Перейти к верхней панели

Болажонларда иштаҳасизлик

Болаларда иштаҳа бўлмаслигининг асосий сабаблари:

🔷 Ҳаракатсизлик: спорт — йўқ, телефон ўйинлари — бор.
🔷 Кимёвий ширинликларга ружу қўйишлик.
🔷 Хона ҳароратини иссиқлиги, тоза ҳавонинг етишмаслиги ёки кимёвий ҳид берувчи воситалар.
🔷 Ва бошқа касалликлар бўлиши мумкин.

Ечим:

✅ Уйда ўйнатинг, югуртиринг, гимнастика қилдиринг, чарчатинг, энергия чиқиб кетса иштаҳа очилади.
✅ Кириешки, кукуруза, шоколадлар, ширинликлар, шакарли ичимликлар ва бошқа нотабиий маҳсулотларни чекланг. Йиғлашса ҳам юракни қаттиқ қилинг.
✅ Хона ҳавосини алмаштириб, ўртача ҳароратда ушлаб туринг. Тоза ҳавода сайр қилдиринг. Хона ичига ҳар хил ҳид берувчи дезодарантларни сепиб болани иштаҳасини бўғиб қўйманг.
✅ Юқоридаги маслаҳатлар иш бермаса, албатта малакали шифокорга кўрсатиб, унинг маслаҳатини олишни унутманг.

Болажонларимизни асраб авайлайлик.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *