Перейти к верхней панели

«Тўйсам ҳам ,»тормоз» йўқ, еявераман», дейдиган одамлар учун.

Одам овқатланиб, тўйган пайтда унинг ички органларидаги «клапанлари» ёпилади, ёпилганда мияга «бўлди, сен тўйдинг», деган хабар келади. Шу тариқа, биз тўйганимизни билиб, овқатланишни тўхтатамиз.

Энди, сиз соғломсиз, органларингиз ва руҳиятингиз жойида, баққувват ва қоматли одамсиз, дейлик. Бир марта тўйгандан сўнг яна нималардирга бироз ҳавасингиз келиб, еб қўйдингиз. Сал бўкдингиз, бу одат яна такрорланди, бу одатга айланди… Шу тариқа ички органларни «клапанлари» ёпилганда ошқозон ва ичаклар катталашиб, кенгайиб бораверади, секин-аста клапанлар ҳам ўз вақтида ёпилмайдиган ёки чала ёпиладиган, балким ёпилганда ҳам мияга хабар етиб келмайдиган даражага тушади — система ишдан чиқади!

Шунда барча ички органлар зўриқиб ишлашга мослашиб бораверади, одам организми доим ўзини соғлиги ҳақида ўйлаб, филни ютсангиз ҳам ҳазм қилишга максимал киришади. Лекин меъёр бузилгандан сўнг, муҳим функциялар ишдан чиққанидан сўнг ҳам яна юқори чегара бор, шу чегарагача сизни организмингиз чидаб беради, ундан ошганда эса аъзолар бирин-кетин ишдан чиқади ёки организм тўлиқ ҳалок бўлади.

Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, барчасига одамнинг ўзи сабабчи.

Буни аксини қилиб туриб, камроқдан еб, қайта ички хабарларга қулоқ солиш функциясини ишга солинг-да ва меъёрида овқатланиб яшанг. (Рамазон рўзасини бир эсланг)

Ҳар бир касаллик, ҳар бир муаммо, ҳар бир омадсизлик меъёрларнинг бузилиши эвазига чиқиб келади.

Ҳурмат билан, Рашид Усмонов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *