувчи чой ичаётгандим.Урнига оддий чой ичдим,огрик йуколди.Оддий кайнаган сув ундан хам яхши та’сир килиб.огрикларни бартараф этди

  • Салом.1ярим ойдан бери сиз ургатган усулда овкатланаяпман.Натижа а’ло.Бир ой тулганда 1кг вазин йукотдим.Кабзиятдан азоб чекардим.Мана шу овкат тартибидан кейин бу азобдан кутилдим.(Сиз айтганни акси булди,хайронман)Рангим анча тиниклашди.3махал овкатланаман.Шу кунларда обедан олдин сув ичиш махалим ошкозонимда,балки 12бармок ичагимда огрик сезаяпман.Бу тушликкача давом этаяпди.Бошка пайтлар хаммаси рисоладагидай.Ха яна бир нарсани сездим.Иштахам олдингидан бироз очилган.Кислота ошганми дейман,нима маслахат берасиз?

    • Нимадир дейиш қийин, ошқозон оғриса шифокорга кўринганингиз мумкин. Оғриқ жиддий бўлса албатта.

  • Ас салому алайкум яхшимисиз Рашид Усманов. Мен 42 ешдаман буйим 165см вазним 134 кг эди,фитнес клубга бориш ва пархез билан 20 кг озидим хозирда яна спорт билан шугилланиш ва пархез давом этябман аммо озиш тухтаб колгандек 115 кг дан узгармаябман. Озишда давом этиш учун яна нималарга эътибор каратишим керек? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

    • Ваалейкум ассалом. Тез озишни маслаҳат бермайман, зиён қилиши мумкин айниқсиз ортиқча вазнингиз кўп бўлса. Мана шунча натижага эришибсиз, спортни сал кучайтириб шунжай жавом эттирганингиз маъқул. Фитнес камида бир соат давом этсин, 15-20 минут оғир шуғуллангандан кўра бир соат енгил шуғулланинг, албатта ҳашшиллаб диханияга эътибор қаратиб.

  • Салом!
    Рашиджон сиз айтган ресептга карийиб риоя киляпман резултат хам ёмон эмас 35-кунда 6кг оздим .
    Рашиджон мени ёшим 32да буйим 1,72м вазним 104кг эди хозир 99кг мани уртача вазним канча булса нормални булади ва буни учун нима килсам булади. рахмат жавобингиз учун

  • Салом узуру ха деб кизларга жовоб беравермай болларгаям жовоб беринг

  • Рашид ака бу маслахатлариз манга жуда катта фойда берди рахмат сиздек инсонларлар борлиги учун хам катта рахмат.Дугоналаримга сизни сайтингизга кириб танишиб чикишларини маслахат бердим.

  • сиз айтган муолажаларни килсам самарса бермади касал були баннисада ман рахмат

    • To’g’ri ovqstlanishni yo’lga qo’yib ham salomatlik yomonlashganini birinchi marta eshitishim balki parhezga to’liq rioya qilmagandirsiz men bu retsepti boshqalarga ham tavsiya qildim va ijobiy natijasini ko’rdim hattoki ulardan rahmat ham eshitdim lekin bu sizning aytgan rahmatizga sirayam o’xshamaydi

  • Салом мен сизга олдин хам мурожат килган эдим унда сизан канчада 90 кг дан 70 кг озишни сураганидим шуни канча вактта булади сиз айтган муолажаларни килсам.Олдиндан рахмат

  • Манти овкотини катик билан ейман ва бази овкотларни (1-чи гурухдаги) катик билан ейман бу мумкинми ёки йук жавоб учун рахмат.

  • Ассалом алекум Рашид ака мени ёшим 27 да 160 буйим огирлигим 75 кандай маслахат берасиз 55кг булишимга сиздан илтимосменга ёрдам беринг нима маслахатберсангиз хаммасини киламан олдиндан рахмат

    • Рашид ака сиздан илтимос мен 1 ойда 20 кг ташлашга ёрдам бер нг аник килиб ёзинг илтимос олдиндан рахмат

      • Рашид ака менда гепатит (б) касали хам бор конимда жигарим огриб туради утим халисстит семизлигимни тасири бор буларга озсам шу кассалим яхши булади дэб сизни ёрдамизга мухтожман илтимос оллох сиздан рози булсин мингданминг рахмат айтаман сизга мен согайишниозишни хохлайман 2 та углим ни бахтига согайиб кетсам диман ёрдамиз учун олдинган минг данминг рахмат

        • Соғайишингиз ва озишингиз учун юқоридагидек тартибли овқатланинг ва шифокор рад қилган таъомларни истеъмол қилманг.

  • ассаломалекум Рашид ака. мен сиз тузган жадвалга амал килдим хозир еса юк. рассиядаман ватим тугри кемаябди. яна бошка юли хам бор ака. мени буйим 180 кг 92 ёшлигимда озгин едим. нима деб ойлесиз семирганим нотогри овкатланишданмикин. лекин спорт бн шугулланиб тураман. мен малум сабабларга кура икки йил олдин 25 кун умуман овкат емадим 15 кг вес ташладим. кегин яна секин семириб кеттим. нима маслахат берасиз рашид ако.

  • кўфи ичса бўладими ва у сув ичвотганда қўўиб ичиш мумкунми
    Ман 80 кг ман бўйим 160 қанчага озишим к-к жавобини кутаман.
    Олдиндан рахмат этиборингуз у-н.

    • Кофе мумкин эмас, ну ҳафтасига бир икки марта зарар қилмайди. Сувни хоҳлаганизча ичасиз фақат айтилган тартибда.

  • Assalamu aleykum Rashid aka. Men avval aytganimdek 60 kgdan 50 kg parxez qilib ozganman.Songi paytlari juda zayflashib qoldim.Sizga savolim oldimiz kuz qishning savuq kunlari. Va holangki bu kunlari ovqatka ehtiyojimiz kucjli boladi. Agar shu taribni qollasam. Ya 60 kgga semirib ketmaymanmi. Boyim 160sm. Oldingi javoblar uchun rahmat.

    • Тушунарли, ушбу тартиб сизга қувват беришига аминман. Лекин семирмаслигингиз овқатланишингизга боғлиқ, озиш мақсадида парҳез қилган бўлсангиз секин-секин овқатланишни кучайтириб боринг, ўзи вақт кўрсатади.

      • Ассалому алайкум. Буйим 164,весим 65 кг,семиришни ёмон кураман уч махал овкатлансам хам кунига кг кушилаётгандек,бу эса ёкмаяпти. Озиш ун кунжут ёгини ёрдами жуда катта деб эшитга ндим бу ростми?

  • Ассалому алейкум сиздан илтимос мани ёшим 27 да 75 кг семирганман дом да яшайман харакатим кам овкат танавул килишим ёмон эмас манга маслахат беринг илтимос чиройли ва осон озишга

    • Шу тартибни қўллаб кўринг. Осон озиш тартиблари менда йўқ, осони зарарли бўлади. Спорт ва тўғри овқатланиш керак.

  • Салом мен 29 ёшдаман буйим 168 см вазним тобора ошиб кетмокда хозир 80 кг булдим 20 ой аввал 74 кг эдим харакатдаман 2 та жойда ишлиман печком коп юраман барбир семирвоман кандай тухтатса булади ишим утириб ишлидиган иш овкатланиш тартибим куйдагича
    6,30 ширин чой сарёг нон сир
    12,00 да овкат
    18 00 кечки овкат
    орада мевалар тановул киламан сув ихтиёри ичаман ширинликни ёхши кураман
    илтимос манга ратсион тузиб берсангиз

  • Men bu dietaga amal qilib dastlabki ikki oyda 63 kgdan 58ga tushdim lekin oxirgi 2 oy mobaynida esa umuman vazn tashlamayapman bo’yim 155 yana qanday qilib 50 kg bo’lishim mumkin. 3 yil avval 45 kg edim. Hech bo’lmasa 50 bo’lmoqchiman

  • Assalomu aliykum Rashid aka aytolmaysizmi ovqatlanish me’yori kechki vaqt nechchigacha chegaralangan?

    • Ваалейкум ассалом. Ҳеч қандай чегараланмаган. Ётишдан 3-4 соат олдин аниқроғи еган овқатингиз ҳазм бўлмасдан туриб ухлаш мумкин эмас, зарарли.

  • Salom Rashid aka. Ushbu tartib uchun rahmat. Sizga savollarim bor edi. 1-men 63kg edim keyin parxez qilip 53kg ozdim. Agar shu tartibga amal.qilsam yana semirib ketmaymanmi. 2-belim avval 73 edi endi 63 boldi. Siz aytgandek qilsam 60 boladimi. Balki 53 dan 50 ota olarman. Ovqatni sal kamytirsam boladimi. Javobningiz uchun katttta rahmat)

    • Овқатни камайтириб синаб кўринг, ҳар бир овқатланганингизда суюқликни ўрнини босувчи свежий салатлардан овқатингизни тенг ярмича еб олинг, овқатдан 5 минутча олдин салатни ярмини есангиз ҳам фойдаси яхши бўлади. Нондан тийилиш ва спортни ўрни ҳам зарур.

    • Агарда нотўғри овқатланишингиз сабаб бўлиб семирган бўлсангиз озишингиз мумкин, буни бажариб кўриб билиш мумкин. Камида 1 ойда билинади. Агар камҳаракатликдан бўлса спорт билан шуғулланганингиз мақул.

  • men boyim 180 vaznim 95 wuni 75 kilish uchun nima qilish kerak menga batafsil rejim tuzbering turni brus qlolmayabman 5 sinfda qilar edim 1kursga utdim qlolmayabman tugilganimda ostiradgan ukol olganman wunga yirik man juda

    • Бўлади, аввал шу тартибга риоя қилиб кўринг. Режали дастур тузишга вақтим йўқ, саволларингизга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

  • Salom Rashid. Maslahat ushin rahmat. Meni qiynagan narsa men 55kgman agar shu tartibga amal qilsam 50kg ozamanmi. Yana shirinliklar bilan choy ichish mumkinmi. Javob uchun oldinnan rahmat

    • Ширинликлар билан чой ичиш мумкин. Озишингизга келсак бу тартиб сизни вазнингизни нормаллаштиради, синаб кўрсангиз 10-15 кун ичида натижаси билинади аниқ бир нарса дея олмайман, чунки сиз ўзи 55 кг экансиз.

  • АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ РАШИТ АКА . ИЗЛАГАНИМНИ ТОПДИМ ДЕБ УЙЛИМАН. ХАММАСИНИ УКИБ ЧИКДИМ.32 ЁШИМГАЧА 50 КГ ДА ЭДИМ. УЧ ЙИЛ ИЧИДА БИРДАНИГА 20 КГ СЕМИРИБ КЕТТИМ. УЧ ЙИЛДАН БЕРИ КИЛМАГАНИМ КОЛМАДИ . СИЗ АЙТГАНДЕК 10 КГ ГАЧА ХАМ ПАРХЕЗ БН ОЗАМАНДА ЯНА КАЙТИБ СЕМИРЯБМАН. ХАТТО ОЗОЛМАГАНИМГА ДИККАТ БУЛАВЕРИБ КОН БОСИМИМ ОШАДИГАН БУЛДИ. МЕНГА ЁРДАМ БЕРИНГ

  • Мен хам анча йиллардан бери озишга харакат киламан. Спорт билан доимий шугулланаману лекин овкатланиш тартибига иродам етмас эди. Хозир сизни маслахатли рационингизни укиб жудаям хурсанд булдим. Бугундан албатта куллайман. Жудаям фойдали маслахатлар! Катта рахмат.

  • Рашид ака салом калесиз. Овкатланишди камайтирса буладими. Ерталаб абетта етарли буладими. Кун буйи кайтатилган сув ичиб юраман. ужинда овкатланиш шартми. Нима маслахат берасиз.

    • Ортиқча вазн кўп бўлса камайтирса бўлаверади, овқат ўрнига мева ва сабзавот ёки сув ичиб туриш шарт.

  • Салом Рашиджон.
    Манда ошкозон яраси бор. Ушбу холатда хам кулласа буладими?
    Олдиндан ташаккур.
    Шунда ошқозон ярасиям битиб кетиши мумкин.

    • Агар ошқозон оғриси бўлмайди! Яра бўлса беш маҳал бир пиёла миқдорича енгил таъомланасиз. Сув ичиш ва овқатларни қўшмаслик тартибига риоя қиласиз. Сувни миқдори ҳам, ичиш-ичмаслик вақти ҳам қисқариши керак.

  • ikki haftada uzuluksiz shu dietaga amal qildim, natijasi yaxshi o’zimni ancha yengil his qilyapman, vaznda deyarli o’zgarish yo’q lekin qorin va bel razmerlarida seziarli o’zgarishlar bo’ldi. Faqat boshida qabziyatdan qiynalish bo’larkan. Yana bir qancha savollarim bilan murojat qilmoqchiman
    1) sosiska, kolbasa, sir qaysi guruhga kiradi, ya’ni ulardan qo’shib tayyorlangan buterbrodni iste’mol qilsa dieta buzilmaydimi
    2) dorilar qabul qilayotganda, jumladan antibiotiklar aniq vaqt oralig’ida ichish shart bo’lsa, ovqatdan 2-3 soat o’tishini kutmay aytaylik yarim stakan suv bn dorini ichsa bo’ladimi
    3) ishlaydigan odamga odatda soat 18/00 dan keyin kechki ovqatni iste’mol qilishga to’g’ri keladi, bunga firk bildiring iltimos
    4) homiladorlikda bu dietaga amal qilish mumkinmi

    • Жавоб:
      1) Сосиска, сир, колбаса мумкин эмас. (10 кунда бир марта, уччаласи бирга)
      2) Антибиотик ҳам зарарли, буниям истеъмол қилмасдан табиий соғайишни йўлини қидиринг. Зарурат бўлса камроқ сув билан ичасиз.
      3) Фарқаи йўқ, кечроқ бўлсаям овқатланаверасиз.
      4) Ҳомилага фойдаси катта, соғлом онадан соғлом бола.

  • menda savol bor edi shu dietaga amal qilish mobaynida bir qancha savollar tug’ildi
    1-ovqat bn qatiq iste’mol qilsa bo’ladimi
    2- birinchi guruhdagi taomlar bilan olma va shu kabi ho’l mevalar iste’moli oralig’idagi vaqt qancha bo’lishi kerak
    3-qovurilgan taomlar va souslarni birgalikda iste’mol qilsa bo’ladimi

    • Жавоб:
      1. Овқат билан қаттиқ емаслик керак, фақат қатиқ билан ейилиши керак бўлган овқатлар бунга кирмайди. (Мисол учун қайнатилган гречкани қатиқ билан аралаштириб ейсиз, бу битта рецепт. мумкин)
      2. Овқат пайти айнан олма ейиш мумкин, фақат ширин мевалар мумкинмас. Овқатлангандан кейин 2-3 соатдан сўнг бемалол.
      3. Соуслар ва қовурилган таъом ҳам мумкин.

  • Ака спорни орнига нима килса болади бир хафтада икки маротаба шугуланаманда ака

    • Спортни ўрнига ҳар куни эрталабдан кечга далада кетмон чопиш ёки усталар билан қурилишларда ғишт териш мумкин. Бошқача осон йўли йўқ озишни, осон йўллари зарарли бўлади.

  • Салом рашид ака бу маслахатларизни холам ва бувимга тавсия киламан.
    Орик, озгинларга кандай маслахат берасиз? Ва умуртка грижаси бошланиши йоки умуртка кисмда озука етишмаслик ташхиси куйилган беморизга камдай тавсиЯ берасиз.
    Илтимос

    • Озғинларгаям шу тартибли овқатланишни тавсия қиламан. Грижа учун ҳам энг аввал худди шу тартибда овқатланиш керак, кейин хурмо, қора олча, ўрик қоқи, анжир каби мева(қоқи)лардан ҳар куни икки донадан истеъмол қилиб туришлари керак. Икки ой ичида касаллик тузалади.

  • Салом Рашид ака исмим Исломбек мени ешим17 90келоман шунга нима маслахат берасиз сиз айтган муолажаларни килса канчада 70кг булишим мумкин

    • Мен айтган овқатланиш тартиби сизни 10-12 кгга озишингизга ёрдам бериши мумкин, қолганига спорт билан шуғулланишингиз шарт. Спортсиз бўлмайди

  • Ассалому алейкум Рашид ака, сиз ёзганларингизни укиб чиктим. Мана бугун 3 кун шу тартиб овкатланяпман. Узимни жуда енгил хис киляпман бу учун рахмат сизга. Мени факат битта савол кийнаяпти эмизикли(лактация) вакта бу диетани кулласа буладими? жавобингизни кутаман. РАХМАТ!!!!

  • Салом Рашид ака мана мен 6 ой булди сиз берган маслахатларга риоя килиб келяпман. Жуда яхши натижа берди аввалги 2 ойда 5 кг оздим корним анча кичрайди. Лекин икки ойдан кегин бошка озимадим шу билан бирга тартибга риоя килиб келяпман. Хозирда яна 3-4 кг ортикча вазним бордек спорт билан 5 йилдан бери мунтазам шугулланаман. Сиздан миннатдоман рахмат акажон. Сиздан янги тавсиялар кутиб коламан

  • Assalom Aleykum.
    1. Suv ichish baqtida, suvga qo’shib ko’k choy, damlangan na’matak va shunga o’hshash suyuqliklarni ichish mumkinmi?
    2. Kremli shirin pishiriqlarni istemol qilish mumkinmi, mumkin bo’lsa qaysi vaqt istemol qilgan yaxshi?

    • Наматак ёки чой ичиш пайтида сув ичсангиз бўлади лекин сув ичиш пайтида бошқа ичимликдан ичманг. Наматак билан чойниям аралаштириб ичманг, ундаги витаминларни чой ўлдиради.
      Кремли ширинликларни ҳафтасига икки марта тавсия қиламан, ундан ортиғи зиён қилади. Алоҳида вақтда истеъмол қилиш керак.

  • Assalom Aleykum. Rashidjon siz aytgan tartibga bir oydan beri rioya qilib kelaman. Ko’rinishimda o’zgarish bor, bel o’lchovlarim ham qisqargan, lekin kiloda o’zgarish yo’q, bir oy oldin 65 kilo edim, hozir ham 65 man . Shunaqa bo’lish mumkinmi? Agar siz aytgan tartibga rioya qilib borsam 60 kiloga tushushum mumkinmi?

    • Бўлиши мумкин, айримларни қорин қисмидаги ёғлар эриб, юз кўринишлари янада чиройли бўлиб, кўринишларидан озгандай бўлади-ю лекин вазн ўшандай туради. Бу ҳолат жадаям яхши, танангиздаги бўш клеткалар тўлияпти, яъни гўштингиз қувват олиб оғирлашиб боради лекин ортиқча ёғлар эрийди, шунинг ҳисобига килога вазн камаймайди.
      60 кгга озишингиз ҳам мумкин, лекин озмаслигингиз ҳам! Бу тартиб танангизга вазнингизни нормаллаштириради, озғин, ўртача вазндаги одамларни оздирмайди, аксинча жуда озғинлар семириб кетишлариям мумкин. Янада самаралироқ бўлиши учун нон ва ёғли овқатларни истеъмол қилмаслигингиз мумкин.

    • вазнингизни хайз кунларидан 5 утиб улчанг. сабаби у кунларда вазнингизга 1-2 кг сув кушилади.

  • Салом Рашиджон.
    Эрталабки нонушта учун катик, творог, ёнгок ва бир канча мева ва курук меваларни аралаштириб коктейль килиб ичса буладими?

  • Салом Рашиджон ука менга югуриш тез юриш умуман спортни харкандай чаккон харакатларни кардиолог врач умуман таъкиклаган факат секин аста ярим бир соат пиеда юраман аритмия юрак тез уриши 110тадан 150 та хатто 180гача уриб кетади дакикасига мен спортни кайси тури бн шугулланаолишим мумкин хайронман факат тартибга риоя килиб озишга умидворман Рахмат аввалдан

  • Салом Рашиджон интернеда анча вактдан бери Фито Спрай дан ичиб хафтага 3, 5, дан 10 кггача вес йукотганларни укиб колдим сизни хам хабарингиз борми нима тавсия берасиз

  • Hurmatli Rashid Usmonov. 6 oydan beri shu tartibga rioya qilb kelyapman, 5 kilo ozdim deyapsiz. Menga tushunarsiz bo’lgan yeri, 6 oyda bor yo’g’i 5 kılogina ozdingizmii?

    • Бу шунчаки тартибли овқатланиш, ортиқча вазнингиз бўлса қутуласиз, озғин бўлсангиз семиришингиз ҳам мумкин. Мендаги ортиқча вазн 5 кг бўлган шундан қутулганман. Бу тартиб организмингизни оғирлигини меъёрлаштиради ва соғлигингизни тиклайди.

      • Салом Рашиджон огирлигим 105 кило буй узунлигим 1.65см мен хамшу тартибга риоя килаябман айтингчи мен яна 30килога канча вактда озишим мумкин мен озсам юзим дан озиб куз остига ажин тушмокда ешим элликда юзтеримга ажин тушишини истамайман лекин озмасам булмайди чунки вазним туфайли купгина дардларга чалинаябман айникса юрак ва оек ва букса огрикларга.Маслахатингизни кутаман .Рахмат сизга олдиндан!!!

        • 30 кг вазндан зарарсиз қутилмоқчи бўлсангиз 2-3 йил керак бўлади. Янаям сизни қандай овқатланишингизга боғлиқ. Бу ердаги маслаҳатларимга умумий қилиб тавсиялар берганман, айнан сиз учун алоҳида кўрсатма беришим учун сиз билан учрашишим керак бўлади. Спорт + тўғри овқатланиш бўлса бир йилгаям қутилса бўлади. Шу тартибни махкам тутиб, овқатдан кейин айтилганидек 3 соат ичимлик ичманг, ҳар овқатланишдан бир соат олдин 600 мл. тоза, минерал, газланмаган тирик сув ичинг (қайнатилган бўлмасин). Овқатни имкон қадар камроқ енг. Кўз ости терисига ажин тушишига келсак бу табиий ҳол, кейинчалик терингизни ўзи тиниқ бўлиб боради.

          • Рашид ака ойиларимиз қайнамаган сув ичма буйрагингга тош йиғилади дейди. Бироқ бир куни шифокорга учрасам қайнатилган сув ичма деди. Мен бунга ишонмадим. энди қайнаган сув бўлмайдими,

            • Ҳозир филтирланиб қадоқланган сувлар бор, шу сувларни қайнатмасдан ичиш мумкин. Авваллари ариқ ва кран сувини ичганлар зарар кўрган.

  • Рахмат Рашид 1хафтага 3кг оздим мен учун рекорд бу чунки истаганимча еб ичиб озаябман 75- 80 кг мени орзуим

  • Салом Рашид мен тартибни бир соат кейин куллаябман яъни эрталаб соат 6ярим 7ларда илик сув ичиб нонуштаа 8яримдан 9гача, 10яримдан 11гача ичимлик тушлик 1дан 2гача, 4дан 5гача ичимлик кечга факат олма шу йуналиш тугрими

  • Assalomu alaykum!ukajonim Usmonjon .Bu sizni maslahatlaringizni qant kasalligi bn ag’rigan bemorlar qöllashlari mumkunmi.

    • Ваалейкум ассалом! Албатта бажарсангиз фойдаси катта, фақат шифокор тақиқлаган махсулотлардан истеъмол қилмасдан ушбу тартибга риоя қилиб овқатланиш керак.

  • Менам худди сизникига ухшаш режа бн овкатландим хозирда хам шундай киляпман16 кунда яхши натижага эришдим белим 100см эди 89смга оздим бу ёзганлариз жуда хам тугри карор

  • Рахмат маслахатиз учун! очиги’ куп йиллардан бери ортикча вазинликдан кийналаман спорт Билан шугулланаман дийман лекин иродам етмиди 1-2 Кунда шугу лланмай куяман базида бир Кунда бир махал овкат ейман озмайман ойнага караб узимми танимай коляпман сиз айгандай килиб кураман. Рахмат

  • Ассалом Рашид ака фойдали маслахатингиз учун рахмат харакат килиб кураман.

  • Рашид ака Маслаҳатларингиз учун раҳмат. Бугундан синаб кўраман.

  • Рахмат Рашид ака. Олтинга тенг маслахатларингиз учун. Бу тартибни қуллаб курдим. Жуда яхши таъсир этди. Сиздан илтимос Зайтун мойининг фойдаси хақида хам тухталсангиз. Эшитишимча соғлиққа фойдали экан.

  • рашиджон маслахатингиз учун рахмат бугундан бу тартибга риоя килиб кураман

  • Рахмат сизга Рашид ака манам бошладим бугундан худо хохласа жавобини йозаман .

  • Бугун ушбу режимга утганимнинг 3 куни. Хозирча аникланган натижалар:
    -овкатлангандан кейин юзага келадиган корин шишиши (бир коса овкат еганда худди икки коса егандагидек нокулайлик) сезиларли равишда бартараф булди;
    -кабзият (ич котиши) сезиларли тарзда кучайди, бу мени ушбу режимга булган иштиёкимни камайишига олиб келишидан чучиб турибман;
    -буниси менимча энг асосийси — менга шундек туюлаяптими ёки аслида хам шундайми хар холда озгина озгандекман )))

  • Барака топинг! Айнан мени кийнаган саволларга жавоблар ва мен учун керакли маслахатлар. Рухсатингиз билан ушбу маълумотларни кучириб олсам ва амалиётда куллашни бошласам? Олдиндан ташаккур!

  • Бу хакда эшитгандим лекин тулик маълумотга эга эмасдим.маслахатларингиз учун рахмат.

Leave a Comment