Безарар озиш Саломатлик ва табобат

Полл Бреггнинг «Очлик мўъжизаси» ҳақида

Written by Rashid Usmonov

Машҳур саломатлик тарғиботчиси Пол Бреггнинг «Очлик мўжизаси» китобини кўпчилигимиз ўқиганмиз. Шу қаторда мен ҳам ўқиб шуни ўзимда синаб кўрганман ва шундан чиқарган хулосаларим ҳақида сизлар билан ўртоқлашмоқчиман.

Остеохондроз ва тузлар

Тахминан 2010 йиллар эди эгилганимда ёки юк кўтарганимда белимда қаттиқ оғриқни сезардим, бу остеохондроз касаллиги эди. Бир-икки маротаба тиббиёт йўли билан даволаниб кўрдим лекин даволанишлар вақтинча дардимни оғриқсизлантириб қисқа вақт ўтганидан сўнг янада кучайиб кетди. Бир куни «Очлик мўъжизаси» китобчасини интернетдан топиб ўқидим ва белимда тузлар борлигига амин бўлиб, китобда айтилган парҳез қоидаларига риоя қилган ҳолда уни ўзимда синаб кўришга қарор қилдим. Яъни ҳеч нима емасдан фақат дистирланган сув билан яшаш керак эди. Аввалига организмимни шунга тайёрлаш учун бир суткадан икки марта уриниб кўрдим, кейинчалик уч суткалик ва кейинги уринишда эса беш сутка оч юриб даволанганман.

Очлик мўъжизаси

Беш кун оч юрган пайтимда, охирги кунларда миянинг яхши ишлаши, кечалари икки-уч соатда мазза қилиб уйқудан тўйиб уйғониш ҳолатлари кузатилди ва шу парҳезни якунлаганимдан сўнг оғир юкларни эгилиб кўтарсам ҳам белимда ҳеч қандай оғриқ сезилмайдиган даражада касаллигимдан холос бўлган эдим. Ортиқча вазндан холос бўлиб ошқозон ичакларим тозаланганлигига амин бўлганман. Шундан сўнг очликни ҳақиқатда мўжизалигига ва тузларни бизни бўғинларимизга ўралашиб олиб қийнашига ишонч ҳосил қилганман.

Касалликни қайтиши

Кейинчалик очликдан уч ой ўтганидан сўнг яна белимда оғриқлар пайдо бўлди, яъни тузлар қайтиб ўз «уяча»сига кристаллашиб олди.  Бунинг сабаби асосан овқатланиш қоидаларига риоя қилмаслик, кам ҳаракатлилик, зарарли махсулотлардан тийилмаслик эканлигига амин бўлганман. Шундан хулоса қилиб айтиш мумкинки даволанишни ҳар қандай осон йўлини топганимиздаям, ҳар кунлик овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида уринишларимиз самарасиз кетавериши мумкин.

Имунитетни пасайиши

Шу парҳезлардан олдин совуқ ҳаводан қўрқмас эдим, ҳатто бошқалар палтода юрган пайтда мен битта кастюмда юриб ҳам совуқ қотмасдим. Кейинчалик эса хона ҳарорати ҳамма учун меъёрида туюлсаям мен учун совуқ сезиларди. Тез шамоллаш, совуқ қотиш, ҳолсизланиш ҳолатлари ҳам кузатилиб турди. Оч юришни қайта-қайта такрорлаш ёки узоқ мудатда бажариш мумкин эмас ва зарарли деб ўйлайман. Дистирланган сув тузлар ва зарарли моддалар билан бирга танамиздаги керакли витаминларни чиқариб юборади ва бунинг оқибатида йиллар давомида тиклаш қийин бўлган имунитетимизни йўқотишимиз мумкин.

Пол Брег ва биз

Ҳар қандай касалликларни даволлаш усуллари ҳар ким учун ҳар хил таъсир қилиши мумкин. Бу эса атроф муҳитга, экология, овқатланишимиз ва бизни жисмоний ҳолатимизга боғлиқдир. Пол Брегг тоза ҳавода яшаб спорт билан шуғулланиб келган, қуёш нуридан меъёрида чиниқган, ҳамиша таббиий махсулотлар истеъмол қилиб юрган ва тўғри овқатланиш ратционига риоя қилиб яшаган, муаллиф булар ҳақида ўзининг бир неча китобларида ёзиб ўтган. Бизчи? Биз бир ой бўкиб овқатланиб кейин бир ҳафта парҳез қиламиз, қуёшдан қочиб кондиционерга ёпишамиз, ҳавони тозамаслигини билиб туриб ҳам яна хонамизни электр иситкичлар билан иситиб шу зарарли ҳаводан нафас оламиз, спорт ва пиёда юришдан қочамиз ва ҳар куни химик йўллар билан етиштирилган турли махсулотлардан истеъмол қилиб турамиз. Энди ўйланг, Полл Бреег билан камида шунча фарқимиз бор экан, унга энг фойдали бўлган парҳез тури бизга қандай фойда бериши мумкин? Балким зарарлидир? Балким бажара олмасмиз? Балким сал бошқачароқ, ҳозирги шароитимизга мосроқ қилиб оч юрганимиз маъқулдир. Аввалло Болл Брегг бўлишга ҳаракат қилайлик, кейин эса очлик мўжизаси китобида айтилганидек очлик билан даволаниб кўриш мумкин. Қолаверса кимгадир мос тушган парҳез тури айримларга салбий таъсир қилиши мумкин.

Хулоса

Юқоридагилардан шундай холосага келганманки, ҳақиқатда очлик бу мўжиза, лекин уни меъёрида, ўз вақтида, хато қилмасдан, ўзимизни организмимиз ва шароитимизга қараб бажаришимиз керак. Акс ҳолда, бир ҳафтада йўқотилган имунитетимизни йиллар давомида тиклай олмасдан ҳар хил касалликлардан қийналиб юришимиз мумкин. Биз аввал Полл Бреггдай соғлом турмуш тарзига риоя қилишни ўрганайлик, балки шуни ўзи бизнинг даволанишимизга етарли бўлар.

Ҳозирда ҳамма озишни ва соғайишни осон йўлини излайди, бир ҳафталик парҳез, қанақангидир зарарли дорилар ва ҳоказо алдамчи йўлларга алданиб қолманг. Имкон қадар озиш ва тузлардан қутулишнинг узоқ мудатли соғайиш йўлларини бажарган маъқул, яъни ҳар куни кам-кам оч юриб даволаниш мақсадга мувофиқдир.

Видеолавҳа

About the author

Rashid Usmonov

4 комментария

  • Саломалекум ака мен хам очлик сирларини эшитиб укиб 24 соат хеч нарса емасдан юргандим бошим роса огриди буни устига давлениям хам кутарилди бунга нима дейсиз маслахат берсангиз

    • Ҳафтасига икки уч кун оч юриб даволаниш мумкин, қоп босими кўтарилиши ва бош оғриши кузатилиши мумкин то кўниккунга қадар. Оғриса тўхтатасиз кейин яна уриниб кўрасиз, бош оғриқ бўлиши бу танадаги зарарли нарсаларни чиқиб кетишининг белгиси деган Полл Брегг, шундан хулоса чиқараверинг. (Барибир эҳтиёткорлик билан шифокор маслаҳатини олиб бажаринг)

  • Ассалому алайкум мен 2016.07 ойидан бошлаб сизни хохлаганча еб озиш деган маколангизни укиб хозиргача амал килиб келаман узгаришла нихоятда яхши лекин 2016йилниг сентябр ойидан бошлаб сиз айтган Пол Бреггни очлик мужизалари китобини укиб чикиб хафтада биркун яни 24соат оч юришни кушдим факат сув ичиб юрдим хафтада биркун оч юрган куним кайифятим хам яхши йенгил булиб юраман сиздан илтимос мен билмай курмай юрган камчиликлар булса огохлантириб куйсангиз сиздан жуда хурсандман камтарона мехнатизи кадрлайман доимо согбулинг

    • Ваалейкум ассалом. Ҳафтада бир кун оч юриш фойдали, буни зарари йўқ қўрқмасдан давом эттираверинг. Эътибор ва эътироф учун катта раҳмат.

Leave a Comment