Перейти к верхней панели

Табиий шарбатлардан тўйиб истеъмол қилинг

Қиш шарбат ичиш учун жудаям қулай фасл ҳисобланади. Шарбатлар ёрдамида иммунитетни мустаҳкамлаш, ички органларни тозалаш билан биргаликда, нафсни ҳам қондириш мумкин. Аниқроғи — сиз гўшт, ширинлик, хамирли маҳсулотлар ейишдан парҳездасиз ёки озишингиз керак, мазза қилиб егингиз келиб турганда шарбат ёрдамида ўзингизни алдайсиз-да, уни ичиб, овқатланмасдан мазза қилиб юрасиз.

Шарбатлар:

🔴 Анор шарбати, жудаям фойдали, тахир пўчоқлари билан эзилган ҳолатда бўлсаям майли. Калий витаминига бой мева.

🍏 Олма шарбати, шарбатини олгандан сўнг имкон бўлса ичидаги уруғларини алоҳида олиб енг. Олмада қанча витамин бўлса кичкина уруғида ундан-да кўпроқ керакли минераллар бор. Витамин С

🥕 Сабзи шарбати, организм учун муҳим витаминларга бой ҳисобланади. Олма билан аралаштириб олинсаям маззали бўлади. Витамин А

🍇 Узум шарбати тайёрлаганда, унинг уруғларини чайнаб еб олинг, бу жигар тўқималарини тиклайди ва организмга кони фойда. Витамин А, темир моддаси.

🍊🍋 Апельсин, лимон, олма аралашмаси. Витамин С га жудаям бой шарбат бўлади.

🥦 Шунингдек, ошқовоқ, қизил лавлаги шарбатлари ҳам сиз учун кони фойда.

Битта шарбат сиқадиган ускуна сотиб олинг-да, мева сабзавотлардан шарбатлар тайёрлаб ичиб туринг. Ҳафтасига етти кун етти турдаги шарбатдан оилавий ичинглар, болажонлар ва айниқса ҳомиладор аёлларга малҳам бўлади.

Бу ҳам табиий, ҳам шифобахш. Боз устига, қадоқланган зарарли ичимликлардан сақланиб, пулингизни ҳам тежаб қоласиз.

Табиий шарбатлар озиш ва саломатликни тиклаш учун ҳам кони фойда. Мен асосан шарбатни ярим литрини оч қоринда ичаман, кейин тўрт соат ҳеч нарса емасдан юраман.

Айрим пайт озиш ва соғлиқ учун бир сутка олма шарбати, бир сутка сабзи шартбати ичиб юраман: икки уч кун давомли тарзда.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *