Саломатлик ва табобат

Бўғинлардаги тузлар ҳақида турли фикрлар

Written by Rashid Usmonov

Охирги йилларда кўпчилигнинг бўғинларида тузлар шаклланиб қийнамоқда. Бунинг оқибатида остеохондроз, умуртқа чурраси ва бошқа шунга ўхшаш касалликлар келиб чиқмоқда. Тузлар ошхона тузи ва бошқа микроэлементлар бирикмаси билан ҳосил бўлган кристал ҳисобланади. Тузлар организмимизнинг энг заиф нуқтасига бориб жойлашади, агарда сиз ҳаракат қилиб спорт билан шуғулланиб турсангиз тузлар иложсиз буйракка бориб жойлашиб тошга айланиши мумкин аксинча ҳаракатсиз ҳаёт кечирсангиз тузлар умуртқа, қўл ва аёқларимизнинг бўғинларига бориб ўзлари учун «уяча» ясаб олишади. Тузларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида ушбу блогпостимда тўхталиб ўтганман. Қуйида тузлар ҳақида қолиб кетган турли фикрларимни келтириб ўтаман.

Бўғинлардаги шамоллашлар аслида нима?

Салқин тушиши билан бел ёки бошқа бўғинларда оғриқ ва қотиб қилиш ҳолатлари кузатилса кўпчилигимиз бундан шамоллатибмиз деган хулоса чиқарамиз. Аслида бу шамоллаш асосан тузларнинг совуқ ҳавода кристаллашуви ва катталашуви натижасида бизни ички органларимизга оғриқ беришидир. Туз ва тошларнинг оғриқ бериши уларни янада ҳудудини кенгроқ қилиб олишини билдиради.

Мисол келтирсак:

  • тузни қўлингизга олиб уни муз билан бирга махкам ушлаб турсангиз жудаям қаттиқ оғриқни сезасиз. Шундан хулоса қиладиган бўлсак совуқ қотгандан сўнг қайсидир бўғинимизда оғриқ кучайиши ёки пайдо бўлишини гувоҳи бўламиз.
  • иккита шафоф стаканни сув билан тўлдириб унга бир қошиқдан тузни эритинг, бирини салқин жойга, иккинчисини илиқроқ жойга қўйинг, маълум вақт ўтгандан сўнг салқин жойда қўйилган идишда тузни кристаллашганини кўрса бўлади, илиқ жойда тургани эса эриган ҳолатда туради. Шундан хулоса қилсак, салқин ҳавода мисол учун бел оғриса ёки қотиб қолса бу тузни катталашиб ўзини ҳудудини кенгроқ қилиб олганидан далолат беради.

Массаж ва спортдан эҳтиёткорлик билан фойдаланинг

Туз бор жойни массаж қилиш натижасида тузлар эриб кетиши мумкин, фақат улар танани тарк этмаслигини унутмаслигимиз лозим. Тузлар массаждан сўнг яна қайтиб ўзларини жойларига келиб кристаллашишни бошлайди, чунки уларга бошқа жой танглик қилади. Агарда туз йирикроқ кристаллашган бўлса ёки массаж нотўғри қилинса ўша жой оғриқ бериши билан қийнаб қўйиши мумкин. Оғриқ бериши эса тузларнинг ўрнашиб олган жойини катталашганлигидан далолат, массаж натижасида криссталлашган туз гўштларни ғажиб эзади ва оғриқ пайдо бўлади. Худди шу жараён спорт билан шуғуллангандаям бўлиши мумкин. Туздан холос бўлиш учун спортни ўрни катта лекин қачонки машғулотдан сўнг сизга оғриқ пайдо бўлса демак сиз оғирроқ ёки нотўғрри шуғуллангансиз, дарҳол буни олдини олинг. Лекин спортни тарк этманг уни оғриқ бермайдиган турини танланг.

Жароҳат

Агарда сизни танангизда туз миқдори кўп бўлса, шу пайтда сиз спорт ёки нотўғри ҳаракат натижасида қайсидир бўғингингизни шикастлаб қўйсангиз. Шундан сўнг тузлар шикастланган жойга бориб кристаллашиб олиши мумкин. Кейин эса йиллар давомида шу бўғинингиз оғриқ бериб туради.

Тўғри овқатланиш, сув ичишда балансни ушлаш, ҳаракатни бир маромда узлуксиз олиб бориш натижасида камида бир-икки йилда кристаллашиб ўзига «уяча» ясаб олган тузлардан бутунлай холос бўлиш мумкин. Акс ҳолда табобат йўли билан тузлардан тезда қутилишимиз билан яна қайтиб кристаллашиши тайин. Ҳозиргача тиббиёт йўли билан тузлардан қутилишнинг йўли борлиги ҳақида эшитмаганман.

Видеолавҳа

 

About the author

Rashid Usmonov

2 комментария

  • Ака ман спорт б.н мунтазам шугуланаман 12 ёшимдан хозир 35 ёшдаман каратэ спорт туридан мураббийман икки ойдан буён оёгим яъни тавонда туз тупланиб огрик кучли шифокор кабулига бордим ва ренгингатушдим шенгинда шу нарса аник булдтки тавонимда чаён думига ухшаган туз крестали йигилган экан .иккала оёгимда хам хозирда маълум даво йулларидан сунг огрик камайди лекин машгулот утиб келганимдан сунг ва эрта сахарда умуман юра олмай коламан.шу холатга уз маслахатингизни берсангиз .олдиндаг сизга рахмат деб кукондан Баходир.

    • Туз тўпланган пайтда шундай ҳаракатда бўлиш керакки қилган ҳаракатингиз ўша жойга умуман оғрикни кучайтирмасин лекин ҳаракатсиз юриш ҳам тузни янада тўпланишига сабаб бўлади, жуда мураккаб ҳолат бу! Масалан қаттиқ тренировкадан кейин оғриса демак оғриқ бу тузнинг уясини катталашганидан далолат! Мураббий бўлсангиз буни тушунасиз, менинг ҳам жисмоний тарбия маълумотим бор:)
      Тузларни тез чиқиб кетишини хоҳласангиз кун давомида ёғли, кафеинли, кофе, шакар ва барча нотаббиий ишлаб чиқарилган махсулотлардан вос кечасиз!!!
      Овқат билан фақат свежий салат лекин сув ва ичимлик ичмайсиз! Овқатдан 30 дақиқа олдин ичасиз ва овқатланиб бўлгандан 2 соат ўтказиб ичасиз! Лекин ҳар куни 2 литр сув ичишингиз шарт, сув имкон қадар тоза бўлсин! Филтирланган ёки кун аро бир кун филтрланган иккинчи кун дистирланган ичасиз!!! Буйрак шамоллаган ёки тош шаклланган бўлиши мумкин буниям аниқланг, антибиётик (оғриқсизлантирувчи) дорилар умуман ичмаслигингиз шарт!!! Шундай давом этса балким 6 ой ёки бир йилда қутуларсиз лекин осон иш эмас ўтиб кетган экан даволаниш вақти. Телеграмда ёзинг саволлар бўлса: @rashidusmonov

Leave a Comment